Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
Аслини олганда Содияхоним Йилмазга ёмон муомала қилишини билади. Мактабдан югуриб 
келиб, нон сўраган етти ёшли оч гўдакка: «Зақкум е. Қани нон, кўрмаяпсанми? Бу жанобимга 
энди бир хизматчи ёллашимиз керак!» — демаслик кераклигини ҳам билади. Билади, аммо 
ўзини тўхтатолмайди, тутиб туролмайди. Йилмазнинг ҳар ҳаракати унинг ғашига тегади. 
Кўриши билан асабийлашади. Ўз боласи не қилса ёқади, севинади. Йилмазга келганда 
тескариси. Йилмаз она дегудай бўлса, худди унинг онасига ўхшаб ўлиб қоладигандай туюлади. 
Йилмазга нисбатан ҳақсизлик қилишдан бошқа иш кўлидан келмайди. Баъзан: «Бу бола ўзи 
шунга муносиб, йўқса бошига мендан бошқаси келган бўларди, балки яхшиликка ярамас, 
яхшилик қилсам, янада кеккайиб, ёмонлашиб кетиши мумкин», — деяўзини овутарди. Баъзан 
қилган муомаласи ва сўзлаган сўзи ҳаддан ошганини ўзи ҳам тан оларди. Масалан, олти ой 
олдин бир ҳодиса бўлиб ўтди. Ўша оқшом эри: 
— Қара, Содия, боланинг чўнтаги йиртилибди, тикиб бер!—деди. 
— Энди шу етмай турувди, шу қолувди қилмаганим. Ипни игнадан ўтказиб, чатиб ташлаш 
шунча қийинми бунга? Эртага аскарликка борса, қандай қилади? Ҳозирдан ўргансин... — деб 
жавоб берди. Ҳолбуки, «ертага аскарликка борадиган бола», эндигина бошланғич мактабнинг 
биринчи синфига боришга тайёрланяпти. 
Бу сурбетлик қаршисида ота нима ҳам қила оларди? Бечора одам, бу хотинга гўё азоб чекиш ва 
боласини эздириш учунгина уйланганди. Бу иккиси рост чиқди. Ҳар оқшом янги-янги 
шикоятлар... Гуё бу бола тонгдан тунгача ярамаслик қилади ёки етимнинг бутун вазифаси ўгай 
онасига иш орттиришдан иборат эмиш. 
Бу оқшом эшитган шикояти янада бошқачароқ. Йилмаз шимини бошқа аёлга дазмоллатганди. 
Бу иш уйдаги онага, яъни ўзига катта ҳақорат эди. Агар қилинган бу айбнинг жазосини ота 
бермаса, берадиган топилади. Ота-ўғил бир бўлиб, бечора Содняхонимга хаёлларига келган 
зулмни ўтказишади. Содияхоним бу ҳаракат ўзига ҳақорат эканини тушунар, бироқ унинг 
шимини дазмоллаш лозимлигини ақлига сиғдиролмасди. 
Шу пайтгача хоҳлаган тарафига осонгина эгиладиган эри бугун негадир унинг хохишига мос 
суҳбатлашадиганга ўхшамасди. Важоҳати шуни кўрсатиб турарди. Зотан, ота-ўғил бир бўлиб 
ўзига зулм қилиш режасини пишитиб олганларини, булут келишидан ёмғирни сезгандай 
эрининг ҳолатидан сезган ва яна ўзи ҳақ бўлиб чиқиши учун гапни шундай бошлашни лозим 
топганди. Ҳақиқатан, Махмудбек: 
— Қани,Хоним, аввал айтингчи, шу уйга келганингиздан буён бу боланинг шими неча марта 
дазмолланди? Бола мактабга — одамлар орасига боради, паришон қиёфада чиқмасин деб 
чиройли кийинтириб жўнатган кунингизни эслайсизми? Унга она бўлиб азият чектирмасдан, 
ёмон сўзламасдан, калтакламасдан ёки калтаклатмасдан, яхши муомала қилган, кўнглини 
олган, болам деб бағрингизга босган кунингиз бўлдими? Масалан, ҳатто байрам куни ўз 
болангиздай қучиб, ўпганингизни ким кўрди? Албатта, бировларга боради. Бундан ғазабланиш 
ўрнига бироз ўйлаб кўрсангиз қандай бўларди? — дейиши аҳвол у ўйлагандек бўлиб чиққаяини 
англатарди. 
Маҳмудбекнинг ногоҳ сизлаб, вазмин гапиришидан Содияхоним довдираб қолди. Аслида бир 
гапини икки қилмаган эридаги бу ҳолатга бирор маъно беролмади. Кундуз Йилмазни ушлаб 
қолмаган хотин ҳам нималар демади.Демак бу ишда бир сир бор. Аммо Содияхоним осонликча 
бу сирнинг тагига етолмасди. 
Кундуз Йилмазнинг тутилишини истамаган кампир Содияхонимга айтадиганини айтиб, 
қолганини тўкиб солиш учун Маҳмудбекнинг дўконига тўғри борди ва у ерда нафасини 
ростлади. Маҳмудбек маҳаллада кекса аёллар орасида хурматли бўлган Фаридахонимни яхши 
қутиб олди, нима хизматлари борлигини сўради. Фаридахонимнинг ранги ўзгариб кеттани 
дилида тўкиб соладиган гапи борлигини билдириб турарди. Ўриндиққа ўтиргач, бир-икки 
лаҳзатин олишни кифоя билиб сўз бошлади: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish