Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
56
Демак, ўзи чидаса ҳам юраги дош беролмабди-да... 
Солиев бир оз ўзига келгач, «Қассоб»га берган ваъдасини эслади. Эслади-ю, ночор экани ҳам 
маълум бўлди: у беҳуш ётган кунларда «Қассоб»нинг эгасиз жасади куйдирилган эди... 
3 
Ер ости йўлагига олиб тушувчи зинапояда маёр Илёсовни кўрган Зоҳид унга яқинлашган онда 
бекат ҳожатхонасидаги «Қассоб» чап кафтидаги кукунни шиша синиқлари устига сочган эди. 
Зоҳид Илёсовдан «Нима гап?» деб сўрашга ҳам улгурмай, ичкарида отишма бошланди. Бир 
дақиқа атрофида давом этган пала-партиш отишма тингандан сўнг ҳам ўраб турган соқ-чилар 
ҳалқаси тарқалмади. Зоҳид-ку, эндигина келди, таъбир жоиз бўлса, у «чақирилмаган меҳмон». 
Аммо туни билан мижжа қоқмай, соқчиликда турган Илёсов ҳам ичкарига қўйилмади. Аслида 
Зоҳиднинг ичкарида қиладиган иши ҳам йўқ, устози Мақсуд Солиевнинг тақдири ҳам у учун 
номаълум эди. Атрофда юрган одамлардан фарқсиз ўлароқ, унга ҳам ичкарида нима воқеа юз 
берганини билишгина қизиқ эди. Солиевнинг туни билан гаровда ушлаб турилганидан 
хабардор бўлган Илёсов эса биродари тақдиридан хавотирлангани туфайли ичкарига интилган 
эди. 
Отишма тингач, сал четроқда шай турган «Тез ёрдам» машиналари бекатнинг ойнаванд 
эшиклари қаршисига келиб тўхташди. Замбил кўтариб шошиб юрилганидан ичарида ҳамма 
масала ҳал этилгани аён бўлди. Аввал бошдан оёққача чойшаб тортилган одамни олиб 
чиқишди. «Кимдир ўлибди... Кимнинг жасади бу?»... деган савол назари билан Зоҳид билан 
Илёсов бир-бирларига қараб олдилар. Саволга икковларида ҳам жавоб йўқ эди. Бекатни ўраб 
турган соқчилар ҳалқаси заифлашиб, чекинди. Улар бекат эшигига анча яқинлашишганда яна 
бир замбил кўтариб чиқилди. Зоҳид «Тез ёрдам» машинасидан ўн беш қадамча нарида турган 
бўлса-да, кўзлари юмуқ, ранглари оқарган Солиевни таниб, юраги «шув» этиб кетди. 
«Яраланганларми, ё... Илёсовга қараган Зоҳид унинг кўзларидан ҳам айни саволни уқди. 
Уларнинг қарашидаги савол ҳам бир, жавоб ҳам бир эди: яраланган! Хаёлларидаги жавобнинг 
хатолигини улар кейинроқ биладилар.
Ўша куни Илёсовдан «Иш»га алоқадор гапларни сўрашнинг мавриди эмасди. Одамлар тарқай 
бошла-гач, Зоҳид ҳам ишига қайтди-да, Шокаримов ўлимига доир маълумотларни қайтадан 
синчиклаб ўқий бошлади. Марҳумнинг шахсига тааллуқли сатрларга келганда нигоҳи бир 
нуқтада қотди. «Кеча нима учун эътибор бермадим? Бу тасодифми?..» деган хаёлда Шокаримов 
ишлаган жойларнинг номларини қайта ўқиди. Бетон заводига ўтгунига қадар таксопаркка 
директор бўлгани сирли қулфни оча олувчи калит бўлиб кўринди. Зоҳид ён дафтарчасига 
таксопарк рақамини ёзиб, тагига уч-тўрт чизиқ тортди-да, ундов ва сўроқ белгиларини қўйди. 
Бу таксопарк Зоҳидга яхши таниш эди. Шилимшиқ ўз ўлимини топгунига қадар айнан шу 
саройнинг янги «Волга»сини миниб юрган. Айнан шу Шокаримов ва унинг қанотидагилар 
таксопаркдан машина «ўғирланганини» то Шилимшиқ ўлдирилгунига қадар «билмай» 
юришган. Устига устак, Кесакполвоннинг топшириғини бажариб, ўликхонадан мурда олиб 
бориб берган Сайфи Турдиев ҳам айнан шу ерда ишларди.
Зоҳид ён дафтарчасидаги ёзувга тикилганича ўйланиб қолди. Назарида ҳозиргина ёзиб, остига 
чизилган рақам оддий белги эмас, балки сирлар сандиғининг сирли очқичи эди. Зоҳид 
бармоқларини ёйиб, сочларини юқорига қараб қайта-қайта таради. Сўнг пешонасидаги тери 
билан эт орасига чумолилар кириб олгандай ғимирлаб ғашини келтира бошлагач, чап кафти 
билан силади. Ўйлагани сайин ўйлари уни ўзи истамаган ҳолда асадбеклар олами томон 
тортаверди. Агар асадбеклар олами шахмат тахтасига қиёс этилса, Зоҳиднинг фикрича, 
Шокаримов ҳам Намозов каби пиёдалардан бири эди. Шоҳнинг манфаати учун пиёдаларнинг 
қурбон бўлиши табиий бир ҳол. «Пиёда» Шокаримов қандай манфаат учун қурбон қилинди 
экан? «Пиёда» Намозов илмли, олим эди. Буниси эса ҳунар-техника билим юртини тамомлаган. 
Демак, мактабдаги ўқишини қойиллата олмаган. Ўқитувчиларнинг зўри билан «ҳунар ўрганиш 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish