www.ziyouz.com кутубхонаси
42
юрибман.
— Бўлмаса... — Саттор Розияга «нима қилай» деган маънода қаради.
— Юринг, холамни кузатиб қўяйлик. Вақтингиз қалай?
— Бўшман, — деди Саттор.
Сорахон лабини қимтиб перронга қараб юрди. У Сатторга: «Яхши йигит, хотинингиз бор
экан, Розияни тинч қўйинг!» демоқчи бўлар, аммо бунга қулай фурсат тополмас эди. Розия
Сатторни ўз ҳимоясига олиб, совуқ гапга ўрин қолдирмай борар эди. Саттор ҳам ўз қадрини
ерга урмайдиган хушмуомала, зийрак йигит эканлиги Сорахоннинг тилини боғлаб турар эди.
Ер остидаги қасрини шовқинга тўлдириб, метро поезди келди. Ўнлаб эшиклар бир вақтда
ўз-ўзидан очилди. Вагонлар лаҳза ўтмай бўшаб қолди-ю, яна бирпасда одамга тўлди. Қизил
шапка кийган навбатчи қиз бир томони сариқ, бир томони қизил кафгирчасини юқори кўтарди.
Унинг ишораси билан ҳаво ранг экспресс яна ер қаъридаги туннелга отилиб кириб кетди.
— Ажойиб-а! — деди Саттор кўнғир чарм ўриндиқда холаси билан ёнма-ён ўтирган
Розияга. — Биз ҳозир Тошкентнинг келажагига саёҳат қилаётгандаймиз.
Поезд тез юрган сари шовқини кучаяр, шунинг учун баланд овоз билан гапиришга тўғри
келар эди.
— Келажакда метро поездларининг шовқинсиз юрадигани чиқади, дейишади, ростми? —
сўради Розия.
— Мен ҳам эшитдим. Шовқини билинмайдиган трамвайлар чиқди-ку. Тошкентда метро
қурилгунча, эҳтимол, шовқинсиз поездлар ҳам пайдо бўлар.
— Айтмоқчи, лойиҳаларингиз нима бўлди?
— Олиб келдик. Юқориларда кўриляпти.
— Э, шу иш билан келганмидиларингиз? Ҳалиги, Максимични кўрмадингизми?
— Шу одам бизга жуда керак эди. Отпуска олиб уйидами, дачасидами ишлаётган эмиш.
Тополмаяпмиз. Ишимизнинг нозик бир нуқтаси ўша Максимичга боғлиқ бўлиб турибди.
— Анҳор бўйида сизга адресини берган эди-ку. Саттор бир лаҳза ўшандаги беғубор ва
ширин висол пайтига келгандай бўлди.
«Нега менга экан, икковимизга берган эди-ку!» — деб ҳазил килгиси келди. Аммо кейинга
ишкалликлар эсига тушиб, ўзини босди.
— Адреси чўнтагимда юрибди, — деди. — Лекин уни сиз яхши танийсиз, Розия. Шаҳар
бўйлаб сиз бирга юргансиз... Мен ўзимча боришга тортиндим.
Розия ўшандаги тиқилинчларни эслаб кулиб қўйди. Сўнг Сатторнинг гап авзойидан
Максимичникига бирга бориш мумкинлигини фаҳмлаб, бир лаҳза жим қолди.
Поезд зўр шиддат билан борар, деразалар олдидан туннелъ чироклари лип-лип қилиб ўтар,
уларнинг акси ялтироқ пўлат тутқичларда сирғаниб, учиб-қўниб ўйнар эди.
Саттор Розиядан жавоб кутиб турганини Сорахон ҳам пайқаган экан, дабдурустдан:
— Яхши йигит, Розия ҳозир бунақа ишларга аралашолмайди, — деди.
Саттор ҳайрон бўлиб Розияга қаради. Розия холасининг томдан тараша тушгандай бўлиб
чикқан гапидан озорланиб сўради:
— Нега энди?
— Сен отпускада юрибсан!
— Отпускада юрган одам танишлариникига бориши мумкин эмасми?
— Сен ўзингга-ўзинг қиляпсан, Розия! Сорахоннинг бутун важоҳати: «Сен бу йигитни
кўргандан бери бутунлай ўзгариб кетдинг, унинг сеҳрига берилиб, оиласи борлигини
унутдинг!» деб турганга ўхшарди. Аммо, ҳадеб Сатторнинг оиласи борлигини эслатиш, ҳамма
одамларга тўғриликча одам деб қарамасдан, ҳа-мани уйланган ёки уйланмаган деб ажратиш
Розияга ҳозир хунук бир бидъат бўлиб кўринди. Бир ойдан бери холасининг гапига кириб,
Саттордан қочиб юргани эса мана шу бидъатга берилиб, ўз эркини бекордан-бекорга бўғиш
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |