Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
20
кимнидир айбдор бўлгани учун ўлдирмайдилар, балки шунчаки жон олгилари келгани учунгина 
қон тўкадилар. Сув ичгиси келган одамнинг сув ичиши, кино кўргиси келганнинг томоша 
кўриши оддий ҳол бўлгани каби бутунлай танимаган одамни ўлдириб бериш ҳам бу тоифа учун 
оддий ҳолатдир. Аммо «Қассоб»нинг қотиллиги бу «одатий ҳол» доирасига ҳам сиғмайди. 
Унинг жиноятларига оид «Иш»ларда «одамхўр» деган атама ҳам учрайди. Шундай баҳо берган 
терговчи, шубҳасиз, янглишган. «Қассоб» одамхўр бўлганида эди, эркагу хотинни фарқламай, 
аралаш еяверарди. Ҳолбуки у фақат хотинларнинг гўштини хуш кўрган. Уфадаги терговчи 
«нега фақат хотинларни ўлдириб, гўштини егансиз?» деб сўраганида у «хотинларники 
ширинроқ бўлишини билмайсизми?»— деб жавоб берган эди. Терговчи бу ёлғон гапга ишонган, 
ҳолбуки «Қассоб» эркакнинг гўштини емаган, қайси гўшт ширинроқ эканини фарқлаши мумкин 
эмасди. 
Уфада унинг бўйнига тўққизта хотиннинг жони илинганида у яна саккизтасининг номини, 
ўлдирилган жойини айтиб берди. Бу саккизтасининг қотили сифатида саккизта одам аллақачон 
ҳукм қилиб юборилган эди. Уфада бу саккизтани «Иш»га тиркашни аввалига хоҳлашмади. 
Ёпиғлиқ қозоннинг ёпиғлиқ қолмоғини маъқул кўришди. «Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди» 
деганларидек, Уфадагилар саккизта шаҳардаги ҳамкасбларининг шарманда бўлишларини 
исташмади. Саккизта беайб одамнинг азобланиши уларни мутлақо қизиқтирмади. «Қассоб» эса 
уларнинг тақдирини ўйлади, демоқ тўғри эмас. «Яна саккизтасининг гўштини еганман», деб 
ўжарлик қилиб туришига бошқа сабаб бор эди. Тўққизтага ҳам, ўн еттитага ҳам бир хил жазо 
бўлганидан кейин сал шов-шув билан, ўзининг қаричи билан ўлчаганда «мардлик» билан 
кетишни маъқул кўрди.
«Қассоб»нинг ўн етти аёл гўштидан чучвара тугиб егани ҳақиқат эди. Аммо ўлдирилганлар 
сони ўн етти эмас, ўн саккизта эди. Биринчи аёлни ўлдириб, гўштини емаган эди. Чунки унинг 
биринчи ўлжаси — ўзини туққан онаси эди. 
У яшайдиган уй Сочи деб аталмиш гўзал шаҳарнинг денгиз қирғоғига яқин гўшасига 
жойлашган эди. Гўзал шаҳардаги боланинг ҳаёти гўзал бўлавермас экан. Баъзан ярим тунга 
қадар, баъзан тонгга қадар кўчаларда санқиб юришга мажбур бўларди. Кўчада қанча юриши 
бир хонадан иборат уйларидаги маишатнинг қанча давом этишига боғлиқ эди. Гўдаклик 
чоғларида ҳали эси кирмаган пайтларда «отам ким, отам қани?» деб кўп сўраган. Оқу қорани 
ажрата бошлагач эса «отамнинг кимлигини ўзи ҳам билмайди» деган тўхтамга келиб, бу 
саволларини бас қилди. Қўшни синфда ўқийдиган олтинсоч қиз унинг ўсмирлик юрагида 
муҳаббат деб аталмиш туйғуни уйғотганида ҳали онасига нисбатан нафрати тўлиб тошмаганди. 
Мактабни битириш кечаси юрак ютиб муҳаббат изҳор этганида олтинсоч малак лабини 
буриб «мени онангга шерик қилиб оласанми?» дегач, ақлини тамом йўқотди. У дамларда 
мактабни битирувчилар «Сочининг сурурли тонги» деб номланган байрамни нишонлашарди. 
Бўлғуси «Қассоб» байрамни рад этилган муҳаббатига мотам тутган ҳолда шампан виноси ичиш 
билан бошлаб, «сурурли» тонгни қонли бармоқларига тикилган ҳолда милитсия хонасида 
қаршилади. Йўқ, у куни онасини ўлдирмади. Онаси бағридаги эркакка пичоқ урди халос. 
Онасини қамоқдан қайтгач ўлдирди. У ҳукмни қамоқдалигида қабул қилган эди: «болалигимни 
ўғирлагани учун...» Ҳукм аёвсиз эди. Жиноятга оид қонунларда бемеҳр оналарга бундай жазо 
қўлланилмайди. Нари борса «оналик ҳуқуқидан» маҳрум этилади. Агар она гўдагини жисмонан 
маҳв этса, шубҳасиз, қамалади. Аммо ўзи дунёга келтирган боласининг болалигини ўғирласа, 
болалигини бўғиб ўлдирса — унга жазо йўқ. Шу боис онасига жазони «Қассоб»нинг ўзи ўйлаб 
топди, ўзи ҳукм қилди, ўзи ижро этди. 
Бу ҳукм ва ижро ҳеч бир сўроқ қоғозларида қайд этилмаган. Умри фоҳишалик билан ўтган аёл 
жасадининг майда-майда бўлаклари ҳузурини шаҳар аҳлатхонасидаги итлар кўришди. 
Шубҳасизки, бу итлардан ҳеч ким «Сен бугун кимнинг гўштини единг?» деб сўрамайди... 
Онасига доир воқеалар, ўсмирликнинг сурурли дамлари унинг учун олис ўтмиш бўлса-да, 
унутилган хотиралар эмасди. Унинг покизароқ кўнгил мулки шугина эди ва ундан бировнинг 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish