Microsoft Word pirimqul qodirov erk ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#163150
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63
Bog'liq
Эрк

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
қўйибди. Ёпиқ усул қимматроқ эмасми? Агар ўша юз ўнта дарахтни олиб қолиш учун ёпиқ 
усулда қурилса, ҳар чинор бир неча минг сўмга тушар эмиш. Пётр Самойлович шуни айтиб 
таклифимизни рад қилди. 
— Ҳа, Пётр Самойлович ҳар бир тийинни ўн марта санайдиган одам. Унинг тежамкорлиги 
яхши-ю, лекин табиатнинг қадрини пул билан ўлчаб бўладими? 
Максимич ўрнидан туриб, қалам-дафтар топди-да, хотира учун баъзи нарсаларни ёзиб 
қўйди. 
— Мен икки-уч кунда ишга қайтаман. Ўшанда Пётр Самойлович билан ўзим гаплашаман. 
Тежамкорлик учун бошқа имкониятлар бор. Аммо юз йиллик чинорлар... У одам Тошкентни 
кўрган эмас-да, дарахтлар ўрмондагидай ўзидан-ўзи ўсиб ётади, деб ўйлайди. Ҳар бир дарахт 
учун одамлар ариқ ковлаб, сув чиқариб, ер чопиб, қанча меҳнат сарфлашини кўз олдига 
келтиролмайди... Бу-ку, одамлар тер тўкиб ўстирган дарахтлар экан. Ўша бизнинг ўрмонларда 
ўзи ўсиб ётган қарағайлар беҳуда нобуд қилинганини қўрсам, менинг ҳаётимда ҳам азиз бир 
нарса нобуд бўлгандай эзилиб кетаман. Ахир биз ҳам табиат фарзандимиз. Агар табиат йўқолса, 
биз ҳам йўқ бўлиб кетамиз. Биласизми шуни? 
— Сал-пал билсам керак. Мен хам табиат бағрида ўсганман. Менинг сезишимча, табиат 
вайрон филинган жойда одамларнинг бузилиши осонлашади. 
Максиич бу сўзлардан таъсирланиб кетиб: 
— Кўлингизни беринг! — деди. — Биз сиз билан маслакдош эканмиз, жуда яхши айтдингиз. 
Табиат биз учун фақат ташқи дунё эмас. Биз ўз ички дунёмизни ҳам фақат табиат ёрдамида 
чинакам гўзал қила оламиз! 
Шу пайт Елена Львовна уларни нариги хонадаги дастурхонга таклиф қилиб кирди. 
— Ах, Ларик, яна табиатдан гап очдингми? Менинг эрим бу мавзуда икки-уч соатлаб 
гапирса ҳам, гапи тамом бўлмайди! Қани, мана бу уйга марҳамат. 
Стол тузалган хонадан ёқимли қовун ҳиди келди. Дастурхонга гардиш килиб сўйилган икки 
тарелка қовун ҳам қўйилган эди. 
— Меҳмонлар жуда ғалати қовун олиб келишибди! — деди Елена Львовна эрига. — Ксеня 
татиб кўриб, «умримда бунақа ширинини емаган эдим» дейди. 
Саттор билан Розия «хайрият, яхши чиқибди» дегандай бир-бирларига мамнун қараб 
олишди. 
— Мен табиат тўғрисида гапирсам, сенга ёқмайди, Лена. Лекин мана шу қовун ҳам 
табитатнинг бир мўъжизаси эмасми? Бир донаси ўн-ўн беш кишини тўйдиради. Ҳидининг 
ажойиблигини қара! Мен бултур Тошкентга борганимда икки дона яхши қовун олиб беришди. 
Меҳмонхонанинг номерига олиб кириб қўйдим. Куни билан юриб, кечқурун келсам, номерим 
шундай бир муаттар ҳидга тўлиб турибдики, ҳавони симириб нафас олдим-у, яйраб кетдим. 
— Ҳақиқатан, бензин ҳидига тўйинган шаҳар ҳавосида табиатнинг хушбўй нарсалари 
кишига жуда бошқача туюлади, — деди Елена Львовна ҳам энди эрига ён бериб. — Ларя, қани, 
энди гапдан ишга ўтайлик... 
Дастурхонда қовурилган товуқ, осетра балиғи, қора икра, жажжи қадаҳлар ва бир шиша 
«Плиски» коньяги турар эди. 
— Дурустроқ виномиз қолмаган экан, биз ҳам озгина коньяк ича қоламиз, тўғрими? — деб 
Елена Львовна Розияга жилмайиб каради: — Олинг! 
Розия коньякдан кўрқар эди, зўрға бир қултум ичди. Шунинг ўзидан ҳам бадани қизиб, 
юзлари ловиллай бошлаганини сезди. Мезбонлар яна қадаҳ таклиф қилишганда, рюмкани 
лабига тегизди-ю секин қайтиб қўйди. 
— Озгина олинг, — деди Саттор ўзбекчалаб. 
— Маст бўлиб қоламан, — шивирлади Розия. Елена Львовна уларнинг гапларини 
тушунмаса ҳам, шивирлашларига ва майин муомалаларига қараб, икковини яқинда оила қурган 


Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса) 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish