www.ziyouz.com kutubxonasi
44
давом эттирди:
— Термизда нима бор экан сенга?
— Меҳмонларни олиб бориб келдим.
— Қанақа меҳмон?
Жамшид ерга қаради, саволга жавоб бермади.
— Сендан сўраяпман, серраймай жавоб бер: қанақа меҳмон?
— Маҳмуд акамнинг... меҳмонлари. Уларни танимайман.
— Нимага боришибди?
— Билмайман. Битта уйга кириб чиқишди. Мен машинада ўтирувдим.
Асадбек ундаги саросимани сезса ҳам, парво қилмагандай бўлиб машинаси томон юрди.
«Маҳмуднинг қанақа меҳмони бор экан, Термизга нимага боради?» деган саволга ҳар қанча
уринмасин, жавоб топа олмади.
Жавобни кечқурун Жамшиднинг ўзи олиб келди.
Асадбек телефонда Манзура билан гаплашиб, унинг қайтиш ҳақидаги қароридан ғашланиб
ўтирганида болохонадаги йигитлардан бири Жамшиднинг киришга изн сўраётганини маълум
қилди. Жамшид қайтганидан бери «мендан нари юрсин», деган ҳукмга итоат этиб, суюкли
ҳожасига яқинлашмаётган эди. Шу боис ҳам бемалол остона ҳатлаб кира оладиган хонадони
эшиги олдида тўхтаб, рухсат сўради. Асадбекка унинг бу одоби маъқул келиб, «кирсин», деди.
Ҳовлига тасодифан чиққан Зайнаб дарвозахонадан кириб келаётган Жамшидни кўрди-ю,
вужуди титраб кетди. Бироқ, оний саросимани енгишга ўзида куч топиб, тез-тез юрганича
ошхонага кирди.
Яхшики шу дамда Асадбек дераза оша ҳовлига қарамади. Бу ҳолни кўрганида яна эски ярасига
туз босилиб, Жамшид билан муомаласи бошқача бўлиши аниқ эди.
Жамшид хонага бир қадам қўйиб, салом берди-ю, тўхтади.
— Кир, киравер, ўтир, — деди Асадбек, унга рўпарасидан жой кўрсатиб.
Бу хонадонга ўғил, энг камида ука мақомида бўлган Жамшид энди худди бегонадай кириб,
бегонадай омонат ўтирди.
— Термизга нима учун борганингни айтгани келдингми? — деди Асадбек заҳарли оҳангда.
— Ҳа, — деб жавоб берди Жамшид унга тик қарай олмай. — Сизга ёлғон гапирувдим.
— Билганман. Энди рост гапирмоқчимисан? Агар сени Маҳмуд юборганида мен хабардор
бўлардим. Менга-ку, майли, тупурдинг, ўлган акангга туҳмат қилишга уялмадингми? Бунақа
палидликни Хонгирейдан ўрганиб келдингми?
— Бек ака, мени нима қилсангиз қилинг, лекин ўша жойда шундай дейишга мажбур бўлдим.
— Кимдан қўрқдинг?
— Қўрқмадим... Рости, мени Ҳайдар акам юборган эдилар.
— Меҳмонлари ким эди, ростдан танимасми- динг?
— Сал-пал танирдим. Хонгирейнинг йигитларидан эди. Бек ака, бу ишдан латта ҳиди келиб
турибди. Уларнинг нияти — қорадори.
— Қаёқдан биласан?
— Гапларидан фаҳмладим. Озгина юк ҳам олишди.
— Аҳмоқ! Қўлга тушиб қолсанг учиб кетардинг-ку, ўйламадингми?
— Иложсиз эдим...
— Қани ўша меҳмонларинг?
— Самарқандда кузатдим, Масковга учиб кетишди.
— Ҳайдар акангга ҳисоб бердингми?
— Ҳа.
— Нима учун Ҳайдар акахонингни менга сотяпсан? Ахир у бечора сенинг жонингни сақлаб
қоламан, деб қаерлардан ўлик қидириб топган-а!
— Ўзингиз айтдингиз... Маҳмуд акамга туҳмат қила олмадим.
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |