Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
мавзу бўлса бас. Қилинган ёки қилинмаган гуноҳлари учун кимларнингдир пўстакларини 
коқишлари керак. Сақичдай чайнаб ғийбат қилишлари керак. 
Фотимахонимнинг бир қусури бор эди. Унинг бу аёллар орасига кўшилганини, умуман гап-
гаштакларга чиққанини ҳеч ким кўрмаган, шунчаки келиб-кетиб юраверса бўларди, аслида. 
Маҳалладаги аёлларнинг кўпчилиги унинг юзини дурустроқ кўрганлари ҳам йўқ эди. Бу унинг 
кибрига ишора эмиш. Инсон ўзини бунчалар катта тутмаслиги керак экан. Аллоҳ бундай 
инсонни довдиратиб қўярмиш. Ўзини шундай катта тутганидан кейин икки болалидан бошқа 
ким тан оларди?! Кейин Хайрияларникига онаси ҳузурига боргани нимаси? Қизингнинг ўрнини 
мен эгалладим, деганими?! Шуҳам одамийликми?! 
Самоҳатхоним яна гапга аралашди. 
— Орангазга келиб нимага эришади. Бировга лой чаплаш, бировни ёмонлашни ўрганадими? 
Хайриянинг онаси ҳузурига емон ниятда бордими? Боришидан хафа бўлса, Фотимахоним 
бунинг чорасини топиб, кўнглини олса керак менимча, Хайриянинг онаси невараларининг 
аҳволини билиб хурсанд бўлади. Агар хафа бўлса эди, Фотимахонимнин гзиёратига 
келармиди?! Кўряпсизки, ора-сира ўз хоҳиши билан келиб-кетиб турибди. Бунисига нима 
дейсиз?! 
Аёллардан бири қаттиқ суқилди. 
— Қўйинг, қизим,, Самоҳат бугун Фотимага оқловчи бўлган. Бошқа гаплардан гапиринг. 
— Нега оқловчи бўлай? Ҳақни ҳақ дейиш оқловчиликми? 
— Оқловчилик.Яхши гаплашаяпмиз, суҳбатни бузиб нима қиламиз? Маъносиям, фойдасиям йўқ. 
Яхши гаплашиш, Фотимахонимга айб тақмоқми? У ҳолда марҳамат, хоҳлаганингизни 
гапириб, суҳбатлашинг. 
Самоҳатхоним шундай деб,ўрнидан турди. Қисташларига қарамасдан ўтирмади ва чиқиб кетди. 
Самоҳатхоним Ҳусайинни етим деган хотинни қайтарганини эшитганлар бор эди. Унинг бу 
вазиятда ўзини тутишини кўз олдига келтирганлар озми-кўпми ҳар ҳолда виждони борлигига 
қаноат ҳосил қилган бўлишлари керак. Аёллар орасида бу хилдаги, яъни ҳақсизлик қаршисида 
жим турмайдиган, ҳақиқатни мудофаа этадиган хонимларнинг топилиши эътироф этилиш зарур 
бўлган ҳақиқатлардандир. 
Бу воқеадан уч кун ўтгач, Фотимахонимнинг эшиги тақиллади. Бу Самоҳатхоним эди. Бир пас у 
ёқ буёқдан суҳбатлашдилар,ҳол-аҳвол сўрашдилар. Самоҳатхоним сўзни ўзи бошлади. Уни 
хурмат қилишини айтди. Сўнг гап айланиб, уч кун илгариги воқеага келди. Айтиб берди. 
Фотимахоним очиқ юз билан, вазмин ҳолда тинглади: 
— Шундай гаплар бўлиб туради, опа. Одамларнинг тили тийилмайди. Эл оғзига элак тутиб 
бўлмайди. Уринманг. Аллоҳ барчамизни авф этсин! Болаларга қараяпман, камчиликларим кўп. 
Агар билмасдан уларни хафа қилиб қўйсам, Аллоҳ шу болаларнинг хурмати мени кечирсин, — 
деб гапга якун ясади. 
Фотимахоним бехуда оғиз оғритадиганлардан эмас эди. Ўзи ҳакдаги ғийбатни берилиб 
тинглашни хуш кўрмасди. Шунингучун бу гапни сўнгига қадар сабр билан тинглади. 
Тингларкан, «улар билиб, ўзим хабарсиз қолган қусурим бормикин», дея гапнинг охирини 
кутди. Бандаи ожизмиз —ўзимиз илғамаган кусуримиз бўлиши мумкин. Буни бировнинг 
огохлантиришидан билиб қоламиз. Ўзимиз узрли, ҳатто ҳақи деб биладиганимиз ҳодисада 
мутлақо ноҳақ эканимиз, бошқанинг фикри сабаб юзага чиқиши мумкин. Шунинг учун 
Фотимахоним бошдан-оёқ ҳақиқатга алоқаси бўлмаган сўзларни тинглаш захматига берилади. 
Болаларга муносабатинянг сохталик ва ўзгаларга яхши кўриниш билан ҳеч бир алоқаси йўқ. 
Пайғамбаримиз отасини қўрмаганлигидан, олти ёшда онадан ҳам етим қолиб,шу олти 
йилнингҳам анча қисмини сут онаси кўлида ўтказгандан хабардор эди. У зот ҳурмати учун 
етимга оналик қилиш шафоатга сазовор этишини, ҳатто жаннатда Пайғамбарга жуда яқин, 
қўшни бўлишига олиб келишини биларди, шундай умид билан болаларни бағрига олганди. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish