www.ziyouz.com kutubxonasi
21
бир оқшом:”Ота, азон айтилмоқда”, — дедим.
Eшитяпман, қизим. Фақат бу оқшом пиёз едим, жамоатни бехузур қилмасам девдим, — деди.
Мен эса буни беҳуда деб топдим:
Мен бўлсам, пиёз ва саримсоқ учун жомени тарк этмасдим, аммо жоме учун буларни тарк
этардим, — дедим. Отам жавоб бермади. Аммо шундан кейин уларни хомлигича еганини
кўрмадим.
Одилбек нозиктаъб хотинини сигарет ҳиди билан беҳузур қилганини шунда тушунди. Ташламоқ
керак. Хоним тириклигида чекмасди. Вафот этгач, болаларнин паришон ҳолларини кўриб чека
бошлади. Дардимни унутарман деб ўйлади. Фотимахоним у сигаретни ташлаш учун қандай
таъсир этиш кераклигини биларди.
— Чекишни неча ёшдан бошладингиз?
— Бир йил бўлди. Рахматли Хайрия вафот этгач, бошладим. Болаларнинг ҳоли паришон эди.
Ғамим камаяр дебман.
— Бундан боларнинг ғами камайдими?
— Бнлмадим.
— Менимча, озаймади. Уларни овутиш, дардига чора топиш ўрнига уларни унутиб, ўзингизни
ўйлабсиз. Тўғри йўл танламабсиз. Масалан, чекишга харжланган пул билан болаларнинг
кўнглини олиш мумкин эди.
Фотимахоним тўғри гапирарди.Сўзларидан чекишни ташлатиш хохиши сезилиб турарди. Ўзи
ҳам секин-секин зарарини кўра бошлаган эди. Кечалари йўтал тутса, ухлатмайди. Тонглар
иштахасиз туради. Бунинг устига уч ярим ёш боласи «сасийсиз», деб икки ойлик ўгай онасини
қучса.
У кеча бу масала бошқа кўзғалмади. Аммо Одилбекнинг зехнини бир муддат машғул қилиб
турди. Одилбек ўша кеча қилган қарорига биноан, ҳар кун озоздан камайтириб — чекишни
бутунлай тарк этди. Бир кун сигаретни ташлагани тўғрисида суҳбатлашаркан, дўсти:
— Мен чекмайман, аммо чекканлар бир ўргангач, ташлаш қийин дейишади,—деди.
— Гўдак ўзи учун бенихоя севимли бўлган она кўкрагини тарк этадику. Ақли жойида, иродасига
ҳоким инсон сигаретни тарк этиши мушкул ишми? Иродасига ҳоким бўлмаганлар учун мушкул
бўлиши мумкин, —деб жавоб берди Одилбек.
* * *
Бир кун Хусайин ташқарида ўйнаётиб, уришаётган икки боланинг орасига тушди. Орачилик
қилмоқчи бўлди, яни ажратиб кўйишни истади. Ажратолмади, бунинг устига уларнинг
муштларига нишон бўлди. Қўшни хотинлартсан бири етиб келди ва уни уришяпти деб ўйлади.
Ҳусайнни четга тортди-да
— Нима истайсиз бу етимчадан? Уялмайсизми? Тортадиганини тортиб, оладиганини олиб
ётибди бечора гўдак. Ўгай онанинг ўзи етмайдими? Ҳусайин ҳайрон бўлди, не қиларини билмай
қолди.
—Ҳола, менинг онам ўлгани йўқ, — дея олди. Аёл унинг бошини силади:
— Сени алдашмоқда, гўдагим. Асл онангни кўрганинга эди, буни она дермидинг?! Фариштадай
аёл эди. Бунинг нимаси сизга ўхшайди? Кўзларига қара. Сизнинг кўзингиз — қора, уники —
қўк.
Eштк олдид ауларни кузатиб турган бошқа бир қўшни хотин:
— Нималар деяпсан, Олмос? Нега болани хафа қиласан? Буларни гапириб нимага эришдинг? —
деди.
Уни уришяпти опа,етимни урадими? Айб эмасми?
— Хўп,сен буларни гапириб болани хафа қилишинг айб эмасми? Яхши иш қилдингми?
— Билсин,дуч келганни она демасин.
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |