Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
ҳ
амоно Қазор олдидан чиқди-да, қилич Билан бўксасини чопиб ташлади. Туя 
йиқилиб тушди. Мусдиъ эса ўқ Билан бошини нишонга олди. Йиқилиб ётган туяни 
Қ
азор ибн Солиф сўнгги зарба Билан ўлдирди. Тўрт томондан одамлар етиб 
келдилар, туяни пора-пора қилиб, гўштини ҳомталаш қилдилар. Қазор эса бўтани 
ўлдирмоққа чоғланди, аммо бўта тоғ томонга қочиб кетди, уч бора қаттиқ бўкирди-
да, онаси чиққан тоғ ичига кириб ғойиб бўлди. Солиҳ алайҳиссалом етиб келганда 
туяни гумдон қилгандилар. 
- Бўта қани? - деб сўради Солиҳ ҳалойиқдан. 
- Уч бора бўкирди-да ғойиб бўлди, - дедилар. 
- Уч марта бақириқнинг боиси шулки, бу уч аломатнинг белгисидир. Уч кундан 
кейин азоб келгусидир, - деди Солиҳ
- У азобнинг аломати нимадир? - дейишди. 
- Биринчи куни юзларингиз сарғаяди, иккинчи куни қизаради, учинчи куни эса 
қ
ораяди. Бу азобнинг етиб келганидан далолатдир, -деди. 
Солиҳни бу гапларини эшитгандан кейин туяни ўлдирганлар Яна ғазабландилар. 
- Туяни ўзимиз ўлдирдикми, энди азоб етмадан бурун Солиҳни ҳам ўзимиз 
ўлдирамиз. Агар рози бўлса, бизлардан олдин ўлиб кетади, ёлғон бўлса ундан 
қ
утилганимиз қолади, -дейишди ёвуз кимсалар. 
Ёвузлар шу кеча Солиҳни пойлаб, бир тошни остида писиб ётдилар. Оллоҳнинг 
фармони Билан у тош емирилиб, ҳаммасининг устидан босиб тушди, ҳалок қилди. 
(Оят) "Улар ўзлари билганларича бир нав макр қилдилар ва Бизлар ҳам унга қарши 
тадбир қилдик ва улар буни сезмас эдилар". 
Яна бир ривоятда шундай дейилади: Солиҳни ўлдиришга чоғалниб кечаси унинг 
эшигида пойлаб ётганлрида Оллоҳ таоло фаришталарни тушурди ва улар тош Билан 
уриб, ҳаммаларини ҳаолок қилдилар. Эртасига улар қайтмагач, Самуд халқи Солиҳга 
"Уларни сен ўлдиргансан", деб даъво қилдилар.
Эртаси куни кўрдиларки, ҳаммаларининг юзлари сарғаймиш. Билдилар, азоб 
яқинлашмоқда. Шунда "Солиҳни ўлдирайлик", дея истай бошладилар. Солиҳ 
улардан қочди. У сақил исмли абул ваҳҳоб лақабли кимсанинг уйига келди, у 
Солиҳни яширди. Неча бор қидириб келдилар, айтмади. Шундан кейин улар 
"Солиҳни бизга топиб Беринг!" дея солиҳ алайҳиссаломга яқин бўлган кишиларни 
ура бошладилар. Шунда Мисраъ ибн Хаарам деган кимса "У Абул Ваҳҳобнинг 
уйидадир", деб айтиб беради. Абул Ваҳҳобнинг олдига бориб "Солиҳ сенинг уйингда 
экан", дедилар. У ҳам "Солиҳ шу ерда, аммо мен уни сизларга бермайман", деганди 
умидсиз бўлиб қайтиб кетдилар. 
Эртаси куни юзлари қизарди, учинчи кунига ўтиб қорайди. Якшанба куни эди, 
имон келтирганлар Солиҳнинг олдига келдилар. Пайғамбар улар бирга Фаластинга 
борди. Уларнинг ҳам юзлари қорайиб кетганди. Барчалари ўзларига гўр қазидилар, 
кафанлар кийиб, қазилган лаҳадларга кириб ўтирдилар. 
Оллоҳ таоло Жаброилга фармон берди, у туя ўлдирилган жойга келиб, бир нараъ 
тортди, даҳшатли қичқириқдан ҳамма қавмнинг юраги ёрилиб ўлди ва дўзахга 
тушди. Ёлғизгина Зурайта деган хизматкор ОМОН қолди. У ҳам ташқаридагиларга 
ҳ
абар бергани бориб, сув сўради-да, сувни ичиб бўлибоқ ўлди. Солиҳ улардан 
кўнгил узди. 
- Ҳудоё, менга имон бергил, бир эзгу кўнгилли қулни топайин, кўнглимдаги 
мунгларимни унга айтиб, юрагимни ёзайин, - деди Солиҳ. 
- Боргил! - деган фармон бўлди. 
Солиҳ бирон кимса қидриб, жаҳон кезди. Юра-юар бир кишини топди, у намоз 
ўқиб турган эди. Унга келиб, салом берди, ҳол сўради. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish