www.ziyouz.com kutubxonasi
27
кузатарди. Кўнгилнинг кузатиши учун кўзнинг кўриши шарт эмас. Лаблари пичирлаб дуо
қилди: «Аллоҳ сендан рози бўлсин, қизим!»
Тонглаб Одилбек бозорга чиқаётганда Фотимахоним унга пича пул берди.
— Бунга қанд олиб келинг. Ҳозирлнк кўрайин. Одилбек пулни қайтарди.
— Ўзим ололмайманми, Фотимахоним! Олиб қўйинг.
— Мавлудни мен ўқитаман. Қандини олиш менинг зиммамда. Хохласангиз сиз ҳам унинг руҳига
истаганингизни бағишланг.
Одилбек индамасдан пулни олиб кетди.
* * *
Мавлудга келганлар унчалик кўп эмас. Хайриянинг онаси,Одилбекнинг аммаси ва ҳоласи,
Фотимахоннмнинг онаси, кўшнилардан тўққиз-ўнтаси ва мавлуд ўқийдиган отинойи.
Фотимахоним кўпчиликни хоҳламади. Шовқин-сурондан бошқа нарса бўлмайди деб ўйлади.
Таклиф этилганлар мавлуд Хайрияхоним номига ўқилганини эшитгач, Фотимахонимни
табрикладилар. Бир-бирларига “Хонимлик мана бундай бўпти-да», дейишди.
фотимахонимнинг фикрича, бу мавлуд Хайрияхоним рухи покига бағишланганини айтиш лозим
эмас эди. Ўзини кўрсатишни яхши кўрмаслигини билганлар — биладилар. Қадрлайдилар. Унинг
бу тушунтиришдан асосий мақсади нима эканини билганлар ҳар ҳолда унинг бу ҳаракатини
маъзур кўрсалар керак.Ўлган кундошига чин дилдан ҳурмат кўрсатган хонимлар сони бир
шаҳардаги маҳалла бошлиқларидан озрокдир. Фотимахонимнинг шу гуруҳга мансублиги
бнлиниши зарур. Болаларга ўгай онадек эмас, ўлган қариндошининг болаларига қарагандай
қарашини маҳалла аёллари билишлари шарт. Билсинлар, токи бундан буёғига болаларнинг
қулоғига етим эканини айтиб, пичир-пичир қилмасинлар. Мана мавлуд ўқитишдан кўзланган
мақсад ва ғоя. Йўқса, Хайрияхонимга садақа сифатида ўқилиши керакмиди? Фотимахоним
келганидан бери бирор кун унинг ҳақига дуои ҳадя этмакни унутгани йўқ.
Eшигига келган фақирни севинтираркан, эҳсонини мутлақо Хайрияхоним номига атади, кечгача
унга оид молдан ўзи учун садақа қилиш мурувватга зид эканини ҳар гал виждонидан эшитиб
турди.Дарахт соясида дам олиб мевасидан тотиб, экканни ва етиштирганни дуо қилиш
инсонийликдан ҳисобланганидек, Хайрияхонимнинг меҳлари сингган хонадонга келиб,
кўнглида унга нисбатан ёмонлик туймади. Тез-тез агар мен ўлиб, болаларим бошига бир хотин
келиб, не қилса мамнун бўларднм деб баъзан Хайрияхоним парда ортидан болаларига
муносабатимни кузатади дея қабул қилиш, фақат буларни Хайрияхоним мамнун бўлади деб
эмас, Аллоҳ
рози бўлишини тушуниб, унинг амрини адо этаётганини англаш, унга хос бўлган ва
айни ўринда таъкидланиши зарур хусусиятлардандир.
Айтишга осон. Масалан, ювиб тозаланган кийим ярим соат ўтмасдан яна ювадиган ҳолга
келиши. Одиланинг
ОВ
қатланишида пешбанд тақимига кўнмай, овқатни либосига тўкиши,
Ҳусайиннинг ўйнаётганда йиқилиб ҳамма ёғини лой қилиши каби сон-саноқсиз ҳодисалар...
Булар қаршисида сабру таҳаммул кўрсатиб, болаларни Исмоил, ўзини Саниҳа ўрнига
қўймаслик, ҳатто ўз фарзандини бу ҳолда кўриб ёмон сўзлар айтадиган аёллар савиясига
туймаслик буюкликнинг ифодасидир.
Фотимахоним болаларнинг бу ишларидан хафа бўлмасди дейиш нотўғри бўларди. У ҳам оддий
инсон-бандаи ожиза, унинг ҳам хуш, нохуш пайтлари, яхшиликдан суюниб, ёмонликдан
куюнишлари бор. Фақат бола ларнинг бу қилмишларидан хафа бўлиш бошқа, бу хафачилик
туфайли яхши ёки ёмон ҳаракатда бўлиш, саб этиш ёки сабр этмаслик яна бир бошқа гапдир.
Инсонлик мезони хафа бўладиган, қайғули ходисалар олдида ғам чекиб-чекмаслик эмас, бу
ҳодисаларни сабр ва матонат билан қаршилаш ва афв этишдир. Фотимахоним жажжи
гўдаклардан етук ннсонлардек ҳаракатларни кутиш ножоиз эканлигини яхши англайди. Шу
сабабда уларнинг нохуш қилмишларидан хафа бўлсада, ёмон сўз айтмоқдан ўзини тия оларди.
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |