www.ziyouz.com kutubxonasi
26
Фотимахоним олдинроқ ҳаракат қилди:
— Йиғламасинларми ўғлим, қара, катта энанг хаста-ку?
Одила Фотимахонимнинг кучоғида, Ҳусайин эса бувисининг ўрнида ўтирарди. Момо бемор
бўлишига қарамасдан Фотимахонимнинг болаларга муносабатини кўздан қочирмасди.
Тўғрисини айтганда, Фотима болаларни ўзига жалб этишни уддаларди. Ҳусайиннинг «она»
дейишига «лаббай, онасининг жони” дея жавоб бериши бунга мисолдир.Унга “нима дейсан” ва
ҳатто «жим, суҳбатлашаяпмиз» дея олиши мумкин эди. «Онасининг жони» деркан, бунда ўзини
кўрсатишдан асар ҳам йўқ, гапиришидан, овоз оҳангидан сезилмасди. Аксинча, ҳақиқий она
меҳри, муомаласи бор эди унда. Келганлар яна келишни ваъда этиб ҳайрлашаркан,катта
онанинг кўнглида бир чимдим хузур ва хотиржамлик қолдирардилар.
фотимахоним биринчи келганидан кейин Одилбекнинг рухсати билан яна бир неча бор келди,
ҳар келишида катта она кўнгли янада илий бошлади. Мана бугун яна боряпти. Момонинг
кўнглини олишни ўзига бурч деб билди. Бемор буви бироз тузалган, уларни туриб қарши олди:
— Марҳамат қизим, хуш келибсиз, — дер экан, овози бу ташрифдан мамнунлигини билдирарди.
Ўтирдилар, ҳол аҳвол сўрашишди, суҳбатлашишди.
— Фотима қизим, мана бу ерда иккита олма бор. Бирини ўзингаз олинг, бирини болаларга
бўлиб беринг.
Фотимахоним турди, олмаларни олди. Кесди. Болаларга бўлишди.
— Ўзингиз нега олмадингиз,
— Шулар еса, мен егандайман.
Бнроздан сўнг болалар боққа чиқиб кетишди. Улар чиқиб кетиши билан буви:
— Фотимахоним, тўғрисини айтганда, куёвимнинг уйланиши мени ўлгудай хафа қилди. Қизим
вафот зтганига ниҳоят бир йил бўлди. Унинг ўрнига, болалар бошига ўгай она келтиради деб
ўзимни еб адо қилдим. Бу ерга илк келмоқчи бўлганингизни Одилбекдан эшитганимда,
келмасин, кўзим кўрмасин, дедим. Аммо мен янглишган эканман, қизим. Ҳар келганингизда
бироздан сизга илиб бордим. Илк келиб-кетганингиздаёқ кечгача хафачилигим енгиллашди,
Уларга ўз болангиздай қарашингизда камчилик йўқ.Албатта, болаларни кўиганимда раҳматли
фарзандимни хотирламай бўлмайди. Чидаёлмайман, аммо бу унинг ўлими туфайли пайдо
бўлган ғуссадир. Гўдакларимни боши эгик ҳолда қолдирмадингиз, етим эканини
билдирмадингиз, уларга ўгай бўлганингизни сездирмадингиз. Мен уларни йиғлатасиз, деб
ўйласам кўзёшларини артдингиз. Дардларига дард қўшади деб тахмин этсам, сиз дардини
олдингиз,ҳамдадард бўлдингиз, дардларига дармон бўлдингиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, икки
дунёда уялтирмасин, Бу даража аёллик — инсонийликни сиздан кутмагандим, тўғриси.
— Раҳмат, соғ бўлинг ҳола. Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! Куёвингизга турмушга чиқишимнинг
энг асосий сабаби шу икки гўдакка қараш эди. Балки ишонмассиз, уларни ўз фарзандимдай
яхши кўраман. Ҳозир боғда ўйнаяптилар, аммо менинг хаёлим уларда, йиқилиб, бир ери лат
емасин, оғримасин деб ич-етимни ейман. Эртага мавллуд ўқитмоқчиман, борсангиз жуда
мамнун бўлардим.
— Яна бироз тузалсам, бораман. Хайриям вафот этган уйга кирмагандим. Энди қандай
кираман, билмадим.
— Энди мен қизингизман. Қаранг, невараларингиз бор.Мавлудни Хайрияхоним руҳига
бағишлаш учун ўқитмоқчиман. Боринг. Мени ранжитманг. Кутаман.
Болалар ўйинга берилиб кетдилар. Фотимахоним деразадан чақирди:
— Хусайин! Синглингни олиб кел, кетамиз.
— Яна бироа ўйнайлик, она. Хўпми?
— Йўқ, оқшом бўлди. Отанг келади, уйда бўлишимиз керак. Хайрлашдилар. Момо икки
гўдагини етаклаб, инсоний мақомнинг баланд поғонасида, мурувват чўққиларида виқорли
қадамлар ташлаб кетаётган бу хонимга кўксида ажиб туйғуларга тўлган ҳолда қараб қолди.
кўча муюлишига етгунча кузатиб турди. Сўнг ичкари кирди. Энди уларни кўнгли билан
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |