Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
- Эй кофир, Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Солиҳ унинг пайғамбаридир, деб 
айтгил, - деди у подишоҳнинг қошига келиб. 
- Эй Солиҳ, бизнинг сенга қилган эзгулигимизга шундай жавоб қилурсанми? - 
деди подишоҳ. Солиҳ жавоб айтмоқчи бўлганди, Жаброил унамади, - тур ўрнингдан, 
юртдан чиқиб кетгил. 
Солиҳ юртдан чиқди, етти йиғоч (таҳминан 9 км. Бўлган масофа бирлиги)лик йўл 
юриб Қаръ тоғига келди. Унда фаришталарни кўрди. 
- Эй Солиҳ, бунда бир уй бино қилгил! - деди улар, ўзлари ҳам унга кўмак 
бердилар. Бир уй барпо бўлди: узунлиги уч юз тирсак, эни қирқ тирсак. Ўнг ёнидан 
ерлар очдирилди, сўл ёнидан дарахтлар эктирилди. Олтин ва кумушлар Билан 
зийнатланган бир қандил ясадиларки, унинг ёруғлигидан қуёш уяларди. Эртаси 
куни қавми келиб, у бинони кўрдилар, лол қолдилар. Солиҳ пайғамбар кундузлари 
қ
авмини имонга даъват этар, тунда бу уйга келар эди. Аммо бу элда уч юз кишидан 
ортиқ мусулмон бўлмади. 
- Ҳудоё, булардан умидим узилди, - деди Солиҳ. 
- Эй Солиҳ, булар уч юз йилдирки, кофирликка чўмганлар, - деди Жаброил. - 
Бир енча кун ичида булар ўзгариб қолмайдилар. 
- Эй қавмим, менинг бир кишида ишим бор, - деди шунда солиҳ пайғамбар ва 
бош олиб чиқди. 
Қаръ тоғига бориб, бир меҳроб қилди-да, ибодатга машғул бўлди, саждага бош 
қ
ўйди. Оллоҳ таоло уни уйғуга чўмдирди, у қирқ йил уйғуда бўлди. Имонга келган уч 
юз мусулмон вафот этдилар. Ер юзида "лаъ илаҳа иллалоҳ" дегувчи қолмади. 
Уйқудан уйғонган Солиҳ пайғамбар уларнинг барчаларини ўлик ҳолда кўрди. 
Солиҳ алайҳиссалом тўрт йил Самуд халқи орасида юрди, уларни имонга ундади, 
азобдан қўриқитди, жаннат ҳушхабарини берди, эзгу ўгитлар айтди, аммо қабул 
қ
илмадилар. "Солиҳни ўзимиздан умидсиз қиламиз", деб кенгашдилар. Улар яна 
"Солиҳ биздан ҳасаб ва насабда улуғроқдир, уни ўлдириб бўлмайд. Шундай бир 
юмуш буюрайликки, шу ишни қилолмай ҳижолат бўлиб, ўзи кетгай" дея мулоҳаза 
қ
илдилар. 
- Эй Солиҳ, сен бизга нима демоқчисан? - дейишди улар. 
- Оллоҳ таолонинг ягоналигига ишонинг. Сизни яратган, неъматлар ато этган 
Удир, - деди Солиҳ. - Од халқи ишонмади - не балога йўлиқмади, Ҳуд қавми имон 
келтирмади - бошига қандай балолар келмади.
- Эй Солиҳ, бизни оталаримиз сиғинган илоҳдан қайтариб, бошқа ҳудо билан 
қ
ўрқитмоқчимисан? Агар сўзинг рост бўлса, бизга бир мўъжиза кўрсат, - деди қавми. 
- Қандай мўъжизани истайсиз? - деди Солиҳ. 
- Ийдгоҳимизга чиқайлик, сен ўз тангрингдан сўрагин, биз ҳам ўз тангримиздан 
сўраймиз, қай бирининг қудрати зўрлигини кўрайлик, - дейишди улар. 
Эртаси куни ҳаммалри ийдгоҳга чиқдилар, Солиҳ ҳам борди. 
Уларнинг олдилари бир майса ҳам унмаган тоғ бор эди. 
- Шу тоғдан бизга бир қизил туклик туя чиқаргил. Бизнинг қўлимизда бўталасин, 
бизга сут берсин, биз уни ичайлик, - дейишди. 
Ўша тоғда Қайна деган ўзан бор эди, сувлари ўша ердан келарди. Бу қавмнинг 
боболари бир куни ўзандаги бир тошдан садо эшитдики, "Самуд халқи бу тошдан 
ҳ
алок бўлғуси", деган. 
- Ушбу тошдан бир туя чиқаргил, туки қизил, тили қора, бўйни узун, ўркачи 
туклик, елини етилган бўлсин, - деб ўша тошга ишора қилдилар.
- Ҳудоё, мендан нима истаётганларини ўзинг билиб турибсан, - Дея дуо қилди 
Солиҳ алайҳиссалом. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish