Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
50 
Бир ҳафтадан сўнг Гулшода яккаю ягона ғунажинни бозорга 
чиқарди. Уни ўтган йили Одил ака “Сигир қилиб оларсизлар, зоти 
яхши” деб яхши ниятда берган эди. Лекин қисмат... Сотиб, пулига 
болалар учун кийим-бош, рўзғорга гуруч, ун, ёғ дегандек, ўзига дори-
дармон, Амирга маҳси-калиш харид қилди. Қолган пулни авайлаб 
латтага тугди-да, устидан кўрпа қавийдиган ипидан бир неча бор 
айлантириб, тахмондаги сандиққа ташлади. Шу билан на мол ва на у 
туфайли бирон нарса орттириш қайғуси қолди. Эчкини-ку қаторга 
қўшмаса ҳам бўлаверади. Уни на сотиб маза қиласан ва на сўйиб. 
Қайтага бир тутам ўтини бериб, икки қошиқ сутини ичиб турган 
маъқул. Хуллас, сомон можароси силлиққина кўчгандек эди. Бироқ 
ўша кунлари Амир ғойиб бўлиб қолди. Эрталаб чиқиб кетганича шом 
тушганда ҳам қайтмади. Гулшода болаларини бағрига босганча “Ана 
кеп қолар, мана кеп қолар”, деб миқ этмай кутди. Ётар маҳали бўлди 
ҳамки, эрдан дарак йўқ эди. Отамларникидадир, деб ҳам 
тинчланолмади, чунки шом вақти овқат кўтариб келган Элбекдан 
“Бизникида йўқ!” деган жавобни эшитди. “Ҳарҳолда эркак киши-ку, 
келар”, — деб, бировни безовта қилишни истамади. Лекин ўзи 
тонггача мижжа қоқмади. Эрталаб эса ҳар қандай андишани 
йиғиштирди-да, қайнотасиникига йўл олди... 
 
51 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
128
Бу орада Амир сандиқдан хотини беркитган пулни топиб олиб
автобусда туман марказига кетди. У ерда ҳамиша тиланчилик қилиб 
ўтирувчи девонасифат чол бўларди — ўшани топди. Шаҳарнинг яхши 
емакхоналаридан бирига бошлаб бориб, сомсаю кабоб билан сийлади. 
Сўнг “девона”ни туманнинг йирик магазинига етаклаб кириб, бош-
оёқ кийинтирди. Кечга яқин чолни уйига — Улуғтоғ томонга 
кетишдаги қишлоқлардан бирига кузатиб қўйиб, изига қайтмоқчи 
бўлди. Лекин тоққа анча яқинлашиб қолгани учун тоғ уни ўзига 
тортди. 
У жуда узоқ юрди — чамаси икки соатча. Роса қора терга ботди. 
Йўлда ўзига ҳамроҳ бўлиб, фақат қарши томонга оқаётган ариқ 
сувидан қониб-қониб ичди ва юришда давом этди. Бироздан сўнг 
адирлар бошланди. Эрталабдан буён басавлат гавдасини кўз-кўз 
қилиб турган Улуғтоғ энди кўринмасди — пастқам тепаликлар ортига 
ғойиб бўлганди. Фақат аҳён-аҳёнда тоғнинг бир қисми кўзга 
ташланиб қоларди. Қуёш ботгач, ой ярқираб чиққангача Амир 
зулматда қолиб юрагини ваҳм босди. Бир кўнгли “Қайтворсамми?” 
деб ўйлади. Лекин тоққа етганда қайтгиси келмади. “Йўқ, тонгни шу 
Улуғтоғнинг тепасида қаршилайман!” деб аҳд этди. Адирлар ортидан 
итларнинг ҳуригани ва қўйларнинг маъраши қулоққа чалинарди. Кўп 
ўтмай Амирнинг кўзлари оловни илғади. “Ўзингга шукр, эгам!” — 
ғудранди у. Итлар шу томонга қараб чопганча қаттиқ-қаттиқ 
ҳурдилар. Амир қош қорайгандаёқ қўлига олволган каттагина таёқни 
маҳкам сиқди, лекин тўхтаб қолмади, — энди кўрина бошлаган ўтов 
сари илдам юрди. Шу асно ён томондаги баҳайбат тош орқасидан 
икки киши югуриб чиқиб, қўққисдан унга ташланди. Зум ўтмай яна 
бири пайдо бўлдию, учовлон ҳа йўқ, бе йўқ уни йиқитиб, қўлини 
орқасига қайириб боғлашди. Сўнг гулхан ёниб турган жойга 
етаклашди. У ерда кексароқ бир одам оловнинг ёнига қўйилган эски 
темир кроватда ўтирарди, дик этиб ўрнидан турди. 
— Мана, ҳароми ўғрини тутдик! — деди учовлондан бири. 
— Қанақасига мен ўғри бўлай, оддий йўловчиман. Ким биландир 
адаштиряпсизлар! — Амир аҳволни оз-моз тушунтиргандек бўлди. 
— Ҳой, ит эмган аблаҳ, қилғиликни қип қўйиб, яна ёлғон 
гапирасанми? — бошқа бири тортиб олинган таёқ билан Амирнинг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
129
қаншарига тушириб қолди. Амир оғриқдан иҳраб юборди. 
— Ўғирланган қўйларни нима қилдинг, пасткаш? — урган киши 
Амирнинг юзига яқин келиб, тупугини сачратиб бақирарди. 
— Менга қара, ҳой аламзада! — Амир ундан ҳам баланд овозда 
қичқирди, — мен қўй ўғирлаганим йўқ, умримда ўғирлик кўчасига 
кирмаганман. Сен олдин айбдорни топ, айбини бўйнига қўй, кейин 
ур-да! 
— Унда бу ерларда нима қилиб тентиб юрибсан қош қорайганда? 
Бу арқонлар-чи? Улар нимага керак сенга? — боядан бери жим турган 
қария гапга аралашиб, Амирнинг белига боғланган ана ўша сотилиб 
кетган ғунажиннинг арқонига ишора қилди. Амир шундагина арқонни 
нега олганлиги тўғрисида ўйга толди. Бироқ сабабини била олмади. 
Қарияга айтишга ҳам тузукроқ жавоб топмади. Аслида у пулни 
оларкан, қўлига илашиб чиққан арқонни ҳам беихтиёр равишда 
белига тугиб олган эди... 
— Тоққа кетяпман, Улуғтоққа. 
— Нима ишинг бор у ерда, сен ахир чўпонлардан эмассан-ку? — 
давом этди қария. 
— Чўпон эмасман, лекин ўғри ҳам эмасман! 
— Хўш, тоғда пишириб қўйибдими кечаси? Яна ёлғизсан? 
— Боргим келди, вассалом. 
Кимдир пиқ этиб кулди. Амирнинг қайсарлиги тутдими ё бошқа 
дегулик гапи қолмадими, ҳарҳолда булар ишонадиган сабаб қидириб 
ўтирмади, тўғрироғи, буни ўзига эп кўрмади. Топганда, булар 
ишонармиди?! Ахир, белида худди атай боғлангандек, эски арқон 
турибди. 
Чўпонлар унинг гапини чўпчакка йўйишди ва айбига иқрор 
қилиш илинжида эзиб калтаклашди. Илгариги вақтда эҳтимол бунақа 
калтакларни Амир бемалол кўтарарди, энди эса ҳоли хароблашди. 
Бир неча йилдан буён сурункали камовқатлик, ҳатто сидирғасига рўза 
тутиш, камуйқулик, руҳий изтироб, устига-устак, куни кеча бошдан 
кечирилган чилланинг таъсири, бугунги сафар... Ҳамма-ҳаммаси 
Амирни жисмонан хийла толиқтирганди. У калтакни кўтаролмай 
ҳушидан кетди. Кўзини очганда ўзини одам бўйидан баландроқ тошга 
чирмаб ташлашганини кўрди. Чираниб, оёқ-қўллари билан силтанди 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
130
— лекин аламзада чўпонлар бор маҳоратларини ишга солишган экан, 
арқон бўшашмади. Ҳаракатларининг натижаси шу бўлдики, у ўзининг 
қип-яланғоч эканлигини сезиб қолди. 
— Уятсизлар! — Амирнинг оғзидан чиққан ягона сўз шу бўлди. У 
атрофга кўз югуртирди —ғимирлаган шарпа йўқ, олов ҳам аллақачон 
ўчган, адир жимлигини асосан чўпонларнинг хуррагию чигиртканинг 
сурнайи ҳамда аҳён-аҳёнда битта-яримта қўйнинг секин-секин маъраб 
қўйишигина бузарди. Ой ва юлдузлар худди артиб тозаланган дур 
янглиғ ярқираб, оламга фусун бағишлар, пастда эса улар ёғдусидан 
ҳам адиру чодир, ҳам тошу исириқ соялари пайдо бўлганди. Бироқ бу 
манзарадан баҳра олишга шу тобда Амирнинг ҳоли келмасди. Унинг 
боши ҳам, елкасию қўл-оёғи ҳам калтакнинг зарбидан ачишиб-ёниб 
оғрирди. Бу ҳам майли, тонгга яқин у боғланган тош совиб, Амирнинг 
бир азобини икки қилди. Амир ёзнинг чилласида росмана совқотиб-
титрай бошлади. 
Ниҳоят, секин-аста тун ёришди. Қуёш у кутган томондан эмас, 
бутунлай тескари ёқдан чиқди. “Тавба, уйдан нари борса 50-60 
чақирим узоқлашибману, мўлжални йўқотибманми? Сон-саноқсиз 
адирлар миямни айлантирдими ва ёки бошимга тушган кўргуликлар, 
одамлар айтаётгандек, мени чиндан ҳам ақлдан оздирдими?.. Эй худо! 
— Амир кўзларини юмиб илтижо қила бошлади, — пешонамга яна 
нималарни ёзгансан? Наҳотки, қирқни қораламай жинни бўлиб 
қолсам? Ахир, бу не кўргулик, қайси гуноҳларим учун бунча ситам? 
Ахир, куни кеча юрагим орзуларга лиммо-лим эди-ку... қани энди 
улар, менми уларни тарк этган ва ёки уларми мени? Нега мен шу 
кўйга тушдим? Жавоб бер, эй Парвардигор!..” 
— Қўлингнинг эгрилиги учун, итвачча! 
Амир чўчиб кўзини очди ва рўпарасида ўзига нафрат билан қисиқ 
кўзларини тикиб турган чўпон чолни кўрди. 
— Ҳали бу кунинг ҳолва, агар қўйларни қаерга яширганингни 
айтмасанг ёки пулини тўламасанг, гўшингни итларим нимталайди... 
Амир ўзини калтаклаган навқирон чўпонлар даврасида бу 
қарияни кўрганда “Тушунса мени шу кекса одам тушунади”, деб 
умидланганди. Аён бўлаяптики, у ёшлардан ҳам батдарин ва ёвуз 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
131
чиқди. Амир чолнинг совуқ йилтираб турган кўз соққачаларига бир 
зум боқиб, англадики, у ҳазиллашмаяпти. Энди чолнинг қўлидан 
осонликча чиқиб кетолмаслигига у шубҳа қилмасди. 
— Кечирасиз, тоға, нечта қўйни ўғирлатдингиз? — Амир сўзини 
тугатмаёқ бемаза савол берганини ўзи ҳам тушунди, лекин энди кеч 
эди. 
— Ўчир, овозингни, ҳаромхўр! — бурилиб кетаётган чол кескин 
ҳаракат билан Амирнинг юзига қамчи босди. Сўнг яна, яна... Амир 
оғриқнинг зўридан додлай бошлади, азонда унинг фарёди адирлар 
оша Улуғтоққа урилиб, акс-садо берди. Итлар ҳурди. Қўйлар қочди... 
Ура-ура ҳовуридан тушган ва ёки ҳолдан тойган чол қамчини 
ёнбошига улоқтирди-да, кўзларидан ёш ва лабининг четидан қон 
оқиб, юзи қамчининг қора излари ортига кўмилиб қолган Амирга яна 
бир ўқрайиб қўйиб, нари кетди. Энди Амир ҳам жим эди. Уни ҳеч ким 
ҳеч қачон бунақа калтакламаганди. Агар бутун вужудини 
қақшатаётган оғриқ бўлмаганда, у эҳтимол шу ҳолида жангари 
кинолардаги эпизодларни эслаб кулган бўлармиди... Йўқ, Амирнинг 
ҳоли оғир эди, у тағин ҳушидан кетди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish