www.ziyouz.com кутубхонаси
80
Навбат Яҳудога етганда бўйнидан қучоқлаб олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади. - Эй жондан
азиз қариндошим, менга ҳаммадан меҳрибонроқ эдинг. Қаерда қудуқ кўрсанг, мени
ёдингга олгин. Қачонки отам Билан бирга бўлсанг, "Юсуф қаерда экан, Ким билан
бирга юрибди экан", деб ёдлагин. Эй Яҳудо, бугун тўртинчи кунки, сизлардан
айрилганман. Сизларсиз ғарибликда нима қиламан, - деди Юсуф алайҳиссалом
акаларига қараб.
… Юсуф алайҳиссалом шундай бир ҳолатга тушдики, бутун бадани сув бўлиб
эриди, изтиробга тушди-да, бетоқатлик билан "Оҳ, онам! Оҳ, онам!" деганича ўзини
туядан ташладилар. Қабрни қучоқлаб, офтобдек равшан юзларини тупроққа суртиб,
роса йиғладилар. Ул зотнинг йиғиларидан осмонда учган қушлару, дарёда сузган
балиқлар ҳам туғён ва фиғонга келдилар.
- Эё онам, сиздан айрилганим етмасмиди, отамдан ҳам айирдилар. Устига-устак
қ
ул бўлиб сотилдим, қаттиқ эгардан нозик баданларим янчилди. Қўл-оёғим оғир
занжирлардан хароб бўлди. Меҳрибонгинам, кошки тирик бўлганингизда ҳолимни
сўрган бўлардингиз, - Дея нолаю зор қилдилар.
- Эй ҳожам, у қул туядан тушиб қочибди, - дея фарёд кўтарди қул Афлиҳ Юсуф
алайҳиссаломни йўқотиб қўйиб.
- Сотган кишилар қочоқ экан деб тўғри айтган эканлар, - деди Малик қидириб
топинглар.
Ҳамма излашга тушди. Афлиҳ етиб келиб кўрдики, у бир қабрни қучиб, йиғлаб
ётарди.
- Бўлди, бас, ўғри қул! - дея золим ҳабаш Афлиҳ Юсуф алайҳиссаломни бир
шапатилаб урди ва оёқларидан судраб олиб борди. Шунда Юсуф алайҳиссаломнинг
кўзи олдида ўт чақилди, кўнгли оғринди, оғиз-буринларига тупроқ тўлди, гиря ва
нола қилди:
- Илоҳо, ўзинг кўриб, билиб турибса! На бўлғайки, карвон аҳлига қудратинг
Билан бир танбеҳ берсанг!
- Илоҳо, бу етим бечоранинг ҳолига раҳм қил, унинг ноласига тоқатимиз қолмади,
- дейишди фаришталар ҳам ларзага келиб.
Дуо ижобат бўлди. Шамол қўзғали, оламни қора булут босди. Шамол зўрайиб,
кўз очиб бўлмай қолди. Қоронғулик кундузни кечга айлантирди. Карвон йўлини
йўқотди.
- Агар карвонда Олллоҳ таолога исён қилган киши бўлса, тавба қилсин, - деди
Малик Заър карвонни тўплаб. Шояд, Оллоҳ таоло бу балони бизлардан даф қилса.
- Бу ўғлон дуо қилганди, шу воқеалар содир бўлди, - деди Афлиҳ Малик Заър
олдига бориб. Шунда Малик Афлиҳни олиб келиб, Юсуф алайҳиссаломнинг
оёқларига йиқилдилар, узрҳоҳлик қилдилар.
- Эй Юсуф, бу Афлиқ билмай беадаблик ва беҳурматлик қилибди. Сиз авф этиб,
гуноҳини бағишланг, шояд бу бало биздан даф бўлса.
Юсуф алайҳиссаломнинг кўнгиллари ҳуш бўлдилар, кулдилар. Шу замон ҳаво
очилди, олам чароғон бўлди. Карвон аҳли бу мўжизани кўриб, хушғол бўлдилар.
Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларидан кишанларни ечиб олдилар, чиройли
кийимларни кийдирдилар.
- Эй Юсуф, сен карвоннинг олдида юришга лойиқсан, бошқалар ҳаммалари сени
орқангдан юрсинлар, - дейишди унга. Оллоҳ таоло бир парча булутга амр қилди. Бу
булут соя қилиб, чўл иссиғидан сақлаб борди.
- Эй малик, бу бола Оллоҳга яқин ўғлон экан. Унинг кўнглини зинҳор оғритманг!
- дейишди карвон аҳли бу мўжизалардан тонг қолиб.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
81
- Эй Юсуф, туядан тушиб қолибсан, қочиш мақсадинг борми? - сўради малик
Заър.
- Ҳудо сақласин, ҳаргиз қочмагайман. У жойда онамнинг қабри бор эди, у билан
видолашгани тушгандим, - деди Юсуф алайҳиссалом.
Do'stlaringiz bilan baham: |