www.ziyouz.com kutubxonasi
41
— Имом Хатиб мактабининг натижаси — кўлда тасбех;, оёқда махси, бу қишлоқ меники, бу
қишлоқ сеники деб хирмон айланиб кезиш...
Одилбекнинг кўзларига тикилди:
— Қисқаси — тиланчилик, тиланади. Менга қолса, хотинингиз тугул бошқаси бўлса ҳам нима
деса-десин, у ерга кўйсангиз оталик бурчини бажармаган бўласиз. Яна ўзингиз биласиз
Одилбек. Бола сизники.Хоҳласангиз хор қиласиз, хоҳласангиз истиқболини таъмин этасиз.
Визнинг вазифамиз билганимизни айтиш.
Eрдолбек шунга ўхшаш кўшимчалар қилгач, сўзларини шундай тугатди:
— Болани замонга мувофиқ ва муносиб қилиб тарбиялаш шарт. Ақлу заковати жойида,
истиқболи порлоқ ёшларни алмисокдан қолган, замонавий бўлмаган ишлар билан машғул
қилиш нобакордиқдир. Унда фақат ота-онасининг эмас, бутун бир миллатнинг ҳаққи бор. Унга
яхши таҳсил бермаслик эса миллат ҳаққига хиенат саналади.
Eрдолбек вазифасини, виждоний бурчини (!) ўринлатгач, рухсат сўраб турди. Унинг кетидан
Одилбек ўйланиб қараб қолди. Эрдолбекнинг гапида жон бор.Хақ тарафлари кўп. Масалан,
тиланчилик яхши иш эмас. Ақлу ҳуши етарли болада ота-она билан бирга миллатнинг ҳам
ҳаққи борлигига эътироз йўқ. Мамлакат ўз келажагини шу болаларга қараб белгилашига ким
эътироз билдира олади?! Ўзи ҳам аслида Ҳусайиннинг доктор ёки мухандис бўлишини орзу
қиларди.
Одилбек боласининг доктор ёки мухандис бўлиб етишишини ҳавас қилгани учун Эрдолбекнинг
сўзлари таъсирига тушди. Аслида уни Имом Хатиб мактабига қарши деб бўлмасди, аммо бу
мактаб туғрисидаги маълумотлари жуда кам эди. Албатта, Эрдолбек муаллим бу хусусда
етарлича билишига ишонарди.
Оқшомги овқатдан сўнг Фотимахонимга Эрдолбекнинг келганини ва ораларида бўлиб ўтган
суҳбатни айтиб берди. Сўнг:
— Менқарор қилиб қўйдим,хоним,ўғлимни ўрта мактабга ёздирмоқчиман, —деб сўзини тугатди.
— Яхши, Ҳусайин Имом Хатиб мактабида ўқиса, хақиқатан ақидапараст бўлишига ишонасизми?
Одилбек жавоб бермади. Ақидапараст нима эканини яхшироқ билмасди. Фақат бу калима
хаёлида мудҳиш маънони жонлантирарди. Масалан,тирноқлари узун, соч-соқоли ўсиқ, ифлос,
кўриниши инсонга даҳшат солувчи бир шахс кўз олдига келарди.
У жавоб бермагач, Фотимахоним давом этди:
— Фикримча, менинг ўғлим қолоқ ҳам, ақидапараст тўнка ҳам, мутаассиб, қўполҳам бўлмайди;
покиза, олижаноб,тўппа-тўғри инсон бўлади. Салоҳиддинни кўринг... Бола бу йил бешинчи
синфни битиради. На мутаассиб, на қўпол бўлди. Тилидан «хоним афандим» тушмайди, ҳар
кун мактабга қатнайди. Бу кўчадан бошқа мактабларга борувчилар ҳам ўтади. Кўряпман. Агар
уларнинг тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан суҳбатлашишлари, хатти-ҳаракатлари боламни
кўполликдан қутқарадиган бўлса, болам умр бўйи қўпол бўла қолсин.
Фотимахоним сўзлари қандай таъсир этаётганини билиш учун Одилбекнинг юз ўзгаришларига
қараб олгач:
— Бу бола Имом Хатиб мактабидадин ўрганади, ахлоқ ўрганади, Аллоҳга ва инсонларга
нисбатан вазифалари нималигини ўрганади. Эртага биз дунёдан ўтсақ ортимиздан менинг гул
юзли болам Фотиҳа ўқийди. Нега энди бу мактабдан чиққанлар миллатига хизмат қилмас экан?
Улар бошқалардан зиёдроқ хизмат қилишлари мумкин. Ахлоқ, номус ва иффат туйғулари
танқис бир пайтда, кўчамиздан ўтаётган ўша болалар ахлоқ хизматчилари бўлсалар, ахлоқнинг
аҳволи вой...
Овоз оҳанги бироз ўзгарди:
— Мен боламни бошқа мактабга бермайман. Агар сиз фақат муаллимлар айтган гапгагина
ишонар экансиз, Имом Хатиб мактаби домлаларидан танишингиз бўлса, ундан ҳам сўранг. Ўша
муаллим Имом Хатиб мактабининг душмани эмаслигини қаёқдан биласиз?
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |