www.ziyouz.com кутубхонаси
43
бўлиб туюлди.
— Кўриб турибсиз! — Розия холасига «Саттор мени еб кўяётгани йўқ, у мени оғир аҳволдан
халос қиляпти, мен унинг ёнида қафасдан озод бўлган қушдай эркин юрибман» дегандай қилиб
қаради. Аммо оғизда бошқа гапларни айтди: — Кўриб турибсиз, метро ажойиб нарса. Агар
Тошкентда ҳам метро қурилишига менинг заррача нафим тегишини билсам, отпускада юрганим
кўзимга кўринадими? Сиз кенгашдан бўшагунча биз ҳам Максимичникига бориб келамиз.
«Биз» деб Розия ўзи билан Сатторни қўшиб айтгани Сорахоннинг шунчалик энсасини
қотирдики, у «билганингни қил!» дегандай қўл силтаб, юзини нарёқка ўгириб олди. Свердлов
майдонига бориб метродан тушганларида ҳам, Пушкин кўчаси томондан ер юзасига
чиққанларида ҳам Сорахон Розияга қайрилиб қарамади.
Улар ер остида юрганда Москвага ёмғир ёғиб ўтган эди. Ҳозир осмондаги булутларнинг бир
четини ёриб офтоб нурлари ёғилиб турар, кўчаларни тўддирган беҳисоб машиналар ҳўл
асфальтдан сув сачратиб ўтар эди.
Светофор пиёда одамларга йўл берди. Сорахон Розияга атайлаб гап қотмади, унга қайрилиб
ҳам қарамади. Саттор билан тил учида хайрлашдида, кўчадан ўтиб, Колонна залига қараб кетди.
Розия холасига ачингандай бўлиб, кетидан бирпас тикилиб турди.
— Бу кишига хафа бўладиган гап қилмадик шекилли? — деди Саттор.
— Холамни ҳаёт хафа қилган. Илож қанча?.. Бу кишининг эътиқоди шунақа.
— Қанақа?
Розия холасининг тарихини ва сирдошлик сабабини айтиш учун огаз жуфтлади-ю аммо
ҳозир бундай ишкал нарсалар тўғрисида сўзлашгиси келмади.
— Кейин айтиб бераман... Саттор, сиз менга сўз беринг. Биз ҳеч кимга ёмонлик қилмаймиз!
— Хўп. Лекин биз ўзимизга ҳам ёмонлик қилмаслигимиз керак, Розия. Шу бир ой ичида мен
қандай кунларга қолганимни билсангиз эди... Дунёга келганимдан пушаймон бўлдим!
— Биламан. Мен ўзим ҳам ўлимимга рози эдим.
— Қўйинг, бундай деманг... Менинг тушимга бир кун ўша зилзилалар кирди. Мен пастда.
Сиз ўнинчими, ўн бешинчими қаватда. Уйлар қулаб, устимга тушяпти. Югурсам, қадамим
орқага кетади.
— Даҳшат!
— Шундан бери сизни излаб юрган эдим. Хайрият, эсон-омон экансиз.
— Мен ҳам сизни... ҳар замонда бир кўриб турсам бас. Саттор, келинг, биз ҳамиша холис,
беғараз дўстлар бўлиб қолайлик!
Саттор Розиянинг майин ва салқин қўлини кафтига олиб:
— Майли, — деди. — Бунинг номи дўстликми, танишликми, ишқилиб, дийдор кўришиб
турсак бўлди.
Розия Тошкентда Саттор билан муҳаббат изҳор қилишган пайтларини эслади. «Дўстлик»
деб ўзини алдамоқчи бўлаётганини сезди-ю, шошилиб, гапни бошқа ёққа бурди:
— Биз... Максимични топмоқчи эдик-ку? Уй телефони борми?
— Ҳа, визит карточкасида ёзилган.
— Бўлмаса, аввал бир қўнғироқ қилиб кўрайлик.
— Юринг, — деб Саттор Розиянинг билагидан олди. Автомат-телефон кабиналари оддига
келганларида Розия навбатда турган ёш-яланглар икковларига қизиқиб, ҳавасланиб, кўз
ташлаёгганликларини ҳис қилди. Бу ҳис унинг қалбида яна бир вақтлардаги ифтихор туйғусини
уйғотди.
12
Саттор билан Розия Москванинг ҳар жой-ҳар жойидан улкан чўққиларга ўхшаб бўй чўзиб
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |