www.ziyouz.com кутубхонаси
64
- Илоҳо, тавба қилдим, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
ўн биринчи куни кўркам юзли, навқиронёшли ўн икки йигит чодирига кириб
келди. (Оят) "Эй Иброҳим, сенга ҳурматли меҳмонларнинг ҳабариетдими", дея улар
Иброҳимнинг ўтовига кирдилар, дедилар: "Салом Иброҳим деди:" Саолм эй нотаниш
одамлар, Яна дедилар:
- Меҳмон келганидан ҳурсандмисан?
- ўн кун бўлдики, рўзамни очганим йў-, - деди Иброҳим алайҳиссалом
меҳмонкелганига севиниб. Сўнгра икки ярим ёшли қизил қашқа, тўрт муччаси соғ
бузоғини, гарчи уни жуда ёқтирса ҳамки, бўғизлади, қовурдоқ қилиб меҳмонларга
тортиқ қилди. (Оят) "Кейин у Иброҳим ўз аҳли томон буйруқ биланўгирилди ва тезда
бир семиз бузоқни пишириб келтирди. Кейин у бузоқни меҳмонлар олдига
яқинлаштириб қўйди... нега емайсизлар", деди.
Иброҳим алайҳиссаломнинг одати шу эдики, меҳмон ҳижолат тортиб, таомлана
олмай қолмасин, дея ташқари чиқиб турарди. Бу гал ҳам ташқарида турганида Сора
эшикдан қараб, меҳмонларнинг таом емаётганларини кўрди-ди, бунинг ҳабарини
Иброҳим алайҳиссаломга етказди. Шунда у ичкарига кириб, меҳмонларга юзланди:
- Нега таом емайсизлар?
- Баҳосини билмасдан туриб, емаймиз, - дейишди меҳмонлар.
- Баҳоси шуки, емоқдан илгари "Бисмиллоҳи" дейиш, таом қилганда
"Алҳамдуллиллоҳи" дейиш шартдир, - деди Иброҳим алайҳисалом.
- Бизлар овқатланишга муҳтож эмасмиз, - дейишди улар.
Кейин Иброҳим дилида улардан қўрқинч пайдо бўлди.
Қўрқмагил, - дейишди улар таскин бериб. - Бизлар фаришталармиз. Сенга
севинчли ҳабар келтирдик Сорадан ўғил бўлар. (Оят) "Ва улар Иброҳимга бир олим
бола башоратини берадилар". (Оят) "Севинчлик ҳабар бердик биз у хотинга
(Сорага) Исҳо- билан Исҳоқнинг ўғлини оти Яъқуб бўлсин".
- Ие, мен туғаманми? Ахир мен кампир бўлсам, эрим ҳам мункиллаган чол бўлса
- деди Сора бу ҳабарни эшитиб, ҳижолат тортганча. - шу пайтга қадар фарзанд
кўрмадим, Иброҳим ҳам қариб қолди, қаердан ҳам ўғил кўрармиз.
- Сен Оллоҳнинг қудратидан таажуб қиласанми? - деди Жаброил алайҳиссалом.
Сўнгра Соранинг қўлига бир қуруқ ёғочни берди. У қуруқ ёғоч Соранинг қўлида
жонланди, япроқ ёзди. Жаброил алайҳиссалом яна шундай деб қўшиб қўйди. - Эй
Сора, сени қўлингда қуруқ ёғочни кўкартирган Оллоҳ таоло қариган чоғингда ўғил
берса не ажаб?!
- Сизлар ким бўласизлар? - сўради Иброҳим алайҳиссалом,
- Мен Жаброилман, бу Макоил, мана бу ўнавлари фаришталардир, - дейишди.
- Нима юмуш билан келдингиз? - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Нопок Лут қавмини ҳалок қилгани келдик, дейишди улар. - Балодан Лутнинг
хотинидан бошқа ҳамма аҳли олиласи омон қолгусидир.
- Уларнинг орасида юзта мусулмон одам топилмайдими?
- Агар уларнинг ичида юзта мусулмон бўлганида эди, Оллоҳ таоло бу қавмга
бало юбормаган бўлар эди, - дейишди.
- ҳеч бўлмаса ўнта мусулмон йўқмиди?
- ўн мусулмонбўлганида бу бало келмасди.
- Лоақал, бир мусулмон ҳам йўқмиди?
- Бир мусулмон бўлганида ҳам ҳалок бўлмасдилар.
Бу гапдан сўнг Иброҳим алайҳиссалом йиғлашй бошлади. Шунда фаришталар: -
- У юртда бир хонадондан ташқари мусулмон бўлмади, у хонадон ҳам Лут
пайғамбариникидир.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |