www.ziyouz.com кутубхонаси
237
бунинг қачондир оила қурганига шубҳа йўқ...»
Кейин, шу мавзуда ҳам жилла маълумотга эга бўлишни истаб, тағин қалдирғочлар ҳақида сўзлашни
маъқул кўрдим: шояд мавзу оила хусусига кўчса...
— Кейин учишни ўрганишди. Энди... жануб мамлакатларига учиб кетишади.
— А-а, Грузиянинг устидан ўтишади, — деб хаёлчан жилмайди Гулсара.
— Менинг эшитишимча, Босфор бўғозининг устидан учиб ўтишаркан. Бошқа қушлар — лайлаклар,
турналар ҳам... — Унинг миқ этмагани учун яна давом этдим: — Буни билган лочинлар, йиртқич
қушлар олдинроқ бориб, Босфор осмонларида учиб юришаркан-да, булар ўтишаётганда ҳужум
қилишаркан.
— Вой аблаҳлар! — Гулсара ҳушёр тортиб кетди. Кейин мижғовланиб давом этди: — Барибир
ўшаларнинг ҳаёти — ҳаёт. Нимагаки, дўсти ҳам, душмани ҳам маълум. Турмуш кечиришлари бир изга
тушган: ўзгармайди.
— Рост айтасиз, — дедим. — Фақат инсон ҳаётида ўзгаришлар кўп бўлади. Бу ақлли махлуқлар бир
кунда оила қуриб, иккинчи куни ажрашиб кетишлари ҳам мумкин.
— Оҳ, яхши гап айтдийиз, — деди Гулсара бирдан. — Ажралиб кетишади... — Кейин яна
чиннигулни олиб силкитди. Пуфлаб гулбаргларини тиккайтирган бўлди-да, туйқус сўраб қолди: — Ман
эримдан... Эрим дейишга тилим бормайди... Ўша — мани олган шахсдан қандай қилиб чиқиб
кетганимни айтиб берайми?
— Ў, Гулсарахон, — дедим. — Шу нарсага қизиққан бўлмасам, ҳар нарса бўлай.. Кечирасиз, мени
«қўрқоқ» дейишади баъзи адиблар. Дангал гапирмаганим учун. Ҳим, биров уриб кетгандаям индамаган
пайтларим бор-да.
— Ў, унақа бўлманг, оғажон,— майингина заҳарханда қилди Гулсара.
— Жуда унақаяммасман, эгачим. Шу, «андиша» дегани мени босиб туради.
— А-а, шунинг учун..
— Қулоғим сизда.
21
— Мен ўрис мактабда ўқирдим, — деб ҳикоясини бошлади у. — Оилада табиий, ўзбекча
сўзлашардим. Тарбиямда, лекин оврўпоча тарбиянинг таъсири бор.
— Оз-моз.
— Анчагина.
— Хўп.
— Ўнинчини битирадиган йилим дадам турмушга чиқарди. Ўнни битирса, бирон ёққа —
Москопгами, Ленинградгами кетворади, деб ўйладилар.
— Ўзлари нима иш қилардилар?
— Ҳозир айтаман... Лекин кетворишим ҳам мумкин эди. Москва консерваториясигами,
Ленинграддаги хореография мактабигами, вобшем, актриса бўлишим керак эди-де... У киши бўлса,
раққосаларнинг ўйинларини, ашулаларини жон деб томоша қилардилар, эшитардилару, бироқ
ўзларининг оиласидан шундай кипгалар чиқишини сира-сира истамасдилар. Эски ўзбекча одатлардан
бас деганча бор эди, раҳматлида.
— «Раҳматлида?»...
— Ҳа, Гдляннинг қама-қамаси вақтида оламдан ўтдилар. Инфарктдан.
— Жойлари жаннатда бўлсин.
— Ҳим, илоҳо... Лекин дадам жуда қаттиққўл эдилар. Шунақа одамнинг қанақа бўлиб бўшлик
қилганига акдим етмайди... Скарее всего, ваҳима опкетди у кишини... Биласизми, дадам — суд раиси
эдилар.
— А-аа.
— Дадам «беш йил» берган айбдор шахсларни Гдляннинг шайкаси қайта суд қилдириб, «ўн йил»дан
бердира бошлади. Манимча, дадамни порахўрликда-ям... — У бирдан уҳ тортиб юборди-да, ғижиниб
кетиб: — Нега бу нарсаларни айтивомман? — деди. — Ну и к чёрту ҳаммаси! Ман дадамдан
розимасман, вассалом! Ҳа-ҳа, азизим, мани куйдирдилар. Хазон қилдилар.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |