www.ziyouz.com кутубхонаси
38
Уйга қайтиши кераклигини ўйласа, юраги безиллар эди. Суймаган хотини билан яшаш
яширин бир букриликни баданида олиб юришдай жирканч туюларди. Бу букрилик уни ҳуда-
беҳудага жаҳли чиқаверадиган мижғов, жиззаки одам қилиб қўймоқда эди. Кечаси барибир
Ойшахоннинг ёнига бориши кераклигини ўйласа, чойхонада ошга қўшилиб жўрабозлик
қилгиси, кечагидай ароқ ичиб, мастликда ҳамма нарсани унутиб, кўпол бир ҳирс билан уйга
қайтгиси келар эди.
«Бу кетишда охири нима бўлади? — деган ўй юрагини кемириб ўтди. — Мен Розияни
унутаман деб келиб, олижанобликни унутяпман шекилли?».
Розия билан бирга ўтган мусаффо дамлар... Қани Сатторнинг ўшандаги самимийлиги? Розия
унга: «Мен ҳали умримда сизчалик яхши йигитни учратмаган эдим!» деганида, унинг юзидан
ўпиб хайрлашганида Саттор чиндан ҳам шу сўзларга, шу ўпичга ўзини муносиб сезган эди.
Ҳозир-чи? Саттор ўзига-ўзи хиёнат қилгандай ёмон кўринади. Бугун кечаси кўрган тушида
машъум бир маъно йўқмикан? Тушида зилзила бўлиб уни отиб-отиб ташлаган замин —
хиёнатга карши исён кўтарган муҳаббат эмасмикан? Қулаган девор... Розиянинг ёрдам
сўрагандай пастга қўл чўзиб тургани... Буни қандай таъбир қилиш мумкин? Туш ҳамма вақт ҳам
тўғри келавермай-ди! Аммо Розияга бирон гап бўлдимикан? У ўзи қаёққа кетган, ҳозир
қаерларда юрибди? Саттор ўшанда буни суриштириб билмаганига энди пушаймон бўлди. Беш
кунгача анҳор бўйига бориб, бекорга интизор бўлиб юргунча иш жойига бориб хабар олса
бўлмасмиди? Ўша оқшом Розия йиғлаб айтган гапларидан унинг ҳам мушкул аҳволга тушиб
қолгани билинган эди-ку!
Саттор Розияни кидириб топмаса ва унинг аҳволидан тезроқ хабар олмаса, кейин бир умр
армон қилиб юрадигандай безовталана бошлади.
11
Юриб кетаётган зинапоялар ғуж-ғуж одамларга тўлиб, етти қават ер тагига тушиб боради.
Ер остидаги мармар қасрнинг силлиқ деворларида бир кўпайиб, бир камайиб ўтаётган халойиқ
тўлқини аксланади. Икки томондан икки ёққа қараб ўтадиган ҳаво ранг поездлар хар гал одам
туширганда йўловчилар ҳамма ёқни тўлдириб эскалаторга караб оқади. Юриб турган эскалатор
ҳам худди оқаётган сувга ўхшайди — ҳар зинаси гўё бу сувнинг бир тирик тўлқини.
Ҳали метрода кўп юриб ўрганмаган Саттор бу «тирик» зинага эҳтиёт билан қадам қўйди.
Зинапоя билан ёнма-ён қора резинка тутқич ҳам юриб бормоқда эди. Саттор бир қўли билан
шунга суяниб мувозанат сақлади-да, юқорига қаради.
Иш соатлари тугаган, юқоридан бир эмас, иккита эскалаторни тўлдириб, тумонат одам
тушиб келмоқда эди.
Қарама-қарши туриб юқорига кўтарилаётган ва пастга тушаётган кишилар бир-бирларига
жуда аниқ кўринарди. Саттор рўпарадан ўтаётган одамлар оқимига қараб-қараб боради.
Бировлар ҳаёлчан, бировлар гаплашиб кетяпти, бировлар шу ерда ҳам китоб ўқийди. Дунёнинг
турли томонларидан келган хилма-хил кийимлар, ғалати-ғалати юзлар, юлдузлардай беҳисоб
кўзлар... Шулар орасида Саттор узокдан сариқ атлас кўйлакни кўриб юраги «жиғ» этди. Бу
кўйлак қирқ ёшлардан ошган тўла гавдали аёлнинг эгнида эди. Аёлнинг ёнида Сатторга ярим
ўгирилган ҳолда хипча бир қиз гурибди. Японча кофта кийган. Баланд причёска қилинган қоп-
қора сочига гулдор дурра ўраган... Қадди-қомати Сатторга жуда таниш кўринди. Эскалаторлар
уларни бир-бирларига яқинроқ олиб келганда қиз аллакимнинг тикилганини сезиб юзини бу
ёкқа ўгирди. Кўзи тўсатдан Сатторга тушди-ю қийғоч қошлари парвоз қилаётган қушнинг
қанотидай силкинди.
Саттор азбаройи ҳаяжонланганидан овози ичига тушиб кетди. Лаблари кўкариб:
— Розия... — деб пичирлади. Ўзи юрар зинапоя Розияни унинг ёнидан олиб ўтиб, пастга
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |