Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc


Савол: Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг "Сизлар овга борганда Юсуфни бўри  егай", демоқлигига қандай далил бор?  Жавоб



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

Савол: Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг "Сизлар овга борганда Юсуфни бўри 
егай", демоқлигига қандай далил бор? 
Жавоб: Пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом деганларки, "Оллоҳ таоло 
Яъқубни Юсуф фироқи билан йиғлатмоқни тилаган чоғда Яъқубнинг кўнглига ҳавф 
шаҳшатини солди. Бу даҳшат ваҳмидан Яъқуб қирқ кеча-кундуз мижжа қоқмади, 
тоат-ибодатдан айрилмади, беҳад азоб тортди. Қирқ кеча-кундуз тамом бўлгач, 
Яъқубга уйқу ғалаба қилди, туш кўрди: тушида тоғ устида ётганда, Юсуф қўйнида 
эди. Ўн бўри пайдо бўлиб, Юсуфни қўйнидан тортиб, бўрилардан бирининг 
бошқаларини ҳайдаб, Юсуфни ҳужумдан халос қилганини, сўнгра ер ёрилиб 
Юсуфнинг унга тушгани ва уч кундан кейин яна чиққанини кўрган эди. Яъқубнинг 
қ
ўрқинчига ва юқоридаги сўзларни айтмоқлигига сабаб шу эди".
Оталарининг Юсуфга ижозат бермасликларини билган биродарлари Юсуфнинг 
олдига келиб, алдов вам акр-ҳийла билан кўнглини овладилар. Юсуф отаси олдига 
бориб, ялинди, илтимос қилди: 
- Мени биродарларимга қўшиб, саҳрога юборгин, гуллаган биёбонни ва қўй-
қ
ўзиларни кўрайин, кўнглим очилсин. 
- Эй кўзимнинг нури, белимнинг қуввати, кўнглим чироғи, - деди йиғлаб Яъқуб 
алайҳиссалом. - Мен сени шунчалик севарманки, қариган чоғимда сенсиз қандай 
чидай олайин. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
74
- Биламанки, мени кўп севарман. Севмоқликнинг аломати шуки, маҳбубинг 
тилагига рози бўлишдир. Менинг тилагим биродарларим Билан боришликдир, - деди 
Юсуф. 
- Эй кўркам юзли Юсуфим, сўзингни қандай қилиб синдирайин! Оллоҳ ҳукмига 
рози бўлдим. Эртага биродарларинг Билан қўшиб юборурман, - деди Яъқуб 
алайҳиссалом рухсат бермакка илож тополмай. - Бу кеча қўйнимга олайин, бағримга 
босайин, кўркам юзларингга боқиб тўяйин. 
Эртаси куни биродарлари келишди, Юсуфни оталаридан тиладилар.
- Эй ўғлонларим, мени Юсуфимдан айриб қўйманг. Юсуфга яхши қаранг: очиқса 
овқат Беринг, чанқаса сув беринг, толиқса кўтариб олинг. Юсуфни ўзларингдан 
йироқ қилманглар, бўри ва тулкига олдирманглар, яхши парво қилинглар. Сизларни 
худога топширдим, - деди Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб туриб. 
- Эй ота, бу гапни бегоналарга айтсанг ярашади, наҳотки биз ўз 
биродарларимизни очқатиб, чанқатиб қўйсак, - дейишди биродарлари. 
Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб юрган ҳолда Юсуфнинг бошини ювди, сочини 
таради, яхши либослар кийдирди, сўнгра дуога қўл кўтарди:
- Парвардигоро, Юсуфимни сенга топширдим, уни менга тирик қайтаргин. Фироқ 
ўтида ёндирмагин, - деди Яъқуб алайҳиссалом. 
Шундан кейин Юсуфни акалари қўлига топширди. Оталари олдида Юсуфни 
Рубил елкасига миндириб олди. Кейин Яҳудо, сўнгра шаъмун, ундан Ловий олди. 
Яъқуб алайҳиссалом баланд тепа устига чиқиб, ўғилларининг қораси кўринмай 
қ
олгунча термулиб, бўтасидан айрилган туядай инграниб турди. Улар кўринмай 
қ
олгач, бор ововзида йиғлаганича, уйига кириб кетди.
Оталари олдидан узоқлашгани ҳамоно Юсуфни ерга туширдилар-да:
- Эй роҳилнинг ўғли, отамизга яхши кўриниш учун ёлғон тушлар айтганларинг 
етмагандай, энди бўйнимизга минармисан, ўз оёғинг билан юргил, - дейишди.
Пиёда ҳолда олдиларига солиб, қувладилар. Йўл қумлик, ҳаво иссиқ эди. Бечора 
юсуфнинг оёқлари куйди. У қайси акаси ёнига кўмак истаб келса, уриб қувладилар, 
раҳм қилмадилар. Шунда ҳориган, қоринлари очиққан, чанқаган Юсуф оталарини 
шафеъ келтириб ёлборди, аммо бунга ҳеч қайсиси қулоқ солмади.
- Эй биродарларим, беҳад очиқдим - тамо беринг, чанқадим - сув беринг, - дея 
зор-зор йиғлади Юсуф. 
- Бориб ёлғон тушингдан сўрагил, сенга нон-сув берсин, дейишди. Сув сўраса - 
шапати беришди, нон тиласа - мушт. Юсуф алайҳиссалом оч-наҳор, ҳориб-чарчаб, 
қ
ийналиб юрди, муборак оёқлари тош ва тикан заҳридан яра бўлди, юзу кўзлари қон 
ва тупроққа беланди. Акалари олдинроқ бориб бир тепа устига чиқдилар-да, 
кенгаша бошладилар.
- Тош билан уриб ўлдирайлик, - деди бири. 
- Пичоқ билан сўйиб қўя қолайлик, - деди иккинчиси. 
- Бориб ўша ёлғон тушингга айт, сени қутқарсин! - деди Рубил юз ўгириб. 
Юсуф алайҳиссалом Рубилдан яхшилик чиқмагач, Шаъмунга бориб ёлворди, 
ундан ҳам туртки еди, юзи Билан ерга йиқилиб, яноқлари қумга беланди. Осмонга 
боқди - узоқ, ерга боқди - қаттиқ. Оҳ тортди, энди Яҳудо оёғига бош уриб йиғлади: 
- Эй Яҳудо, буларнинг ҳаммасидан кўра меҳрибон, оқ кўнгил эдиннг, зоримга 
қ
улоқ тут, раҳм эт, - деб қип-қизил яноғи узра кўз ёшларни анҳордек оқизди Юсуф 
алайҳиссалом. 
- Эй укажон, менга яқинлашмагин, сен билан сўзлашаётганимни кўришса, мени 
ҳ
ам ўлдиргайлар, - деди меҳри товлана бошлаган Яҳудо. Сўнгра атрофига тўплана 
бошлаган биродарларини инсофга чақирди. - Эй қариндошларим, келинглар, отамиз 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish