www.ziyouz.com кутубхонаси
238
— Эрга берганларими?
— Вообшем-то, да. Сигаретингиз борми?.. Раҳмат, — У шампандан ҳам бир қултум олди-ю, соатига
қараб қўйди. — Битта жугут ўртоғим чақирган эди... Ничево, ҳали вақт бор. У кутади. Кўпдан бери
учрашмоқчийдик. — Кейин яйраб кулди-ю, мискин бир тус олиб, илова қилди: — Икки хонали
квартирага алмаштирдиму уч хонамми. Балки... Нима учун, деб ўйларсиз? Манинг уст-бошимга,
ўзимми тутишимга қараб, жа бойвучча сатанг, дейиш мумкин... Да-да! Лекин ман иқтисодий
қийналганим учун шу ишни қилувдим.
— Лекин, битта кишига икки хонаям бемалол етади... Кечирасиз, фарзандингиз борми?
— Бор эди ҳисоб, ўғил, — дангалига айтди. — Ўтган ойнинг бошида Сирдарёга чўктирворишипти
дўстлари... — Унинг ияги пир-пир уча бошлади. — «Тошканга кетаман, опамми топаман», дер экан...
Хайрият, уни тетапоялигида кўрганим. Да, ўша қиёфасида қолди. Бу ёғига...
— Пепси опкелайми?
— Шуям бўлади.. Йўқ, ман йиғламийман. Бўлар иш бўлди. Ёмон болаларга қўшилган экан... Бу
гапларнинг ҳаммасини манга синглим айтиб берди. Эрим... отинг ўчкур нокас, ҳатто хабар қилмади
манга.. Биласизми, унинг ҳам нимасидир дадамга ўхшар эди. Қаранг, бир-бирини топишганини.
— У киши нима иш...
— Прокурор эди. — У энтикиб-энтикиб, шампандан сипқорди. Ўзини босиб олди-да, истеҳзоли
жилмайди. — О, улар ўзларини қандоқ тутишар эди! Силнее мира всего... Шўрлик аристократлар...
Бутун ҳаракатлари Оврўпога тақлид эди! Аммо ўзлари — ичларида ғирт жоҳил, консерватив ўзбеклар
эди.
— Эрингиз сиздан каттароқмиди?
— О, ўн беш ёш катта эди! Қатдан билдийиз?.. А-а, уларнинг ўтириб-туришини айтдим-а... Ҳа, ўша
ўтиришларда манам хизмат қилардим. Музика қўярдим. Баъзан ўйнаб берардим. Ашула айтган
пайтларим ҳам бўлган. — Кўзидан тизилиб ёш чиқиб кетди. — Вей, мани қанақа ардоқлашарди.
Ҳаммаси кафтида кўта-рарди, десам ишоновуринг, дўстим.
— Ишонаман.
— Ман, ман... просто учиб юрардим. Ердамас эдим. Хоҳлаганимни киярдим, ердим. Тагимда —
мошина. Шофёр айтганимми қиларди. Тўғри, мани олиб юришдан завкданарди у кишим. — Гулсара
завқ билан кулиб қўйди. — Нотавон кўнгилга қўгир жомашов... А,майли! Ман парво қилмасдим.
Кўпинча мактабгаям мошинада борардим. Тўгарак машғулотлари кеч тугайдиган бўлса, мошина мани
кутиб турарди. Дадам еру кўкка ишонмасди мани.
— Тушунаман.
— Ана ўша кезларда — зиёфатларда бўлажак куёвтўраям ўтирардилар ишшай-ееб. Дадамнинг
шогирди эди ўзи... Кечирасиз, жа чўзвормадимми?
— Йўқ-йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |