Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
52 
Пастда — қишлоқда эса уни аллақачон қидиришга тушишганди. 
Милицияга хабар берилди. Амир бориши мумкин бўлган жойлар 
қаралди, одамлардан сўралди — натижа шу бўлдики, уни кимдир 
автобусда, яна биров шаҳарда, “девона” чол билан магазинда 
кўрганини айтди. “Девона”ни излашди. Бироқ у ўша куни 
тиланчиликка чиқмабди. Унинг қаерда яшашини шаҳар жойда сўраб 
билишнинг иложи бўлмади. Лекин Обид кечгача “девона” ўтирадиган 
ердан жилмади. Эртасига ҳам келадиган бўлди.... 
Амирнинг бу куни яна-да аянчли кечди. У қайта ҳушига келганда, 
кун ёйилганди, ортиқ совқотмасди, аксинча офтоб чарақлаб чиқиб, 
Амирнинг шир яланғоч баданини секин-секин қиздира бошлаганди. У 
шошиб атрофига аланглади — “Биров йўқми, ишқилиб?” деб 
хаёлидан кечирди. Боши лўқиллаб оғриб, кўзи тинди. Ноилож 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
132
қобоқларини юмди. “Ахир, бу шармандалик, ҳадемай йўлдан 
одамлар, машиналар ўтиши мумкин. Ўшандаям авратимни очиқ 
алфозда қолдиришаверармикин булар ё мени ечиб олишармикин? 
Лоақал бирон нарса ёпиб қўйишар, ўлибдими энди...”, — деган 
мулоҳаза билан яна қобоқларини очди ва ўтов томонга кўз 
соққачаларини оҳиста юргизди — кимса йўқ. Бироқ пастда — илон-
билон йўлдан имиллаб чиқиб келаётган юк машинасига кўзи тушди. 
“Бўлганича бўлди, ишқилиб танишлар эмасмикан?” — деб 
безовталанди Амир. У беихтиёр тепага қаради ва рўпарасидаги 
баланд адирнинг устида таёғига суянганча турган чўпонга кўзи тушиб 
чолни таниди. “Тавба, қария мени шарманда қилишдан нима маъни 
топар экан? Худди ёш болага ўхшайди-я”, — деб мушоҳада этар экан, 
хаёлини яқинлашиб қолган машинанинг кучанган товуши бўлди. У 
ўнг оёғини хиёл олдинга олиб, авратини беркитмоқчи бўлди. Лекин 
сириб боғлаб ташланган экан, оёғини қимирлата олмади. Уятдан 
ўзини қўярга жой тополмай лоақал юзини яширмоқчи бўлди. Аммо 
машина ўчакишгандай унинг шундай ёнгинасига келиб тўхтади. 
Амир кўзларини юмди: “Нега имиллайди бу лаънати?” — дея 
тишини-тишга босганча ғижинди. У кутди, лекин машина мотори бир 
маромда ишлаб турар, ҳали-вери жиладиганга ўхшамасди. У аёл 
кишининг пиқ этиб кулганини эшитиб, қобоқларини янада маҳкамроқ 
юмди, назарида уятдан бутун вужуди ловуллаб ёниб бораётгандек 
эди. 
— Ҳей, қаранглар, ўлиб қолганга ўхшайди, қимирламаяпти, — 
ҳавода эркак кишининг овози янгради. 
— Ростданам. Уни ўлдириб кетишганга ўхшайди, — деб бир 
эркак гапга аралашди. 
Амир миқ этмасди. У машинанинг тезроқ даф бўлишини кутар, 
назарида вақт ҳам машинага қўшилиб тўхтаб қолганга ўхшарди. Шу 
пайт бир неча аёлнинг пиқиллаши баробарида Амирнинг юзига бир 
помидор “пилч” этиб келиб тегди. ғақорат худди чақмоқ зарбидек 
таъсир қилди. У яраланган шер янглиғ ҳайқириб юборди: “Ҳе, 
онангни!.. Инсофсизлар!..”. Шу баробар машинага газ берилиб у 
шитоб билан юқорига ўрлай кетди. Амир унинг юк машинаси 
эканини, устида эса эркагу аёл ўтириб олишганини кўрди. Сўнг оғир 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
133
хўрсиниб кўзларини юмди. Шундан кўп ўтмай қадам товушлари 
яқинлашиб кела бошлади. 
— Қалай, маза қилдингми? — деди чол Амирдан уч-тўрт одим 
нарида тўхтаб, сўнг калладек келадиган тошга омонатгина ўтирди. 
Амир индамади. 
— Манга қара, бола, агар чинингни айтмас экансан, шу ҳолингда 
қолаверасан. На бир тишлам нон кўрасан, на бир қултум сув. 
Амирдан яна садо чиқмади. 
Қария ўрнидан қўзғалди. 
Амирни қуёш қийнай бошлади. У оғриқдан ҳам кўра кўпроқ 
сувни ўйларди. Чанқоқ шунақа ёмон нарса экан. У ёрилган лабларини 
қуруқшаган тили билан яламоққа тутиниб эди, бўлмади. Лаб-лунж 
ҳам, тил ҳам азбаройи қуриб қолганидан бўйсунмади. Қайтага 
томоғида оғриқ турди. Ютиниш ҳам амримаҳол эди. Амирнинг қон, 
тер ва кир босган юз-кўзларига пашшалар қўниб учар, лекин на бу ва 
на калтак заҳри уни ташналик азоби қадар қийнамаётганди. Амир дам 
қуёшни бир дамгина тўсиб ўтаётган парча булутни кузатиб, 
“Ҳойнаҳой шунда йўқ деганда бир челак сув бўлса керак”, дея 
хаёлланса, дам ён-верида ўсиб ётган ўт-ўланлар баргини ётволиб 
шимишни ўйлаб, қийналарди. Яқиндагина у беш вақт намоз ўқиб 
юриш имкони учун бутун бойлигу мартабаларини беришга қодирдай 
яшаган бўлса, энди бир қултум сув учун дунёни алишиб юборишга 
ҳам тайёр эди гўё. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish