www.ziyouz.com kutubxonasi
38
Кибр қилмоқ унинг ахлоқидан эмас эди. Қўлидаги икки етим ҳурмати учун Аллоҳдан истиғфор
тнлаган, болаларни нажотга сабабчи деб билган аёлда кибр не қилсин? Маҳалладаги
ғийбатчиларга аралашмасликни эса — зарарга аралашмаслик деб биларди.
Шу кун Самоҳатхоним Ҳусайинларникида икки соатча ўтирди. Фотимахонимнинг болаларга,
болаларнинг Фотимахонимга бўлган меҳр-мухаббатини, самимнй муомалаларини кўрди,
мушоҳада этди. Бу зиёратидан мамнун бўлди. Бундан кейин қўришиб туришга келишишди.
Миш-миш ўрнига яхши сўзлашиш, бир-бирига ҳақ йўлда ёрдамлашиш, фойдали ишларга
машғул бўлиш кераклигини сўзлашдилар. Бир-бирининг қусурини самимий гапирмоқчи, янада
яхши бўлишлари учун ўзаро ёрдам бермоқчи эдилар. Бу ўзига хос ахлоқий қариндошлик эди.
Ахлоқий йўлдош бўлмоқчи эдилар.
Самоҳатхоним жўнаётиб ичида ўзгача бир туйғу ҳис этди. Бошқа аёллар билан
хайрлашаётганида ҳис этганларига мутлақо ўхшамайдиган туйғу эди бу. Бу туйғу ичида
мавжудлигини энди-енди ҳис эта бошлаган бўшлиқни тўлдириш умидини берганди.
* * *
Ҳусайин бир рун мактабдан қайтиб папкасини улоқтиргандай ташлади-да, кўчага жўнади.
Фотимахоним ортидан чақирди:
—Ҳусайин намозингни ўқидингми?
— Йўқ, она, келиб ўқийман.
— Бўлмайди, ҳозир ўқийсан. Ҳусайин қоча бошлади.
— Қочсанг, тутиб олиб калтаклайман, Ҳусайин, — дейишига қарамасдан эшиқдан чиқиб,
жуфтакни ростлаб қолди.
Ҳусайин икки ой аввал намоз ўқишни бошлаганди. Фотимахоним кечалари ётаркан уларга
намоз сураларини ўқитарди. Ора-сира ёнига ўтқизиб, намоз ўқишни ўргатарди. Бир кун
Фотимахоним Ҳусайин учун ҳам бир жойнамоз тўшади. Ҳусайин онаси баробар ётиб-тура
бошлади. Кейинроқ ҳар ким ўз-ўзича ўқиб кетди.
Бугун мактабдан қайтаётиб, дўстлари билан ўйнамоққа келишган эдилар. Сўзининг устидан
чиқиш учун онасига қулоқ солмай қочиб қолди.
Орадан ўндақиқача ўтиб, эшик тақиллади. Фотимахоним эшикни очди-ю, хуши бошидан учди.
Ранги бўздай оқарди. Икки ўртоғи Ҳусайиннинг кўлтиғидан суяб турарди. Бошидан оққан қон
юз-кўзини қизил рангга бўяган. Дўстлари нима деганини ҳатто эшитмади. Ярасини артди,
тозалади, малҳам сурди ва боғлаб, Ҳусайинни ётқизди. Кўп қон кетганидан ва қўрқувдан
Ҳусайиннинг юзи сарғайиб қолганди. Ёнига ўтириб сочларини мехр билан силаб тузатаётган
Фотимахонимга қаради.
— Сизга қулоқ солмаганимдан бўлмадими бу, она?! Кечирасизми?
— Кечирдим, ўғлим. Лекин бошқа бундай қилма. Кечаси Ҳусайин иситмалади. Баъзан кўзи очиқ
алаҳсирайди. Фотимахоним тунни унинг ёнида ўтказди. Бир нарса керак бўлса, сўрашини
тайинлади. Кўзи илинган экан, Ҳусайин ғудранди:
— Она, сув...
Фотимахоним уйғонди, туриб сув келтирди. Ҳусайин ухлаб қолганди.
— Ҳусайин, Ҳусайин... Сув сўровдинг, ўғлим. Ҳусайин сув ичдн. Фотимахоним тўшагига келди.
Ухламоқчи бўлди .
— Она!
Турди. Тунги чироқ нурида Ҳусайинни аниқ кўриб турарди. Уйғоқ эмасди. Демак,
алахсирамоқда. Яна ўрнига ётди.
У кечани қандай ўтказди, қанча ухлади, қанча ухламади билмайди. Тонгда кўзларидаги
мудроқ, бошидаги оғирликдан ҳеч ухламагандай ҳолда эканини ҳис этди. Ётиб-туравериш
ҳолдан тойдирганди.
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |