Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
29
* * * 
Орадан икки йил ўтди. Фотимахонимдан ўзгаси бардош қилиши қийин бўлган ҳодисаларга тўла 
икки йил. Фотимахоним нафсидан сабри устун келган икки йил. Бу икки йил ичида 
Фотимахоним ҳам бир қизли бўлди. Самиҳа... 
Самиҳа уч ойга тўлган кунлар эди. Фотимахоним икки дақиқага қандайдир иш билан боққа 
чиқди. Самиҳа ўрнида ётар,Одила ўйинчоқ ўйнар, ора-сира чўнтагидан қовурилган нўхат олиб, 
оғзига ташлаб қўярди. Икки дақиқадан сўнг Фотимахоним ичкари кирганида Одила 
чақалоқнинг тўшагидан тушиб келарди. Бирдан юраги шиғ этди. Ажабо, гўдакка бир нарса 
бўлдими? Бу саволга жавоб излашга хожат ҳам, вақт ҳам йўқ, чунки Самиҳанинг хириллаши 
яхши нафас ололмаётганига ишора. Фотимахонимнинг ичи ёнди. Отилди. Самиҳанинг оғзига 
кўпиклар тўплана бошлаганди. Бармоғини оғзига суқди. Оғзида ҳеч йўқ, аммо боланинг ранги 
ва оғзидаги кўпиклар бўғилаётганини кўрсатарди. Чақалоқни бағрига босди. Кўкрагидан оғзига 
икки томчи сут оқизди. Бўғзи юмшайди.Одила унга нўхат едирмоқчи бўлгани аниқ эди. 
Бўғзидаги хириллаш ортар, кўпиклар кўпаярди. Болани олиб, йўлга чиқиб докторга боргунча 
вақт ўтар, Фотимахоним пешонасида пайдо бўлган терлар, кўзидан оққан ёшлар ҳозир унинг 
не аҳволда эканини билдириб турарди. Одилага қаради,нарса бўлмагандай ўйнаб ўтирибди.
— Одила,синглингга,нима едирдинг? 
— Нўхат едирдим. Йиғлади-да... 
Фотимахонимнинг ичидан келган бир ҳис чақалоқни кўйиб Одилани яхшилаб калтаклашни, ҳеч 
қурса, бир шапалоқ туширишни амр этарди. Талваса пайтида қилинадиган энг қулай иш шу 
эди. Ҳеч бўлмаса юрагига бироз сув сепилади. 
Лекин Одилага тегадиган таёқнинг Самиҳага фойдаси
борми? Бола икки шапалоқ билан 
тузалиб қоладими? Одила бола бу ҳолга тушсин деб шундай қилдими? Истаб, қилдими? 
Урганда келадиган фойда, авф этганда келадиган зарар борми? 
Фотимахоним шуларни ўйлаб, Одилани уришдан воз кечди, Одила яна ҳеч нарсадан хабарсиз 
ҳолда ўйинчоқларини ўйнаб кетди. Унинг шу масъум ҳолатини кўриб Фотимахоним ёлворди. 
— Ё Раббий, бағри ярим етимлар, кўнгли мунгли етимлар хурматига, менинг икки етим болам 
ҳурматига боламни қутқар! Кичик ёшда етим ва ўксик қолган Ҳабибинг ҳурмати. Етимларга 
елка тутган, кўл узатган, ҳаққини қўриган яхши инсонлар ҳурмати... 
Фотимахоним орадан қанча вақт ўтганини биладиган аҳволда эмасди. Бу узрли ҳолат. Боласи 
бундай ҳолга тушган оналар унинг нима ҳис қилганини тушунадилар, вақтни қандай ўтганини 
билмаслиги ҳам айб санамайдилар. Қўлини чақалоқнинг оғзига тиққанидан кейин тўрт-беш 
дақиқача ўтди. Фақат бу вақт боласи бўғилган учун ёки оғриқлар, санчиқлар ичра қийналган, 
тиришган хаста учун оз деганда бир неча соатлардай туюлади.
Орадан беш дақиқача ўтганда боланинг чуқур бир нафас олганини ҳис этди. Бирдан юраги 
янада қаттиқроқ ура бошлади. Фақат бемалол нафас олаётганини кўргач тинчланди.Нўхат 
томоғидан ўтиб кетганди. Дарҳол бу мусибатни аритгани учун Аллоҳга шукр этди. Боланинг 
ёноқларидан бир-бир ўпиб, ҳидлади ва ўрнига ётқизди.Юрак уриши, кўнгил безовталиги ҳали 
тамоман ўтиб кетмаганди. Бир оз гул суви билан чаккаларини, юзларини силади. Фотимахоним 
учун катта мусибат, ўзи учун Самиҳага қоврилган нўхат едиришдан иборат бўлган бу ҳодиса 
нималарга олиб келганини билмаган Одила бемалол ўйнаб ўтирарди. 
Ажабо, шу тобда бошида Самиҳахоним бир она бўлсайди, ҳоли не кечарди? Буни тахмин билиш 
қийин бўлмаса керак. Бу азият ва ҳақоратларни барча туққан оналар ва ўгай оналар тасаввур 
қила оладилар. 
Фотимахоним бу ҳодиса сабаб Одилага таёқ ўқталмади,урмади, ёмон сўз айтмади. Аммо 
чақалоқни у билан бошқа бирор марта ёлғиз қолдирмади. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish