www.ziyouz.com kutubxonasi
47
— Унда тўғри сўзингга қулоқ солмайдиганлар билан нега дўст бўласан? Тозароқ, туғрироқлар
билан дўстлашолмайсанми? Сенга тўғри йўлни кўрсатадиган, сен тўғрисини айтганингда қабул
қиладиган дўстларинг нега йўқ? Ҳақли сўзингта эътироз этсалар, нечун тарк этмайсан уларни?
Бу сўзлар Ҳусайиннинг бардошини нуратди, ҳиссиётини ранжитди.
— Тарк этиб бўладими, она?! Тарк этсам хафа бўлмайдиларми? Дўстларни хафа қлиш
тўғрими?
— Яхши, онани хафа қилиш тўғрнлигани қайси китобда ўқидинг? Она сени эзгуликка даъват
этаркан дўстларимни ранжитмай деб онани хафа қилсанг, Аллоҳ рози бўлармикан? Сенга
сигарет чектириб ёки сенинг ёнингда чекишдан бошқа ҳунари йўқ, сенга инсонликни
унутдирадиган, онага бош кўтартирадиган ошнани лўлиларнинг орасидан ҳам топа оласан.
Аммо сен учун кеча-кундуз дуолар қилган, сендан зиёда тушунишга, ўйлашга ҳаракат
қиладиган онани, тахминимча, топишинг мушкул.
Фотамахон Ҳусайинга кўзларини яхшироқ тикиб, сўзлари таъсирига тортмоқни истагандай
бўлиб, давом этди:
— Сени ҳақ йўлга йўллайдиган дўст топ, мен унинг кўлларини ўпаман. Оёқларининг чангини
силайман. Фақат чекадиган, эртага бошингга бало бошлаб келадиганларни оғайним, жўрам деб
менга гапирма, ўғлим.
Бу мавзу шу ерда ёпилди.Ҳусайин онасига жавоб бермади. Мактабга кетди.
* * *
Ҳусайиннинг тенгкурлари ҳақиқатан ёмон болалармиди?
Бир замонлар бу болаларнинг шу аҳволга тушишларини айтган одамни жиннига
чиқарадиганлар топилар ёки унинг сўзларидан кулишар, бу покиза гўдаклар ҳақида бундай
ўйлагани учун масхара қилишарди. Аммо орадан ўтган бир-икки йилда улар жуда ўзгарди, кеча
фариштадай қўринган гўдаклар бугун ўзларини фаришталарга ўхшатган сифатларидан жудо
қилдилар.
Ҳар кун мактабга одоб билан бориб-келадиган болаларга нимадир бўлди. Ўзларини ўзга
оламда кўргандай. Тунги кўнгнлхушликлар уларни қаноатлантирмай қолди. Тунги лаззатлар
тўйдирмас, энди янада қониқмоқ учун бугунгача хаёлларига келмаган йўлларни ахтариб
топишарди.
Бир кун кўрилган муқовасида қиличидан қон томган қароқчиларнинг расми бўлган китоб бу
болалардан бирини кира билан ижарага китоб ўқитадиган бир дўкон олдигача судради. У
ердан бир китобни ижарага олиб қайтди. Ўша кундан кейин икки кунда бир, уч кунда бир
ижара китоб дўкони олдида кўрадиган бўлишди. Ҳар гал янги китоб билан қайтар, уйда дам
олиш баҳонасида алоҳида бир хонага кириб, дарс китоблари остига қўйиб, саргузашт романни
ўқирди. Агар биров кириб келадиган бўлса, тезда дарс китобини романнинг устига қўйиб
ўқийверарди. Ўғли дарс тайёрлаб чарчаганини ўйлаган она, чой дамлаб келтирганида, уни
дарс китобларини ўқиб ўтирган ҳолда кўрар ва севинарди.
Бу китобларнинг моҳияти нима? Ўқиганга қандай фойдаси тегади-ю, нимани ўргата олади?!
Бу китобларни ўқиганларда ота-онасига мағрур кўринишни шараф санаш, жанжалкашликка
ҳавас пайдо бўлгани сезиларди, ҳар ҳолда бу китоблар одоб ва ахлоқ ўргатмасди. Ҳали ўн
бешга тўлмаган, қиёфаларини қароқчиларга ўхшатган безоричалар оғзиларида сигарет билан
кўчада у ёқ-бу ёққа мағрур кезишади. Булар ўша китобларни ўқиган фалокатзода болалардир.
Бу китобларнинг номиданоқ тўғри эмаслигини, уларни хосиятсиз кўллар ҳозирлаганини, уруш-
жанжал, тубанлик завқи меваси эканлигини, миллат болаларини ўша мактабга хос бўлган улуғ
хусусиятлардан, буюк вазифалардан ҳали кичиклигадаёқ маҳрум этмоқ ниятида
тайёрланганини бемалол билиб олса бўлади. Баъзан дунёнинг энг кучли лашкарига бош
эгмаган миллатнинг болалари тафаккур, маърифий-маънавий жиҳатдан шундай бузиладики,
Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |