ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА НАМРУД АЛАЙҲИЛ-ЛАЪНА ҚИССАСИ
Шарифлари - Иброҳим ибн Торих ибн соруҳ ибн Арғус, ибн Фолиҳ ибн обир ибн
Солиҳ ибн Артус ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломдурлар.
Яна Иброҳим ва абраҳом ҳам дерлар. Ҳар иккиси ҳам дурустдир, яъни Абун
раҳимун - оқкўнгил, меҳрибон ота деганидир. У Намруд ибн Кавс ибн Канъон ибн
Нуҳ замонида яшаганди. Намруд ьбутун дунёга ҳукмронлик қиларди. Айтишларича,
бутун дунёга тўрт киши ҳукмронлик қилдики, буларнинг иккиси мусулмон ва иккиси
кофир эди. Мусулмон ҳукмдорлар - Сулаймон алайҳиссалом ва Зулқарнайн, кофир
ҳ
укмдорлар эса Намруд ва Бухтнаср эди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
37
Намруд туш кўрди. Тушида бир қўчқор келиб, унинг тахтини сузиб, йиқитар эди.
Тонг отгач, мунажжимларни, туш таъбирчиларини, коҳинларни йиғдирди ва улардан
туш таъбирини сўради.
- Бу йил бир ўғил бола туғилар, сенинг мулкинг унинг қўлида ҳалокатга юз
тутар, - деб таъбир қилдилар.
Намруд буни эшитгач, ҳамма ҳомиладор аёлларни йиғиб, қайси Хотин ўғил туғса
боласини ўлдирар, қиз туғса тирик қолдирарди. Намруднинг бир буттарош
маслаҳатчиси бўларди. Ота Торих эди, бутларга беҳад қаттиқ топингани учун Озар
ҳ
ам дердилар. Озарнинг хотини Иброҳимга ҳомиладор бўлганди, уни одамлардан
яширдилар. Ой-куни етганда овлоқ ерга кириб, ўғил туғди, уни Иброҳим деб
атадилар. Аммо Намруддан қўрқиб, чақалоқни тоғ унгирига элтиб ташладилар, унга
ҳ
айвон сути Бера бошладилар.
- Кўз олдимда ўлдирганларини кўрмайин, токи қушлар еб кетсин, деб фикр
қ
илдилар.
Оллоҳ таоло Жаброилни юборди. Келиб Иброҳимнинг бармоғини оғзига суқиб
қ
ўйди, Оллоҳ қудрати Билан бармоқ ичида сут пайдо бўлди, чақалоқ шу сутни
эмарди. Бошқа болалар ой сайин улғайсалар, Иброҳим кун сайин улғаярди. Етти
ёшга кирганда отаси бориб, уйига олиб келди.
- Мен йўқдан бор бўлдим. Менинг тангрим кимдир? - деди у бир кун онаси билан
суҳбатда.
- Менман, - деди онаси.
- Сенинг тангринг кимдир? - деди у.
- Отанг, - деди онаси.
- Қандай қилиб? - сўради у.
- Шунинг учунки, у мендан юқорироқ, - деди онаси.
- Отамнинг тангриси кимдир? - деди у.
- Намруд, - деди онаси.
- Қанақасига? - деди у.
- Шунинг учунки, у отангдан улуғроқ, -деди онаси.
- Намруднинг тангриси кимдир? - деди у.
- Жим, ундай демагил! - деб қаттиқ тегди онаси.
Она бу гапни отасига етказганди:
- Уни бу ердан йўқотгил, яна тоққа қўйиб келгил! - деди ота.
Онаси Иброҳимни Яна унгирга олиб бориб ташлади. Иброҳим ўйга толди: "Мени
яратган тангрим бундай соҳибсиз, бўйсинувчисиз бўлмас. Кимга топиниш керак,
қ
андай топиниш керак, билмасман". Шундай ўйлар гирдобида кун чиқди. Унгирдан
чиқди. Зухро юлдузини кўрди, жуда ёруғ эди. "Менинг тангрим шумикан?" деган
ҳ
аёлга борди. (Оят) "Кейин, кеч кириб қоронғу тушганида юлдузни кўрди ва манна
бу менинг парвардигорим" деди. Зухро юлдузи ботганда эса "Туққан, ботган,
эргашувчи нарса тангриликка ярамайди, бундайларни севмайман", деган фикрга
келди. (Оят) "Шунга ўхшаш нарса менинг Парвардигорим бўладими?" деди.
Сал ўтмай ой чиқди, у юлдуздан ҳам ёруғроқ эди. "Менинг тангрим шумикан?"
дея ўйга ботди. Ой ботгач "Бу ҳам чиқар ва ботар экан. (Оят) "Агар парвардигорим
мени тўғри йўлга бошламаса, у ҳолда мен, албатта, гумроҳлардан ўблиб қоламан".
У кечани ўй билан ўтказди. Тонг отгач "Қоронғи кетди, олам ёришди, кун чиқди,
у юлдуздан ҳам, ойдан ҳам ёруғроқ экан. Тангрим шумикин, бу ҳаммасидан улуғроқ
экан", деган ҳаёлга борди. (Оят) "Қуёшни чиқиб келаётганини кўрганда, "манна
менинг роббим, бу каттароқ экан", деди".
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |