www.ziyouz.com kutubxonasi
35
— Ўғлим Махмудбек эшигингиз олдидан ўта туриб.., — дея ҳодисани англатгач, хулоса қилиб
мақсадини айтди. — Бироз аввал мендан бирор хизмат, илтимосим, амрим бор-йўқлигини
сўрадинг. Ўртада бажаришга мажбур бўлганинг — Аллоҳ амри бор. Зеро, адо этилиши лозим
бўлган энг шарафли амр Аллоҳ амридир. Аллоҳ болага, етимга яхши қарамоқни амр этган. Ана
шу амрни адо этмасдан, менинг хоҳишимни ўринлатишдан сенга нима фойда бор? Иккинчи
уйланганингдан буён Йилмаз ёмон сўз эшитишдан, эзилишдан, таёқ ейишдан бошқа нарса
кўрганн йўқ. сизнингча, шу Аллоҳ амрини адо этишми? Сенда оталик меҳфи бўлсайди ҳамма
Йилмазга ачинган бир пайтда ва бу гап мендай кампирнинг қулоғигача етиб келмасдан бурун
ўғлингга ачинган бўлардинг ва уни бутунлай Содияхонимнинг ихтиёрига ташлаб кўймасдинг. Ё
раҳматли хотинингдан қолган омонатни шундай хор-зор қилиб сақлаш учун уйлангандингми?
Хотинингни бу қадар мамнун этишга уринишинг яхши, бироқ Аллоҳнинг хузурида қандай жавоб
беришингни ҳам озгина ўйлаб кўрмадингми?
Eшикдан кирган харидорни кўрган Фаридахоним гапиришдантўхтад Махмудбек эшитган аччиқ
сўелар таъсирида терларга ботди, ер ёрилса, кириб кетсам, дейдиган ҳолга тушди.
Харидорнинг кириши унга қуёш тиғида терга ботган одамга салқин хавонинг тегишидек таъсир
қилди. Туриб,харидор билан муомала қилди. Икки дақиқадан сўнг, харидор кетгач, яна
меҳмони рўпарасига виждон ҳисобини бермоқ учун қайтди. Фаридахоним бу икки дақиқа ичида
бироз тинчланди, яна қанча аччиқ сўзлар айтиб юбориши мумкин эканлигани ўйларди. Аммо
ортиқча сўзга эҳтиёж йўқ эди. Тушунганга шуниси ҳам зиёда, яхши отга — бир қамчи. Хоним
сўзини анчайин қаттиқроқ оҳангда давом эттирди:
— Бу бола чеккан азоб, эҳтимол, сенингча камдир, аммо биз энди чидаёлмаймиз. Агар
хотинингнинг зулмини тўхтатолмасанг, болани бизга бер, ўз неварамдай қарайман. Йўқса,
бироз оталик бурчингни ҳам бажар, етимнинг чиройи очилсин.
Фаридахоним сўзларини тугатиб ўрнидан тураркан, яна қўшиб қўйди:
— Аччиқ гапирдим, Маҳмудбек! Лекин етимнинг ҳаққига риоя қилмаганинг, бу ҳақсизликнинг
олдини олмаганинг учун эртага чекадиган азобинг бундан анчайин аччикроқ бўлади. Бутун
пушаймон бўларсан, балки кутулиш йўлини топарсан, аммо зртанги пушаймон ўзингга душман
бўлади.
Фаридахоним таклиф этклган чойни ҳам ичмасдан туриб кетгач, Махмудбекни чуқур ўй босди.
Эшитган сўзлари бағини эзиб юборди. Аёл кишидан бундай ҳақ сўзларни эшитиш осонми? Агар
кичиклигидан катталарга хурмат руҳида тарбияланган бўлмаса эди, балки кўрсроқ жавоб
тсайтариб юборарди. Аммо айтадиган сўзлари нафсининг ҳимоясидан бошқа нарса бўлмасди.
Ўзини бу аёлдан ҳимоя қилишдан, унга ўзини ҳақ деб қўрсатишдан нима фойда бор?
Модомики, эртага алдаб бўлмайдиган, ҳар нарсанинг хақиқатини аён қиладиган, золимдан
мазлумнинг ҳаққини Олиб берадиганнинг ҳузурига борилганда маҳалланинг момосига
қиладиган дағдағаси Маҳмудбекни қутқарадими? Аслида айтилган сўзлар нақадар аччиқ
бўлмасин ҳақ, эмасми?! Тўғри айтмадими момо? Уйланишидан муроди Йилмазнингузур-
ҳаловатини таъмин этишмасмиди? Қани у ҳаловат, қани у хузур?!
Оқшом Содияхонимга қарши илк бор аччиқ гапиришининг сири шунда эдн. Табиийки,
Маҳмудбек Фаридахонимнинг дўконда айтган аччиқ гапларидан сўз очмади.
Содияхонимга қарши жангта чиқан Маҳмудбек бундан кейин муваффақият қозонадими? Ёки
Содияхоним Йилмазга қарши ҳийлаларини бошқа йўлга, бошқа усулга алмаштирадими? Таъқиб
этадими? Жавоблар тахминдан иборат. Вақт кўрсатади. Бундай саволларга муносиб жавобни
доно ҳакам вақт бергусидир.
* * *
Биронта маҳаллада миш-миш тўхтади дейиш — бугун қуёш чиқмади дейиш билан баробар.
Буни икки хотин учрашганда беихтиёр қулоғингизга кирган сўзлардан ҳам билишингиз мумкин.
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |