Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/76
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#161261
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
44
Бу орада Ҳусайин дўкондан ичкари кирганди. 
— Ҳусайин, бизга иккита чой келтир. 
Ҳусайин чиқди. Одилбек жой кўрсатди ва гап бошлади: 
— Бу бола менинг ўғлим. Бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Ўтган кун муаллими 
келди.,. 
Одилбек масалани тафсилоти билан тушунтирди. Онасининг фикрини, ўз тушунчасини айтди. 
— Илтимос, менга шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам берсангаз. 
Масалани охиригача диққат билан тинглаган йигит: 
— Амаки, бу муаллимнинг гаплари исботлаш мумкин бўлмаган, қийматсиз сўзлар. Сизга 
вазиятни билганимча изоҳлашга ҳаракат қиламан: аввало Имом Хатиб мактаби жангари, 
қўполларни етиштирмайди. Динли, имон-еътиқодли, ахлокли бир инсон бўлиш билан 
жангарилик орасида қандай алоқа бор?! Ўғлингиз у ерда ота-онага ҳурмат, қариндош-уруғга, 
ҳамсоя-ҳақ, қўни-кўшни, маҳалла-қўйга яхшилик ва халққа хизмат қилиш фазилатларини 
ўрганади. Аллоҳнинг амрларини, пайғамбар кўрсатган тўғри йўлни шу мактаб орқали билиб 
олади. Вақтини оқшомлари ярим кечагача қаҳвахоналарда, қиморхоналарда сарфлаш ўрнига, 
китоблар устида ўтказиш завқини шу мактабда ўрганади. Ҳам Аллоҳига кул, ҳам миллатига 
хизматчи бўлмоқ менимча, қолоқлик ёки жангарилик эмас. Биз у ерда арабларнинг тилинигина 
ўқимаймиз. Арабчани ўргансак бундан мурод Аллоҳнинг китобини яхши англашдир, 
пайғамбаримизнинг ҳадисларини ўз тилида ўрганмоқдир. Беҳаёликни қаранг! 
Буни айтаётиб дўкон олдидан ўтаётган эркак ва аёл сайёҳни кўрсатди, Эркакнинг сочи бир 
қаричдан узун, бир-бирига қоришган, ювуқсиз, кир ҳолда. Тиззасидан бир қарич баланд, 
кирлигидан асл ранги билинмайдиган шим, елкасида ирганч тўрва. Ойлаб ҳаммом юзини 
кўрмагани бир қарашда билинади. Тер ва шўр отиб кетганини таърифлаш мушкул. Аёлнинг ҳам 
эркакдан қолишадиган жиҳати йўқ. Қисқаси, эгасиз ҳайвон булардан тозароқ. Буларни 
кўрганлар кўппакларга раҳмат дейиши шубҳасиз. Орқасидан уларни томоша қилиб 
келаётганларга бееътибор илгарилаётган бу жаноб ва хоним афандига(!) Одилбек бир кўз 
ташлаб олгач, меҳмонига қаради. Йигит сўзида давом этди: 
— Агар тил шу тилда сўзлашганларга ўхшаш учун ўрганиладиган бўлса, буларнинг тилини 
ўрганишдан нима фойда бор? Инглизча ва франтсузча булар билан суҳбалашиш учун эмас, 
буларнинг илму фанини эгалламоқ учун ўрганилади. Демак арабчани ҳам инсониятга абадул-
абад тўғри йўл кўрсатган Аллоҳ китоби ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўрганмоқ ва ўргатмоқ 
учун ўқиймиз. Қолаверса, биз нега тиланчилик қилар эканмиз?! Биз ҳам улар каби маъмуриятга 
кирамиз, улардай маош оламиз. Фақат, уларга ўхшаб тирикчилигимиздан шикоят этиш ўрнига, 
янада ёмонроқ аҳволга тушмаганимиз учун Аллоҳга шукр айтамиз. Ҳа, бугун имом ва 
муаззинларнинг маоши идора хизматчисиникидан озроқ. Бойваччаларнинг тамакига 
сарфлайдиган пуличалик маошга сабр қилган инсон нафсига кул бўлмаса, масалан, пора 
олмаса, ҳар ҳолда бу фазилатдан дарак бўлса керак. Имомдан ўн баробар зиёд маош оладиган 
ноиб, болаларимни боқишга пулим йўқ деб турганда, имомнинг аҳволини тушуниш мумкиндир, 
ҳар ҳолда. 
Билим жиҳатидан улардан паст эканимизни тан ололмайман. Имом Хатиб мактаблар 
ўртасидаги ҳар йилги мунозараларда мағлуб бўлмаслиги сўзимнинг бир далилидир. 
Йигитчанинг сўзлари Одилбекка керагича таъсир кўрсатди. Бир неча кун ичида содир бўлган 
бу икки ҳодиса унга Эрдолбекнинг сўзлари ҳақиқатга қанчалик яқин эканллигини яхшигина 
англатди. 
Одилбек аҳмоқ одам эмасди. Кўз олдида рўй берган бу икки ҳодисадан хулоса чиқара олишга 
қодир эди. Агар бу мактабнинг ўқувчилари тиламчи бўлишса, нечун ўша домла нотаниш аёлга 
«мен учун бир фақирга берарсиз», деб етти ярим лира бахшида этди, нега бу азамат йигит 
Одилбек адашиб бериб юборган бир лирани учқундан сўнг қайтариб олиб келди?! Ноннинг 
нархи эллик қурушга чиққан кунларда етти ярим лира кичкина пул эмас. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish