www.ziyouz.com кутубхонаси
78
- Юсуфни чоҳдан чиқаргани борурмиз, - дейишди биродарлар.
- отангиз олдида яна ёлғончи бўласизларки? Илгари бўри еди деб, энди ўғри
олганда деб борсангиз, гапингизни бурди қоладими? Отангиз ҳам, ҳалойиқ ҳам сизни
душман деб биладилар, - деди Шайтон лаъин. (Ушбу гуноҳ, яъни оталарини
ранжитганлари сабабли улар пайғамбар бўлмадилар).
Ҳикоятда келадики, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: "малик
Заър Ҳазойи деган савдогар бор эди. Уйи Мисрда эди. У бир кеча туш кўрди6 Қуёш
осмондан тушиб, қўйнига кирди. Сўнгра бир парча оқ булут келиб, ундан
жавоҳирлар ёғилди. Муаббирлардан таъбирини сўради.
- Эй малик, канъон диёридан бўлган бир қулга эга бўласан, мол-мулкин беҳисоб
бўлади, авлодаларининг ҳам бой бўладилар, - деди муаббир ва маликдан муносиб
туҳфаларни олди.
Бу таъбирдан ҳуррам ва ҳушғол бўлган Малик ҳозирлик кўриб, Шом сафарига
чиқди. Канъон диёрига келгач, бир неча кун туриб қолди. Шомга борди ҳамки,
кўрган тушининг рўёбидан дарак бўлмади. Шомга қайтар чоғида ҳам қулнинг фикри-
ёди хотиридан кетмади. Қайтар чоғида карвон аҳли йўлини йўқотди. Шунда
Жаброил алайҳиссалом туялар бошини тутиб, қудуқнинг ёнига олиб келди.
Савдогарлар йўлидан адашганларини билдилар, ҳадди ва поении йўқ саҳро
ўртасида. Тўхтаб, сув қидирдилар. Икки қўлини (яъни, Баши рва Бушро) сув топиб
келишга буюрдилар. Улар сув қидириб юриб, қудуққа дуч келишди. Чарм челакни
қ
удуққа ташлаб, сув тортиб олдилар. Учинчи тортишларида Юсуф алайҳиссалом
ўзини челак ичига солди. Шу маҳалда Жаброил алайҳиссалом: "Эй Юсуф, эсингда
борми, фалон пайтда ўзингни ойнага солиб, баҳоингни билмоқчи бўлгандинг, энди
ўз баҳоингни кўргил", дедилар. Қуллар челакни қудуқдан торта олмадилар, ёрдамга
учинчи одамни ҳам чақирдилар. Маликни ҳам чорладилар тўрт кишилашиб
тортдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом кўмакка келди, челакни тортиб олишди.
Кўрдиларки, челак ичида бир ой руҳсор ўтирарди.
- Эй башорат бўлмиш зот, қачондан бери сени кўйингда юрардим, энди топдим, -
деди Малик. . .
Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганларида ул зот қўллари Билан иккила
ҳ
абаший қулнинг юзларини силананди, баданлари оппоқ бўлди. Бундан севинишиб
имон келтирдилар ва саждага бош қўйдилар.
- Эй йигитлар, маҳлуққа, маҳлуққа сажда қилмангалар, бу раво эмас, сизу бизни
яратган тангрига сажда қилинг, - деди Юсуф алайҳиссалом.
- Сизу бизни ким яратгандир? - сўради Бушро.
- Борлиқни яратган Оллоҳдир. Унинг мулкига шерик ва заволи йўқдир, - деди
Юсуф алайҳиссалом.
- Бизга имондан сабоқ бергил, - дейишиб, Юсуф алайҳиссалом кўмаги билан
имон келтирдилар ва мусулмон бўлдилар. Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан
чиқармоқнинг ҳикмати шу эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |