www.ziyouz.com кутубхонаси
71
ЮСУФ СИДДИҚ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ
Оллоҳ таоло китоби қадимда, Қуръони азими мунаввари каримда ҳабар бериб
ёрлақадики, (Оят) "Биз сенга бу узун ва ахсан (энг яхши) қиссани баён
қ
илмоқчимиз".
САВОЛ: "Ахсан" демакда нима ҳикмат бор?
ЖАВОБ: Қуръон ичидаги ҳамма қимссалардан каттароқ, фойдаси зиёдароқ қисса
- Юсуф қиссасидир. Шу боисдан аҳсан қисса дейилади. Иккинчи жавоб шуки, бу
қ
исса бошидан оҳиригача қирқ йил (баъзи манбаларда саксон йил) давом этгани
учун ҳам шундай номланган. Учинчи жавоб шуик, боқа қиссалар турли сураларда
келди, аммо Юсуф қиссаси тўлалигича бир сурада келди. Тўртинчи жавоб: бошқа
қ
иссалар воқеотлари ёд кишилар орасида кечади. Бу қисса эса ота-она ва
биродарлар орасида кечгани туфайли ҳам энг яхши қисса дейилади. Бешинчи
жавоб: бу қиссада роҳатда, машаққатда, Оллоҳ тоатида, ҳалойиқлар орасидаги эзгу
муомала, озодликдаги ва бандиликдаги ҳолатлар борлиги учун ҳам яхши қиссадир.
Олтинчи жавоб: Юсуфнинг қариндошлари билан яхши муомалада бўлгани, уларнинг
жафосига сабр қилгани учун. Еттинчи жавоб: бу қиссанинг авали ҳам, ўртаси ҳам,
оҳири ҳам туш бўлгани учун. Саккизинчи жавоб: бу қисса ишқ Билан тамом бўлгани
боис яхши қисса дейилади. Тўққизинчи жавоб: Расул алайҳиссалом дедиларки,
кимки ўн балога йўлиқса ўн сурани ўқисин: васваса мендан кетсин деса "Алҳамду"
сурасини, ўғрилардан омон бўлайин деса "Бақара" сурасини, қашшоқликдан
қ
утилайин деса "Оли Имрон" сурасини, қайғулар менга ҳаром бўлсин деса "Аллам
нашрах" сурасини, куфр ва шикрдан йироқ бўлайин деса "Ихлос" сурасини, сеҳр-
жодуликдан омонлик истаса "Фалақ" ва "Нас" сураларини ўқисин. Агарки бу ўн
балолар мендан нари бўлсин деса "Юсуф" сурасини ўқисин. Негаки, бу ўн балолар
ҳ
аммаси "Юсуф" сурасида бордир.
Дейдиларки, Яъқуб алайҳиссаломнинг олти хотини бор эди. Уларнинг ҳар
биридан иккитадан, жами ўн иккита ўғли бўлди.
ЛАТИФА. Юқори осмонда ўн икки бурж мавжуд. Бу буржлар қуйидагилардир:
қ
ўй (ҳамал), сигир (савр), эгизаклар (жавзо), қисқичбақа (саратон), арслон (асад),
бошоқ (сунбула), тарози (мезон), чаён (ақраб), ёй (қавс), тоғ эчкиси (жадий), қовға
(далв), балиқ (ҳут). Бу ўн икки буржда еттита юлдуз бўлади. Улар қайсилар? Булар:
Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Миррих (Марс), Шамс (Қуёш), Зуҳра (Венера),
Аторуд (Меркурий), Қамар (Ой).
Қуйи осмонда бу етти юлдуздан ўн икки бурж пайдо бўлди. Етти юлдуз дегани
шунга ишораки, Яъқуб алайҳиссалом ва олти хотини Шавша, Заъура, Сунбула,
Қ
амар, Ҳабиба, Раҳил Билан еттиликни ташкил қилар. ўн икки юлдузлар шуки,
булар Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғиллари - Рубил, Ловий, Шамъун, Яҳудо,
Жода, Дон, Яғсар, Ястохир, Заботуқ, Қозур, Юсуф, Ибн Яминга ишорадир.
Юсуф ўн биринчи ўғил эди. Оллоҳ таоло унга ўн кароматни ато этди. Булар -
чирой, яхши қилиқ, узрҳонлик (кечиримлилик), пайғамбарлик, тушни таъбирлаш,
тўғри сўзлик, омадлилик, яхши оқибат (натижа), мушкулотларни еча олиш, Иброҳим
алайҳиссалом китоблар шарҳини билмоқлик.
Ривоят қилишларича, Миср халқи етти йил қаҳатчиликкка мубтало бўлди. Улар
молини, дунёмини, мулкини, асбобини, қулини, кўнглини Юсуфга сотиб, егулик
олардилар. Бора-бора омборларда егулик нарса қолмади. Янги хосил пишишига эса
тўрт ой қолганди. Шунда одамлар Юсуф алайҳиссаломнинг уйдан чиққанлигини
идрок этарди. Кимки Юсуф алайҳиссаломга боқса, ҳудди кўзгуга қарагандай ўзини
кўрарди. У таомни ютса, бўғизидан то халқумигача кўриниб турарди. Қоронғу кечада
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |