www.ziyouz.com kutubxonasi
28
Албатта, болалар бунда ишларни атай қилмайдилар. Яъни Фотимахонимга азият берайлик деб
қилмайдилар. Қолаверса, Фотимахоним бу уйга уларни урмоқ, қарғамоқ, кўнгилларини
қолдирмоқ учун келмадику... Уларнинг яраларига малҳам кўйиш нияти билан келдику. Бунда
Аллоҳ ризолиги мавжудлигидан умид қилди.
Икки кеча аввал ўтган воқеа Фотимахонимнинг бу хусусдаги фикрини очиқроқ кўрсатади.
Дастурхон атрофида ўтиришаркан, Одилбек Одилага пешбанд тутишни буюрди, қизалоқ акслик
қилиб, солмади, иккинчи қошиқни олаётганда овқат уст-бошига тўкилди, Однлбек
асабийлашиб, икки шапалоқ урди.Қизалоқ чинқира бошлади. Фотимахоним емақдан чекинади.
— Овқатингизни емайсизми, Фотимахон?!
— Емайман.
Бироздан сўнг Фотимахоним туриб, даҳлизга чиқди. Орқасидан Одилбек ҳам чикди:
— Нега овқатингизни емадингиз, Фотимахон?
— Нега болани урдингиз? У билиб, хоҳлаб тўкдими?
— Мен унга айтдим, пешбанд тутмади.
— Болалик дегани шундай бўлмайдими? Йигирма ёшли қиздан кутиш керак бўлган нарсаларни
кутмайсизку шу гўдакдан. Бола бўлмаганмисиз, болалигингизни унутдингизми? Ҳамманинг
боласи шундай,ҳамма болалар шундай қилишади. Мен урсам, сиз мени қайтариш ўрнига,
тескариси бўляпти, бундай кейин сиз ўгай ота бўласиз, мен ўз онаси...
— Фотимахон, ҳаммаси сизнинг зиёнингизга. Энди уни артиб-ювадиган сиз эмасми?
— Албатта, мен.
— Жонингизни бунчалик қийнаб, сизга нима зарур?
— Ачинишга мендан кўра болалар кўпроқ муҳтож. Ер юзида буларга ачинадиган, қарайдиган
бир сиз ва мен. Буни ёлғизз менга ташлаб қўясизми? Бунга Аллоҳ рози бўладими? Модомики,
кирларини ювадиган мен эканман, сабрим тугагунча сиз ҳам сабр қиласиз. Яхши бўлиб кетади.
Тарбиямизга Аллоҳ ёрдам беради. Мен бунга ишонаман. Энди бориб унинг кўнглини олинг,
шундай қилсангиз мен ҳам овқатланаман. Боринг.
Одилбекнинг боши эгилди:
— Фотимахон, мени уялтирдингиз, — дея ичкарилади.
* * *
Келганларга мавлуд таъсири катта бўлди. Мамнун кетдилар. Бундан сўнг Фотимахоним
тўғрисида нари-бери сўзлайдиганлар топилсада, болаларга етимлигини эслатишга ўхшаган
ҳодисалар ниҳоясига етди.
Мавлуд ўқитилган кечаси эди. Фотимахоним тун ярмида уйғонди. Соат бир яримни
кўрсатмоқда. Боққа чикди. Осмонни булут қоплаганди. Шамол эсар, шамолда дарахтларнинг
шохлари чайқалар ва енгилгина фиғон қилиб кўярди. Бу манзара кундуз кунлари хис этиш
қийин бўлган туйғуларни кўзғарди. Буталар орасидаги қочирган ови олдидан чиққан овчидай
юлдузларни кувлаган ой баъзан бирпас булутлар орасига яшириниб, яна умид ва шиддат билан
олға интиларди....
Қайга кетишмоқда? Қаёққа борадилар? Ҳар тун интизом билан ҳаракатланган ой ва юлдузлар
нимани англатади, аслида? Ўзларига тайин этилган вазифадан ташқари асло чиқмаган,
Яратганнинг азамати ва қудратига далолат этгувчи бу юлдузларни бир муддат томоша қилган
Фотимахоним ичкари кираётиб енгилгина совуқ еганига сезди. Ўрнига ётаркан фақирлар ҳар
доим, ҳар тун шундай жунжикади дея ўйлади.
Ташқарида хануз шамол фиғони эшитилиб турарди. Фотимахоним шу фиғон аро
Хайрияхонимни ўйлади. Бир уюм тупроқ ҳолига келган у хоним бу уйда неча йил ётган?
Мавлуддан унинг руҳи хабардормиди ёки келганларга Хайрияхоним учун ўқияпман дейиши
сохталик бўлдими? Бир муддат шуларни ўйлади...
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |