Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

  
45 
Базмнинг эртасига Саид кўзини очганда хотини тепасида 
жилмайиб турарди. Билдики, Манзура уйғотибди. 
— Адажониси, тура қолинг энди, эринманг, нонушта тайёр, яхши 
кўрганингиз — қуймоқ ҳам мунтазир, — Манзура ҳар сафаргидек 
эрини янги иш кунига ҳафсала билан ҳозирлай бошлади, — 
болаларни лицейга кузатдим. 
Манзура дипломатия университетида ўзбек тилидан дарс беради, 
фан номзоди. Ишидан мамнун, университетда обрўйи ҳам жойида, 
ҳамма учун у — Манзура Содиқовна. Бироқ унинг асосий мақсади — 
эри — Саид Азим. Ўз ишига вақти ва қобилиятининг бир қисмини 
сарфласа, оиласи — болаларию эрининг ҳузур-ҳаловати учун тўққиз 
қисмини бағишлайди. Агар уларнинг ҳаётини синчиклаб кузатиб 
юрган одам бўлса, Саидни Саид Азим қилган ҳам шу хотин — 
Манзура Содиқовна дея хулоса ясаши турган гап. 
Тўғри, Саид ҳам анойи эмас. Устамон, ақлли. Манзурага ҳам 
бежиз уйлангани йўқ. Бадавлат амалдорнинг қизи Манзурага 
талабгорлар бисёр эди. Ўртаҳол Саид Манзурани илиб кетдимики, 
демак, у эл қатори эмас, балки бир калла баланд. Шунга қарамай, 
Саиднинг кейинги муваффақиятлари — мансаб поғоналаридан 
юқорилаб бориши Манзуранинг кўмагисиз бўлгани йўқ. Чунки айнан 
хотинининг амалдор акаси туфайли Саид ўса бошлади. Кейинги 
ютуқлар бир томондан Саиднинг ўз хизматларига бориб боғланса, 
иккинчи томондан Манзуранинг парвариши, олдинга йўллаб-
рағбатлантириб туришлари, маслаҳатлари билан белгиланади. Энди у 
ўз ҳаётини Манзурасиз тасаввур этолмайди. Турмуш қуришибдики, у 
ҳар қандай масалада Манзура билан кенгашади, ҳисоблашади, унга 
суянади. Манзура унга хотингина эмас, содиқ дўст, доно маслаҳатчи 
ҳам... Инсон бошқалардан нима эзгулик кўриши мумкин бўлса, Саид 
Манзурадан ўшани бус-бутун оляпти. Шунинг учун ҳам у худога 
аввало, эркак қилиб яратгани, сўнг Манзурадек аёлга ҳамроҳ этгани 
учун шукрона айтади. Лекин баъзида мана шуларнинг барчасига 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
113
қарши бир исён унинг ичида бош кўтаради-ю, яна зумда қаёққадир 
ғойиб бўлади. Саид унинг нелигини тузукроқ англаб олишга 
улгурмайди. 
— Бугун режангиз қандай, хўжайин? — сўради Манзура чой 
ичишаркан. 
— Мажлис... Мавзуси — сизнинг чўнтагингиздан тушиб қолган 
нарсалар хусусида, — қувлик қилди Саид. Сўнг совиб қолган чойни 
ҳўплади-да, бошқа мавзуга кўчди. 
— Менга қаранг, кеча Миразимникида Юсуфни кўрдим. 
— Қалай, ҳалиям институтда эканми? 
— Яхши-яхши. Салом айтди сизга, — Саид аввалига чайналиброқ 
жавоб қайтардию, — сўнг дангалини айтди-қўйди. — Нима дейсиз, 
агар мен уни ўзимизга ишга жойлаб қўйсам? 
— Ўзи розими, мундоқ гаплашдингизми? Ё ҳозир ақлингизга кеп 
қолдими ҳотамтойлик қилиш? 
— Гаплашдим. Аниқ бир нима демади-ю, лекин рози бўлгандек. 
Илгарилари кесиб “Йўқ” дерди. 
— Қизиқ, — ажабланди Манзура, — нега бир думалаб Юсуф 
акадай фан фидойиси бошқа ишга ўтмоқчи, ҳеч тушунолмаяпман? 
Зиёда қийналдимикан ёки ўзлари ўзгардимикан, ишониб бўлмайди... 
— Унисиям, бунисиям бўлиши мумкин, — Саид бу ҳақда ўйлаб 
кўрмаган экан, хотинининг саволларидан кейингина ўзи ҳам қизиқиб 
мулоҳаза юрита бошлади. — Дарҳақиқат, нега Юсуф энди рози 
бўлмоқчи? — у хаёлан муаммонинг тагига етмоқчи бўлди. “Ҳарҳолда 
қийналиб қолганга ўхшайди, ранги-рўйи бир аҳвол, озиб-тўзиб 
кетибди. Уст-боши ҳам яхши эмасдек туюлди. Ҳалиям уй-жой 
қилмаганига қараганда унинг жиддий муаммоларга дуч келганига 
шубҳа йўқ. Тағин ким билсин, Манзура айтаётгандек замонга 
қўшилиб у ҳам ўзгаргандир. Ахир, дунё кимларни не кўйларга 
солмаяпти? Уларнинг олдида Юсуф ким? Одамга ўхшаб яшагиси кеп 
қолган бўлса бордир”. 
— Ўйланиб қолдингиз? — Манзура эрини ҳушига қайтарди. 
— Ҳа-я, нега рози бўлмоқчи экани тўғрисида бир нима 
деёлмайман. Сиз-чи? Нима дейсиз таклифимга? 
Манзура бироз ўйланиб турди-да, деди: 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
114
— Саид ака, бу ҳақда кечқурун бафуржа гаплашсак. Чунки ишга 
олиш — жиддий масала, аввал ўйлаб кўринг. Сизга қай даражада 
содиқ қолади, сизни уялтириб қўймайдими, ҳар қандай вазифани 
уддалай оладими, қўйинг-чи, ҳамма-ҳаммасини ақл тарозисида 
тортиб кўриш шарт. 
Саид хотинининг сермулоҳазалиги, гап ҳатто эрининг қадрдон 
дўсти — Юсуф ҳақида кетаётганда ҳам ҳиссиётга берилмай, 
ўзларининг муштарак, азим мақсадларига қай даражада мос тушиш-
тушмаслигини ўйлаб масалага ёндоша билишига ҳам ҳайрат, ҳам завқ 
билан қараб турди-да: 
— Зўрсиз-да хотин, сиз бору биз бор, — дея қўзғалиб, уни ўпиб 
қўйди. 
Куни билан Саид шу ҳақда бош қотириб, агар Юсуф мабодо 
“Розиман” деб қолса, унга нима жавоб қилишини ўйлаб қўйди. 
Манзура — ҳақ, ҳали-ҳануз эски ошна-оғайниларга ёрдам берай, деб 
юриш — болалик, ғўрлик. Янги одам ўзига қандай фойдаси тегиш-
тегмаслигини ўйламаслик мумкин эмас. Бу — авваламбор, ўзига 
керак, эртага униб-ўсиши учун керак. Қолаверса, бу инсоннинг ўзи-
ўзини ҳимоя этиш усули. Айни пайтда, у Юсуфни шахсан ишга 
чақириб, қўл остида ишлатиб, бир лаззатлангиси келаётганди. Ахир, 
фалакнинг гардиши билан кимсан — Юсуфни, билимининг 
зўрлигидан, тафаккурининг ўткирлигидан бир вақтлар ҳатто домлалар 
“Дунёнинг таянч нуқтаси” деб ярим ҳазил-ярим чин билан мақтаб 
юрган Юсуф Раҳимовга ғамхўрлик қилишнинг завқига нима етсин! 
Аммо шу билан бирга “У бориб-бориб рақибга айланса-чи, ўзингнинг 
думингдан тутса-чи”, деган ўй тинчлик бермасди. Унинг 
фазилатларини санаб адоғига етолмайсан. Ҳа, у айниқса, тарихни, 
жамиятни, инсонни яхши билади. Бу нарсалар эса сиёсатчи қўлидаги 
кўзир карталардек гап. Демак, ўрни келганда у мени болани енггандек 
енга олади. Манзура бежиз “Ўйлаб кўрайлик”, демаяпти. Шунинг 
ўзиёқ унинг “Йўқ” дегани, аслида фақат гап менинг жонажон дўстим 
ҳақида кетаётгани учун бирданига шундай айтолмади”, деган ўйлар 
кечарди калласидан. 
Айни дамда Саиднинг кўнгли ғаш тортиб сиқилди. Нимагадир 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
115
тезроқ уйга бориб, ҳовуздаги сувга ўзини отгиси келди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish