www.ziyouz.com кутубхонаси
63
- Бу сўзни қандай исбот-нишона этарсан?
- Исботим ушбу туя билан итимдиор.
- Туя қандай нишона берар?
- Туянинг нишонаси Оллоҳ қудрати билан бўладир.
- Айт, нишона берсин!
- Эй Раъда, пайғамбарлигимга нишона бергил! - деди Лут алайҳиссалом Оллоҳ
таоло туяга забон берди. Туя калима ўгирди:
- Лаа илааҳа иллаллоҳи ва иннака Лутун рсулуллоши (яъни: Оллоҳдан ўзга илоҳ
йўқ, Лут унинг расулидир).
- Яна бир гувоҳинг ҳам нишона берсинчи?
- Эй Дина, айтгил, - деди Лут. Шунда ит ҳам юқоридагидай калима ўгирди.
- Мен ҳеч қачон бундай каломни эшитганим ва бундай
воқеани кўрганим йўқ
эди, - деди подишоҳ ва беклардансўради: - Сизлар не дерсизлар?
- Эй подишоҳ, бу одам сеҳргардир, - дейишди беклари.
- Эй Абдуллоҳ! Сен бу сўзни бойлик учунайтаётган бўлсанг, биз сенга ҳамма
авлодингга етгулик мо-дунё берайлик, - деди подишоҳ.
- Мен сизлардан ҳеч нарса сўрамасман, менинг ишимга мукофотни тангрининг
ўзи берур, - деди Лут алайҳиссалом. _ Сизлар гуноҳкорсизлар, эркаклар эр билан
қ
овушадиганйўлсиз қавмдирсизлар. (Оят) "Оламда бу ишни аҳли оламдан ҳеч ким
қ
илмагандир", деди Лут. - Сизлар эркаклар билан яқинлик қиласизлар ва насл
йўлини кечғсиб қўясизлар.
- Тангри азоби дерсан, агар гапинг чинбўлса, келтиргил ўша азобни, бир
кўрайлик, - дея жавоб берди ҳалойиқ.
- Илоҳо, бу саркаш халққа ўз қудратингни кўрсатгайсан, - дуо қилди Лут ва яна
деди: - Парвардигоро, буларни қанча ундамайин, имонга келмасалар.
- Янабир муддат даъват қилгил! , - деган фармон олиб келди Жаброил
алайҳиссалом. Шунданкейин Лут алайҳиссалом қирқ йил даъват қилди, аммо бирон
бир киши ҳам имонга келмади. Азоб вақти яқинлашганда Лут яна подишоҳнинг
олдига келди ва шундай деди:
- Тангриддан қўрққил, мусулмон бўлгин!
- Эй Лут, сен ҳалиям ўша сўзингдан қайтмадингми?
- Мен сенинг олдингга ўз иҳтиёрим билан эмас, балки Тангриф армони билан
келдим. Агар фармон бўлмаса, мен бу ерга асло келмаганбўлардим, - деди Лут
алайҳиссалом. Сўнгра дуо қилди: - Илоҳо, мени бу золим ҳалойиқдан қутқаргил.
Адашган қавм йиғилиб келиб, подишоҳига арз қилди:
- Лутни аҳли оиласи ва мол-мулки билан юртимиздан чиқариб юборинг. Токи,
бизга қилаётган нопок ишларимиз учунмаломат тошини отувчи бўлшан бирон-бир
кимса қолмасин.
Иброҳим алайҳиссалом бир кеча туш кўради: Лутнинг сўзи билан бир кимса пок
бўлди. Эртаси куни йўл пойлаб, ҳабар кутди, кунни кеч қилса ҳамки, ҳеч нима
билолмади, ҳеч ким келмади. Меҳмон кутмоқни Иброҳим алайҳиссалом ўзи учун
фарз қилиб олган эди. Негаки, у меҳмонсиз рўзасини очишга одатланмаганд. Эртаси
куни ҳам меҳмонкутли, келмади. Хуллас, ўн кунгача меҳмонкелмагач, қайғуга
тушди: "ўн кундирки меҳмон ҳам йўқ, Лутдан ҳабар ҳам". ўн биринчи куни эса
муножат қилди:
- Илоҳо, қайси гуноҳим учун мени қийнарсан, меҳмон келмайдир!
- Эй парвардигорим, Оллоҳ сенга салом деди ва Лутни сақлаган ўзимманку, сен
фақат меҳмон куратсан, холос, - Жаброил алайҳиссалом шундай ҳабар олиб
келганди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |