www.ziyouz.com кутубхонаси
70
- Эй малъун, тангри қудратини кўрдинг, энди "Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби
расулуллоҳи", деб такбир айтгин, - дейишди улар. Имлоқ унамади. Шундан Шамъун
соғолидан тортиб, тахтдан тушурди ва отаси олдига келтирди.
- Таҳлил айтгил, - деди Яъқуб алайҳиссалом Имлоқни кўргач.
- Эй Яъқуб, мен бу кун сенинг қўлингда асирман, ҳоҳлаганингни қилгил. Мен
учун сендан ва сенинг тангрингдан душманроқ ҳеч Ким йўқ, - деди имлоқ.
- Эй Имлоқ, агар имон келтирганингда эди, Оллоҳ таоло сенга яна зиёди билан
мулк берарди ва эртаси куни жаннатдан ҳам ўрин берган бўларди, - деди Яъқуб
алайҳиссалом.
- Менга фурсат бергил, уйимга борайин. Сенинг тангринг менга давлат
берадими-йўқми, кўрайин, берса имон келтирайин, - деди Имлоқ.
- Эй Яъқуб, тангри таоло фармон қилди, фурсат бергил, - деди Жаброил
алайҳиссалом пайғом келтириб.
- Қанча фурсат керак сенга, - сўради Яъқуб алайҳиссалом.
- Ўн йил.
Имлоқни қўйиб юбордилар. У қайтиб келиб, тахтига ўтирди. Оллоҳ таоло ўн йил
ичида унга бир-қанча мулк, давлат берди, йигирма тўрт минг саркардалари бўлди.
Фурсат тамом бўлгач, Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
- Яъҳудони Имлоқнинг олдига юборгил, имон келтирсин!
- Эй малъун, сенга берилган фурсат тамом бўлди. Оллоҳ қудратини кўрдинг,
мулк-давлатли ҳам бўлдинг. Энди имон келтиргил, - деди Яъҳудо подшоҳ ҳузурига
боргач.
- Эй Яъҳудо, сен элчисан. Агар элчиларни подшоҳларга ор бўлмаганида эди,
бошингни кесиб, этларинги филлар оёғи остига ташлар эдим. Отангга бориб
айтгилки, ўтган гапларни унутсин, яхшиликча қизини менга юборсин. Агар кўнмаса,
ҳ
озир бўлиб турсин, қўшин тортиб борурман. Ўғилларингни ўлдираман, халқингни от
туёқлари остида ҳалок қиламан, қизингни тортиб оламан. Кўрайин қайси тангри
сенгма мадад қиларкин, - деди Имлоқи лаъин.
Яҳудодан бу гапларни эшитган Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолога муножат
қ
илди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
- Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом йўллаб, дедики: "мен ҳалимман,
шошилмасман. Яҳудога айтгил, Яна борсин. Имлоққа Менинг бирлигимни ва сен
менинг пайғамбарим эканлигингни етказсин".
- Эй малъун, билгилки, Оллоҳ яккаю-ягонадир, отам Яъқуб унинг пайғамбаридир,
- деди Яҳудо Имлоқ ҳузурига келиб.
Имлоқ бундан беҳад аччиқланди, қўшин тўплади. Қишиннинг адади йигирма тўрт
мингдан йигирма тўрт гуруҳ бўлди. Ўзи филга миниб, Канъонга яқин жойга келиб
тушди. Бунинг ҳабарини эшитган Яъқуб алайҳиссалом яна ташвишланди, Оллоҳдан
мадад тилади. Жаброил алайҳиссалом "Бу кеча у малъундан сенга ёмонлик
бераман", деган пайғом келтирди. Тунда шамолга "Эсгил" деб, амр этилди. Тонгга
бориб подшоҳдан асар қолмади, унинг бутун ҳашамати ер остига кирди. Жаброил
алайҳиссалом Оллоҳ амри Билан "Қутрум шаҳристони"ни ер Билан қўшиб, остин-
устин қилиб ташлади.
- Эй Яъқуб, Оллоҳ буюрдики, Имлоқнинг мол-мулкини, олтин-кумушларини
олгин. Қолганларини эса ўтга ёққил, - деган фармон келтирди Жаброил
алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом бу фармонни ўғлонлари Билан тўкис адо этди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |