Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
79
- Бу бизнинг қочиб юрган қулимиз эди, уч кундан бери қидириб юргандик, агар
олмоқчи бўлсанг, сотамиз, - дейишди. Сўнгра
Рубил келиб, Ибрий тилида
тайинлади: - Биз нимани истасак, сен шундай эди, деб тургил, йўқса ўлдирамиз.
- Қулмисан? - сўради Малик Заър.
- Ҳа, қулман, Оллоҳнинг қули, - деди Юсуф алайҳиссалом.
- Бу қул кичиклигидан бошлаб биз билан биргадир, шу боис сотишга кўнгилимиз
йўқдир, агар ўзи ҳоҳласагина соамиз, - дейишди. Аммо,
бунинг уч айби бор,
биринчи айби - ўғридир, иккинчи айби - қочоқдир, учинчи айби - йиғлоқидир.
- Майли розиман. Аммо менда ақча йўқ эди, истасангиз от, туя, мол-қўй берайин,
- деди малик Заър.
- Бизга ундай нарсалар керак эмас, улардан зерикканмиз, озгина бўлса ҳам ақча
берсанг бўлди, розимиз, - дейишди улар бир-бирлари билан обдан кенгашиб олгач.
Негаки, улар мол-қўй оладиган бўлсалар, оталари олдида айблари ошкор бўлиб
қ
оларди.
- Қнача берай бўлмаса, - деди малик Заър.
- Ўн саккиз ақча берсангиз кифоя, - дейишди.
- Майли, олинг, - деди Малик Заър ва ўрнидан туриб ақча келтирди. Миср
ақчаларини тарозида тортиб кўрдилар, улар Канъон ярмоғининг ярмига тўғри келди.
Демак, Юсуф алайҳиссалом тўғғиз Каъон ақчасига сотилди.
- Ўз қўлингиз билан хат қилиб берасиз,- деди Малик Заър.
- Хатни шу шарт билан берамизки, қулимизнинг оёғига кишан урасан, қаттиқ
эгарга миндирасан, узоқроқ
ерга олиб бориб сотасан, - дейишди ва шуртга Малик
Заър ҳам рози бўлди.
Хат битилди, уни Яҳудо ёзди:
"Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм. Биз Яъқуб алайҳиссаломнинг ўнала ўғлонлари:
Биринчи - Рубил, иккинчи - Шамъун, учинчи - Яҳудо, тўртинчи - Ловий, бешинчи -
Жода, олтинчи - Дон, еттинчи - Яғсар,
саккизинчи - Ястохир, тўғғизинчи - Заботуқ
(баъзи ривотларда Рийёлун дейиларди), ўнинчи - Қозур -Юсуф деган қулимизни
малик Зоърга ўн саккиз ақчага сотдик ҳамда уч айбини: ўғрилик, қочоқлик,
йиғлоқилик - айтдик ва Малик Заър билан уч шартга - оёғига кишан урмоқлик,
қ
аттиқ эгарга миндирмоқлик, йироқ жойга элтиб сотмоқликка келишдик, деб бу
хатни фаолн кун, фалон ойда ўз қўлимиз билан битдик".
Вақтики, биродарлари Юсуф алайҳиссаломни
Малик Заърга топшириб,
ўтовларига қайтгандан сўнг уйларига кетмай турдилар. Чунки улар кўнглида
"Мободо Юсуф, отамиз қошига қочиб бориб, бизларни шарманда қилмасин", деган
ҳ
адик бор эди. Кеч киргач, Юсуф алайҳиссалом Маликдан рухсат тиладилар:
- Эй Малик, бир кишини ҳамроҳ қилсанг, биродарларим билан видо қилиб
келсам. Кичиклигимдан бери улар Билан катта бўлганман.
- Улар сени қулимиз
дея сотишди-ю, сен бўлсанг биродарлари дейсан, - дея
таажубланди. Шундан бўлса-да бир одамни ҳамроҳ қилиб рухсат берди. Оёқларига
кишан урилган Юсуф алайҳиссалом йиқила-йиқила кўрклик юзлари тупроққа
беланиб, яноқларига тиканлар санчилиб, юзу кўзи қонга беланиб, қариндошлари
олдига келди. Юсуфни бу аҳволда кўриб, улар ҳам йиғлашди, ҳижолатдан
юзига
боқолмадилар.
- Эй биродарларми, бундай ишни менга нисбатан қилдингиз, бошқаларга ҳаргиз
қ
илмангиз. Қари отамдан айирдингиз, қиёмат куни унга қандай жавоб
берарсизлдар?! Тақдири илоҳий шу экан, ризо бўлмоқдан ўзга чорам йўқ. Отамга
мендан салом денглар. Отам мен учун кўп таъзиятлар тутадилар,
- деди Юсуф
алайҳиссалом биродарларининг ҳар қайсиси Билан алоҳида-алоҳида видо қиларкан.