www.ziyouz.com kutubxonasi
24
— Яна шундай иш қилсанг кўрасан, сени Қандай савалайман. Сўнг уни қўлларидан ушлаб,
қаршисига турғазди:
— Гапир, яна шундай ҳақсизлик қилиб, мени ранжитасанми?
— Йўқ, она.
Ҳусайин хануз онасининг кўзларини кузатарди.
— Сизнинг кўзингиз нега кўк, она? Фотимахоним бу саволга жавоб бермасдан ўзи сўради:
Сенинг кўзларинг нега қора?
—Билмайман.
— Мен ҳам билмайман, ўғлим. Тангрим сенинг кўзлаингни қора яратган, меникини — кўк.
Ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман. Ичкаридан бир парча нон келтир. Али амакиларнинг
пишагини чақирамиз.
— Нонсиз чақирсак бўлмайдими, она?
— Ҳайвонни алдасак бўладими, қўзим? Чақирсак, бир нарса бермоқчи деб югуриб келади,
бизда эса ҳеч нарса бўлмаса, яъни алдасак, ҳеч нарса бермасак, гуноҳ бўлади, Инсон бугун
ҳайвонни алдаса, эртага ўзига ўхшаў инсонни алдайди. Бу бечора ҳайвоннинг ҳеч кими йўқ.Биз
нима берсак, ейди. Югур, оналар айтган ишни дарров бажариш керак.
Ҳусайин чопиб бориб, уйдан бир парча нон келтирди. Сўнг Али амакининг боғига бурилиб,
пиш....пиш...пиш дея пишакни чақира бошлади. Бироздан сўнг бир пишак бу ёққа ҳатлади.
— Нонни тўғра, олдига кўяйлик.
Ҳусайин нон тўғрамларини олдига ташлар, пишак кузатиб турар,сўнг ўзига қулай томондан
яқинлашиб, моҳирона бош силкканча оғзининг гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига ўтказиб ерди.
— Ҳусайин!
— Лаббай, она?
— Пишакнинг кўзларини кўряпсанми?
Ҳусайин қаради. Ва ҳайратдан қичқирди.
— Аааа... Она мушукнинг кўзлари нотўғри экан.
Фотимахоним кулди:
— Қанақасига нотўғри бўлсин, ўғлим?
— Хато. Бири бир рангда, иккинчиси иккинчи рангда.
— Кўрдингми, ўғлим, менга сизнинг кўзингиз нега кўк дегандинг. Ҳатто бир пишакнинг икки
кўзи турли рангда. Аллоҳ шундай яратган.
— Хўп, ундай бўлса, Хайрия ким, она?
— Менинг бир исмим Хайрия, билмайсанми, бўталоғим.
— Билмайман.
— Унда оқшом отанг келганда сўрайсан. Мен индамай тураман.
— Ишондим, она, сўрамайман.
— Йўқ, оқшом сўраймиз.
* * *
Одилбек дўконда ўтираркан, қўшни бола қўлида бир конверт билан келди:
— Буни Фотима янгам бериб юборди амаки, — деб хатни узатди. Мактуб икки сатрдангина
иборат эди.
«Оқшом сиздан Ҳусайин менинг исмимни сўрайди.Бугундан эътиборан иккинчн исмим
Хайриядир. Сабабини тушунтираман».
Одилбек хатни ўқиб, ўйга толди. Ҳусайин нега Фотиманинг отини сўрадийкан? Нега исми
Хайрия бўлди экан? Бирор эзма бўлар-бўлмас гапларни лақилладими? Уйланганидан бери
чеҳралари очилиб қолган болаларидан омад юз ўгирмоқдами?
Оқшомни жониқиб кутди. Уйга бориши билан кўзлари болаларининг юзларида бўлди. Ҳеч
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |