www.ziyouz.com кутубхонаси
41
иккови ота-оналарининг ихтиёрларига қараб турмуш қурдилар. Аммо бир-бирларига кўнгил
қўёлмадилар. Орадан уч йил ўтгач, йигит Сорахонни икки боласи билан ташлаб кетди, ўзидан
олти ёш кичик бир қизга ошиқ бўлиб уйланди. Сорахон эса иккинчи эр қилмади, болаларига
фидо бўлиб, ҳамон бева юрибди. Унинг бутун алами, дарди, ёлғизлик азоби Розияга ёшлигидан
маълум. Розиянинг ҳамма яқинлари икки боласини ташлаб, бошқа қизга ошиқ бўлиб уйланган
собиқ поччани виждонсиз, ноинсоф деб айблаб ўрганганлар. Улар оилали одамга теккан қизни
ҳам доимо нафрат билан тилга оладилар. «Бировнинг оиласини бузган, болаларини отасиз
қолдирган, Сорахоннинг эрини тортиб олган» у қизни Розия ўзи кўрмаган бўлса ҳам,
бундайларга жирканиб қарашга болалиқдан одатланган.
Бироқ, энди ҳаёт шу муаммони Розиянинг ҳам бошига солди-ку! Шунда у Сора холасини
эслади. Холасига ҳамиша раҳми келиб, қайишиб юрган Розия бир кун Сорахоннинг уйига
бориб, бутун воқеани айтиб берди. Шундан кейин Сорахоннинг қистовларига бўйсуниб,
Сатторга ҳалиги хатчани ёзди. Саттор Сорахоннинг тасаввурида ўзининг собиқ эрига ўхшаш
бемаза йигит эди. У Розияни бу йигитнинг касофатидан омон сақлаш учун дарҳол Тошкентдан
олиб кетди. Улар Розия иккови Москва этагидаги ўрмонлар орасида, Истра дарёси бўйида уч
ҳафта дам олишди. Бу кунлар давомида Сорахон Розияни Москвада аспирантурада ўқиётган
ҳамшаҳар йигитлар билан таништирди, «Зора шулардан бирортасига қизиқиб, ҳалиги дардини
унутса!» деб умид қидди. Аммо Розиянинг чеҳраси очилмади. Гўзал табиат бағрида, ҳамма дам
олиб, яйраб-яшнаб юрган ажойиб жойда Розия диққинафас бўлиб, уч ҳафтада беш-олти ёш
улғайгандай сўлиб қолди.
Бундан ярим соатгина оддин эскалаторда мана бу йигит учрамасидан аввал Розиянинг ранги
кўкиш, уч-тўрт бола кўриб ташвишга ботган ўрта яшар жувондай хомуш келмоқда эди. Мана
ҳозир Саттор билан кўришиб, гаплашаётганда эса юзидаги ўша сўлғинлиқдан асар ҳам қолмади.
Ёноқларига қизиллик югуриб, кўзлари ялтиллаб, лабларида табассум ўйнаб, чеҳраси бутунлай
ўзгариб кетди.
Сорахон шунча кундан бери етолмаган ниятга — Розияни аввалгидай гўзал, шод кўриш
ниятига — Саттор бир лаҳзада етди. Сорахон шунча ҳаракатлар билан қурган ғов бир сомон
парчасидай учиб кетаёттанини сезди-ю чора ахтариб соатига қаради. Қовоғини солиб:
— Розия, вақт бўляпти, — деди.
У Сатторнинг Розия билан тезроқ хайрлашиб ўз йўлига кетишини истарди. Боя Розиянинг
ўзи ҳам: « Саттор билан бир лаҳзагина кўришиб саломлашсам бас!» деб ўйлаган эди. Аммо,
кишининг бутун ташналиги булоқ бўйига етганда билинганидек, Розия билан Саттор бир-
бирларини қай даражада соғинганликлари ҳозир чинакам сезилмоқда эди. Оби ҳаётдан бир
қултум ичган одам кейин унга қонмагунча ўзини тутолмагани каби, улар ҳам бир-бирининг
дийдорига тўймагунча ажрашгилари келмас эди. Бироқ қовоғини солиб соатига қараб турган
Сорахон Розияга: «Ақлингни йўқотма, охирини ўйла!» демоқчи бўлар эди. Холасининг бу гапи
бежиз эмаслигини Розия ҳам тушуниб турибди. Унинг ўзида ҳам «хушингни йиғ» деяётган бир
ўй бор эди. Аммо дийдор кўришишдан алангала-ниб кетган муҳаббат ҳислари бунинг
ҳаммасини аҳамиятсиз қилиб кўрсатар, «Сен ёш бола эмассан, холангнинг қоровуллиги нимага
керак!» деяётганга ўхшарди.
Сорахоннинг Розияга ҳокимона тикилиб: «Вақт бўляпти», дегани Сатторга бошқача таъсир
кўрсатди. Саттор бу аёлнинг ҳамма сирдан хабардор эканини сезди-ю, бирдан айби очилган
одамдай қаттиқ ҳижолат бўлди. У Розиядан ҳеч нарса кутмаслигини, ҳеч нарса таъма
қилмаслигини, фақат уни соғ-саломат кўргани кифоя эканини айтмоқчи бўлди.
— Розия, агар шошилаётган бўлсангиз, майли...
Розия Саттор билан шу аҳволда хайрлашиб кета олмас эди. У холасининг қоровуллигига
муҳтож эмаслигини Сатторга сездирмоқчи, шу билан уни хижолатлиқдан қутқармоқчи бўлди:
— Мен шошаёттаним йўқ! Холам кенгашга шошиляпти. Мен шунчаки томоша қилиб
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |