Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари
а) Таълим муассасаси ҳудудида:
мактабга машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, тоза ва ораста кийинган ҳолда келиш;
ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни фақат махсус белгиланган жойларга ташлаш;
устозлар ва мактаб мехмонлари билан учрашганда салом бериш;
ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;
таълим муассасаси мулки (кўчар ва кўчмас мулки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар)га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
мактаб йўлакларида тинчликни сақлаш;
мактабга «Устав»да белгиланган ўқувчилар формасида келиш (ўқувчиларнинг кийим боши тоза ва озода бўлиши, ўқувчи қизларнинг сочлари текис турмакланган, калта юбка ва олди ҳаддан ташқари очиқ кўйлак киймаслиги, ўғил болаларнинг сочлари текисланган, мактабга шортик ва майкада, «замонавий мода» деб тиззаси йиртилган шим, ғарбнинг жангари филъм қаҳрамонлари акс эттирилган кийимларда келмаслиги);
мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган ўқув дарсликлари билан келиш (ўқувчилар учун мўлжалланган папка тутиши, кундалик дафтарининг бўлиши, дарсга тўлиқ ўқув дарсликлари билан қатнашиши, маънавиятга зид ҳамда сифатсиз дафтарлардан фойдаланмаслиги);
наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига қарши курашиш.
б) Дарс вақти (синф хоналари)да:
дарс жараёнига халал берадиган ҳаракатлар қилишдан сақланиш;
уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш;
дарс вақтида ўринсиз гаплашмаслик;
жиҳозларни асраб-авайлаш, парталарга ёзмаслик;
қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;
овқатланмаслик, сақич чайнамаслик.
Навбатчи ўқувчи томонидан ўқувчилар давоматини аниқлаш ва дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида ўқитувчига маълумот бериш.
в) Танаффусда:
танаффусдан унумли фойдаланиш;
ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга солиш;
навбатдаги дарс бўладиган хонага кўчиш;
педагог кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш;
синф навбатчиси танаффус вақтида синфда бўлади, синф хонасида тозалик ва тартиб сақлайди, машғулотлар якунлангандан сўнг синф хонасини тоза ҳолатга келтиради ва келгуси кун машғулотларига тайёрлайди.
Ўқувчилар одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар
машғулотлар якунлангунга қадар мактаб ҳудудидан педагоглар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
ўқитувчиларга ва ўз ўртоқларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш;
машғулотлар вақтида асоссиз гапириш, ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;
ёлғон гапириш, ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатлар амалга ошириш;
ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;
бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;
моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш қатъиян ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |