www.ziyouz.com кутубхонаси
68
- Унда сингилларингизни менга беринглар, отангизни ва яна сизларни ҳам мол
билан сийлагайман, ҳаммадан кўра бой қиламан, - деди подишоҳ.
- Сизлар нима дейсизлар? - дея Яҳудо биродарларига боқди.
Бу гапдан Шамъун билан Рубил аччиғландилар. Яъқуб алайҳиссалом
фарзандлари
аччиғлансалар,
ўша
вилоятни
ҳ
ароб
қ
илмагунча
жаҳлдан
тушмасдилар, қачонки Иброҳим алайҳиссалом уруғидан кимдируларнинг орқасини
силамагунча аччиғлари пасаймасди. Яҳудо кўрдики, икки биродари аччиғланди.
Шунда у "Қутрум шаҳристонни вайронқилсалар машаққатимиз енгил бўлмайди", деб
ўйлади-да Рубилнинг орқасига қўлини қўйди, жаҳлдан тушдилар.
- Эй подишоҳ, ўғлинг сен билан маслаҳатлашмай туриб, қизингни бировга бера
оладими? - сўради босиқлик биланЯҳудо.
- Йўқ.
- Бизнинг ҳам отамиз ҳаёт. Борайлик, сўзларингни етказайлик, отамиз нима деса
шу бўлади, - деди яҳудо.
Подишоҳ бу сўздан севинди. ўнта туяда буғдой, ўнта туяда унортиб, яна минг
кумуш танга, ўн ботмон ифор, ўн ботмон анбар, ўн ботмон кофур инъом этди.
Бу нарсаларни отангизга етказинг ва ушбу сўзларимни ҳам айтинг: "Мен сени
оталикка қабул қилдим, сен ҳам мени ўғилликка қабул қилғил. Сўзимни эшитибоқ
тўғри олдимга келгил, қизингни менга бергил!" - деди подишоҳ.
- Подишоҳ бизга шунча молни инъом қилди ва яна сен учун ҳам бир қанчасини
туҳфа қилди, - дейишди ўғиллари отаси ҳузурига қайтиб келиб.
- Мендан илгарига ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ эди, - дея
йиғлади Яъқуб алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб.
- ўзинг билгувчисан, - дейишди ўғиллари.
Бу сўз бўлиб ўтгандан бир ой кейин Имлоқдан шу мазмунда мактуб келди: "Бу
нома буюклар буюгидан, подишоҳлар подишоҳидан, киборларкиборидан, улуғ
мамлакатлик, улуғ қўшинлик Имлоқдан ул тубан, фақир ва ҳақир Яъқубга тегсин.
Ушбу нома тегиши билан қизини менга тайёрлаб қўйсин. Агарбунга кўнмаса, мен
бориб, юртингни бузарман. Сени ўғилларинг билан қўшиб ўлдиорарман, қизингни
тортиб оламан. Пайғамбарлигинг сенга фойда бермас, чунки ер тангриси менман
(оғзингга тупроқ). Осмон тангрисининг мен билан нима иши бор".
Мактуб Яъқуб алайҳиссаломга келиб теккач, ўғилларини тўплаб, ўқиб берди.
Ўғиллари ўйга толдилар ва:
- Эй ота, ўзингга ҳам, бизга ҳам зулм қилмагил, Канъонни вайроқ қилмағил,
қ
изингни подишоҳга берақолгил, - дейишди.
Бу гапдан Яъқуб алайҳиссалом ҳафа бўлди ва Яҳудога деди:
- Нома жавобини ёзгил. "Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм. Мен Яъқуб Исроилуллоҳ
ибн Исҳоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим Ҳалилуллоҳдан дунё ва охират бадбахти Имлоқи
лаъинга. Билгилки, ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ, мен ҳам
бермасман. Агар "Лаа иааҳа иллаллоҳу Яъқуби расулуллоҳи" (Ягона Оллоҳдан ўзга
маъбуд йўқ ва Яъқуб Оллоҳнинг элчисидир) десан у ёғи Оллоҳга ҳавола
қ
илингувсидир".
Мактуб ёзилиб, муҳрланиб Имлоққа жўнатилди. Мактубн6и олган Имлоқнинг юзи
ғ
азабдан сарғайиб кетди. Ўқ икки минг бекларига қаради.
- Эй подшоҳ, кучинг, қўшининг бор, ғам чекма. Фармон бўлса, биз бориб, қизни
олиб келамиз, - дейишда беклари.
Шундан сўнг қўшин тўплаш бошланди. Подшоҳ ўн икки минг беклари
ҳ
амроҳлигида отланди. Имлоқ беҳад семиз бўлганидан уни бирор от ёки туя
кўтаролмасди, шу боис уни филга миндирдилар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |