www.ziyouz.com kutubxonasi
40
Бу уюм тураркан буюк зилзила,
Сўнг ватан парчаси ўтаркан қўлга,
Маҳмуднинг душманин бўғган бу селга
Муборак қонини кўшган макондир.
Ўйлаки, йиғилган қон, суяк, этнинг
Уюми бу дўмсак омонсиз, метин
Бир ҳарбнинг сўнгида бутун миллатнинг
Ҳуррият завқини тотганмакондир.
(Нажмиддин Халил Ўнан шеъри)
Фотимахоним бу шеърни ўқиб чикди. Истиқлол урушида қанчадан-қанча инсонлар шахид
кетгани, бугунги авлод уларни билмаслиги, хотирламаслигини, уларнинг ишончи, маънавияти,
ахлоқини давом эттирмаганлигини эслади. Улар бу юртнинг эгалари эди. Аммо уларни
миннатдорлик билан эслаш ўз йўлига, уларнинг унутилмаслиги учун жиддий машғул бўлганлар,
ҳатто курашганлар бор эди...
Ҳусайин бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Бир кун Одилбекнинг дўконига
Ҳусайиннинг ўқитувчиси келди:
— Хайрли кун, Одилбек! — деб ичкари кирди.
— О-о-о! Марҳамат Эрдолбек! Қайси шамоллар учирди? Бизларни бутунлай унутганмисиз деб
ўйлагандим.
— Унутганим йўқ, Одилбек! Доим ҳам хоҳлаганингни қилишга имкон бўлмас экан...
—- Шундай. Марҳамат! Эрдолбек кириб ўтирди.
— Чойми, қахвами?
— Чой ичайлиқ Одилбек қаршисидаги дўконга қараб бир болага буюрди:
— Маҳмуд, бизга иккита чой келтир, ўғлим. Сўнг муаллимга қаради:
— Қалайсиз, Эрдолбек! Оламда нима гап? Эрдолбек дўконни кузатишда давом этаркан:
— Шу кунларда дам олишдан бошқа иш қилмаяпмиз. Бироз дам олиш ҳам керакда, тўғрими?
— Албатта. Табиий.
Бу орада гап айланиб Ҳусайинга тақалди. Эрдолбек сўрадн:
— Хусайинни ўқитмоқчимисиз, Одилбек?
— Ҳа, кучим етса, ўқитмоқчиман. Кучим етганича ўқитиш ниятидаман. Кўрайликчи, ўқиб бир
нарса бўладими ўзи ёки юзимизни ерга қаратадими?
— Бу бола ўқийди, Одилбеқ Менинг келишдан мақсадим ҳам бир жихатдан шу. Одилбекдан
аҳвол сўрай ҳамда боланинг ўқиши ҳусусида бир маслаҳатлашайлик дедим. Менга қолса,
уриниб-суриниб бўлса ҳам болани ўқитиш керак. -Хўш,Ҳусайиннинг ўзи нима дейди. Ким
бўлмоқчи?
— Ҳозирча бир нима дегани йўқ. Мен ҳам бир аниқ қарорга келган эмасман. Аммо онаси мен
ўғлимни Имом Хатиб мактабидан бошқасига қўймайман дейди.
Бирдан Эрдолбекнинг ранги ўзгарди. Юзидаги ифода кетиб, буришгандек бўлди:
— Боланинг меҳнатини куйдирмоқчимисиз? Бундай иш қила кўрманг. Қобилиятли бир болани
ақидапараст тўнкага айлантирмоқчимисиз? Муаллими сифатида мен бунга рози эмасман.
Мамлакат бундай болаларнинг хизматига зор.
— Демак тўғри демайсиз, Эрдолбек. Шундайми?
— Қатийян нотўғри. Дўстим, боланинг бошини ўргимчак уясигаа йлантирманг.Дунё олдинга
кетганда орқада қолмоқдан не маъно? Бундан кўра ўқитмаган яхшироқ. .Болдири очиқ
арабларнинг тилини ўрганади. Беринг, ана ўрта мактабда инглизча ўргансин. Фандан,
адабиётдан насибасини олсин. Миллатига хизмат қилсин.
Eрдолбек чойнинг сўнгги ҳўпламини ичди. Сўнг сўзида давом этди:
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |