Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
39
Ҳусайиннинг иссиғи тонгга яқин бироз тушиб, ухлаб қолди.Тушга яқин уйғониб, ёнида онаси 
ўтирганини кўрди. 
— Она, соат неччи бўлди? 
-Ўн бир бўляпти, ўғлим. 
— Вақт ўтибди... мактабга бормайманми? 
— Вугун ёт, эртага борасан.ўғлим. Отанг мактабга учраб хасталигингни айтмоқчийди. 
— Ўқитувчим хафа бўлсачи? 
— Касаллигингни эшитса, нега хафа бўлади, ўғлим? Аммо онасининг айтганини қилмагани учун 
тоби қочибди деб эшитса, албатта, хафа бўлади. Иншооллоҳ, эртагача тузалиб кетасан. 
Фотимахоним Ҳусайинга дарс тайёрлашда ёрдам беришдан чарчамасди. Ўзининг ҳам анча-
мунча юмушлари бор эди. Шу орада намозларини ўқир, сўнг хаётида жуда ҳам кам тарк этган 
одатга айланиб қолган Қуръон тиловати билан машғул бўлар, уйини супириб-сидириб, ораста 
қилиб қўяр, ортиб қолган вақтида Ҳусайиннинг дарсларига ёрдамлашарди. Баъзан у билан 
бирга бошланғич синфдан эсида турган билимлари ёрдамида математика дарсига киришар, 
баъзан адабиётдан кўмак берар ва Ҳусайинни ўқилган ҳар парчадан сабоқ олишга, хулоса 
чиқаришга, ахлоқий билим қозонишга ўргатарди. Масалан, ўқиш китобидаги от-арава билан 
тошбақага озор берган бола тўғрисидаги ҳикояга Ҳусайин берилиб кетарди. Бир бола 
тошбақага турли хил азобу азнятлар етказади ва охирида йўлдан ўтаётган араванинг 
ғилдираги остига қўяди. Қари, чўбир от—бир ҳайвон бу тошбақани эзмаслик учун йўлини 
ўзгартиб, золим болага мендай ҳам бўлмадинга, дегандай қараб ўтадн. Бу ҳикоя уни ўйга 
толдирарди. Демак инсон ҳайвондан ҳам паст кетиши, тубан тушиши мумкин экан. 
— Қанчалар аянчли-а, она. Ҳатто чўбир от ҳам ачинди бу тошбақага. 
— Сенннгча, бола яхшилик қилдими ёки ҳайвон, Ҳусайин? 
— Ҳайвон яхши иш қилди, она! 
— Сенга яна бир савол — шу бола билан чўбир ёнма-ён турса, қайси гўзалроқ кўринади. Яъни 
бола чиройлими ёки ҳайвон? 
— Бола гўзалроқ. 
— Яхши, энди айтчи, инсон баҳоси нима билан белгиланади, чиройи биланми ёки қилган иши, 
ҳаракати биланми? 
— Қилган ҳаракатлари, ишлари билан ўлчаннши керакмасми, она? 
— Албатта, ўғлим. Қара, бу бола ҳайвондан чиройли, бироқ ҳайвон ундан кўра яхши иш 
қиляпти. Демак инсон баъзан қилган битта ахлоқсизлиги билан ўзини ерга уради,ўзини 
ҳайвондан ҳам паст ҳолга тушириб кўяди... 
Ўқиш китобида бир шеър бор. Бу шеърнинг устки қисмида расм берилган бўлиб, унда йўлда 
кетаётган одам ва йўлнинг чап томонида дўмпайиб турган кичик тепача акс этган. Шеър 
расмдаги йўловчига хитобан битилган. Гўё кимдир ғойибдан йўловчига хитоб қилаётгандеқ 
Йўловчи ҳам бу сасга қулоқтутган ва ёнидан бехабар ўтиб кетаётган тепачага эътибор 
берганди: 
Тўхта йўлчи, билмай қадаминг қўйиб,
Турганинг ер бир давр ботга нмакондир.
Eгилиб, 
ҚУЛОҚ 
тутп, бу сассиз уюм
Бир ватан қалбини отган макондир.
Кимсасиз, кўлкасиз йўлнинг сўлида, 
Кўрганинг бу тепа Она дўлида, 
Истиқлол жангида, номус йўлида,
Жон берган Маҳмудлар ётган макондир. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish