www.ziyouz.com кутубхонаси
47
куёв-келинга ўхшатди.
— Куёвингиз ёнингизда-ку, нимадан қўрқасиз, олинг! — деди Елена Львовна Розияга
тегишиб.
«Куёв» сўзи Сатторга оловдай тегди. У мезбонларни адаштириш яхши эмаслигини ўйлаб,
Розияга «Ростини айтайми?» дегандай қилиб қаради. Розия «Йўқ!» дегандай бош силкиб,
коньякдан яна бир қултум ичди. Сўнг анча дадиллашиб, уй бекасидан сўради:
— Сиз бизни эр-хотин деб ўйладингизми? Йўқ, биз...
— Ах, ундай эмасми? Мен негадир ўйлабманки, сизлар асал ойининг гаштини суриб юрган
ёшгина куёв-келин...
Бу гапдан меҳмонлар ўнғайсизланаётганини кўриб, Максимич хотинининг сўзини бўлди:
— Лена, бунинг аҳамияти йўқ. Асли ўзи энг ширин асал ойлари уйланишдан олдин бўлади!
Кулишди. Максимич қадаҳларни яна тўлдирар экан, сўзида давом этди:
— Энг муҳими нима? Гунафша кўриндими, демак баҳор келяпти, эрта-индин атиргул ҳам,
албатта, очилади. Чунки табиатнинг йўлини ҳеч ким тўсолмайди.
Саттор ўз дардини эслаб оғир тин олди-да:
— Айтганингиз келсин! — деб қўйди.
Максимич Саттор билан Розияни қийнаб юрган қандайдир муаммо борлигини сезди. Аммо
уларнинг ички сирларига аралашгиси келмади.
— Мен мана шу қадаҳни, — деди, — икковларингизнинг баҳорларингиз учун ичаман.
— Мен Ларикнинг тостига қўшиламан! Чиндан ҳам сизлар билан бирга уйимизга баҳор
ҳавоси кириб келгандай бўлди.
Бу сўзлар келин-куёвлик ҳақидаги бояги тахминга қўшилиб Розиянинг ҳаёлини шундай банд
қилиб олдики, у ўтиришнинг қолган қисми қандай ўтаётганини элас-элас пайқар эди.
«Муҳаббатни астойдил эъзозлайдиган одамлар бунақа бўлар экан-у, — дерди у ўзича. —
Бўлмаса биз киммиз? Буларга нима яхшилик қилибмиз? Буларнинг ўз ҳаётларида муҳабатнинг
қадри баланд. Шунинг учун бизнинг муҳаббатимизни ҳам... ҳурмат қилишади. Қизиқ: «Биз
Саттор билан бир-биримизни севишимиз шу қадар сезилиб турар эканми, уй бекаси ҳалиги
гапларни айтди. Куёв-келин...» Бу сўзлар Розиянинг қалбига тушган бир чўғ бўлди-ю, ҳамма
туйғуларини алангалантира бошлади.
Саттор Розиянинг кўнглидан ўтган нарсаларни сезиб тургандай унга тикилиб қаради-да,
сирли кулимсираб қўйди. У мезбонларга тан берганини айтмоқчи эди. Боя келганларида
Максимичнинг хотини эридан ўн беш-йигирма ёш кичик кўринган, Саттор бундан бир оз
таажжубланган эди. Ҳозир Елена Львовна билан Максимичнинг ёшларидаги фарқ билинмай
кетди. Максимич хотинининг ёнида алланечук жуда ёшариб қолди.
«Меҳр ёшартиради-да, — ўзича ўйланди Саттор. — Муҳаббатнинг йўли тўсилмаса шундай
бўлади. Максимич муҳаббатни табиатдай зўр куч дегани бежиз эмас!..».
Саттор Розия билан кўз уриштириб, гўё унинг хам розилигини олди-да, қадаҳ кўтарди.
— Биз бу ерда гўзал бир табиат бағрида ўтиргандай яйраб ўтирибмиз, — деди. — Бизни шу
қадар очиқ кўнгил билан кутаётганларингиз учун тўрт девор ичида ўтирганимиз ҳам эсимиздан
чиқиб кетяпти.
— Рост! — хитоб қилди Розия. Саттор унинг кўнглидагини топиб айтгани беҳад ёқимли эди.
— Эндиги тилагимиз шуки, — Саттортнг овози беихтиёр пасая бошлади: — Биз Розия
икковимиз ҳам... сизларни... ўз уйимизда шундай яйратиб меҳмон қиладиган кунларга етайлик!
Саттор «ўз уйимизда» деган сўзни шундай айтдики, бунинг тагидаги маънони фақат Розия
тушунди. Бу сўз жуда ширин эди-ю, аммо таги ковланса тахири чиқадиганга ўхшарди. Розия
ҳозир уни ковлаштиргиси келмади. Елена Львовна билан қадаҳини уриштириб:
— Тошкентда меҳмон бўлишларингиз учун! — деди.
— Битта олловердиси бор! — деди Максимич. — Қўшимча тилак шуки, Лена билан бирга
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |