Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

 
22 
— Шундай қилиб, мани ўша махлуққа беришди. — Гулсара ўша «махлуқ» рўпарасида туриптию 
ундан юз ўгиргандек — кўча тарафга қараб давом этди: — У ярамас мани, ўҳ-ҳ, домкультурага 
боришиммиям таъқиқлаб қўйди. Биламан, у мани яхши кўрарди. Лекин инсонларга ишонмасди. 
Дадамдан фарқи шуки, у ҳамон тирик, дадам эса номусдан... Оҳ! — у шошилиб, «Родопи»дан янгисини 
олди, мен тағин чақмоқ ёндириб тутдим: унинг чалғишини асло-асло истамас эдим. Хайрият, бир-икки 
бор тутун тортгач, яна давом этди: — Ман: «Дадамга этаман, мени қафасга солдингиз», деб 
гапировурганимдан кейин яқинимиздаги медтехникумга қўйди. Ҳарҳолда, яхши ўқидим. Битиргандан 
кейин эса, у исқирт мани ишлашга қўймаса бўладими... 
— А-а, Шўро давридаги ташбеҳ билан айтсак, «феодал» экан, — дедим. 
— Сто процент! — таъкидлади Гулсара. Ва ҳорғин тортиб, аллақандай чўкиб қолди. — «Йўқ, ман 
сиз билан яшолмайман», дедим бир куни... Аниқ эсимда бор: уйда ёлғиз ўзим зерикиб, магнитафонда 
музика қўйиб, хиргойи қилаётган эдим, келиб қолди. «Ҳа, қўмсаяпсизми?» деди. «Ҳа, — дедим. — 
Қўмсавомман! — дедим. — Чидасангиз, шу!» Шунда нима дейди денг... «Қўчқордек ўғил туғиб берган 
хотинларга ўхшаб гапирасан-а?» Маникиям тутиб кетди: «Сиз, туғдиролмасайиз, ман нима қилай?» 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
239
дедим. 
— Тушунолмай қолдим? — дедим. — Боя «ўғлим бор эдим», дегандай бўлувдингиз. 
— Ҳа, бор эди, — деди у кескин. — Окасининг ўғли эди. Окаси серфарзанд, лекин камбағал 
яшарди... Ўшанинг кенжасини олувдик. — Кейин бирдан эри ҳамон қаршисида турипти-ю, мен 
терговчи каби — менга жаҳл билан уқтира кетди: — У одам илгариям уйланган экан. Аммо фарзанд 
кўришмаган. Орада гап қочиб, хотини кетворган экан. Ўша бечорани айбдор қилиб... Ў, прокурор 
деганийиз истаса ҳар қанақа фитна, иғво ўйлаб топиб, бўйнийизга қўйиши ҳеч гапмас. Менга 
ишонавуринг. 
— Ишонаман. 
У сигаретни сўриб, ўйланди. Шунда, мени Ўзи кечирсин, Гулсаранинг қандайдир даражада 
қариётганини сездим. Эшитганим бор: туғмас аёллар тез қартаяди, деб. Шунданми ёки 
изтиробларданми... Бундай десам, бундан беш-олти ой бурун яшнаб очилиб турган гулдай жувон эди... 
Кейин эсладим: унинг ресторанга кириб туриши, афти-ю уст-бошининг ўзгаргани, умуман, 
хулқидаги ўзгаришлару озиб, қовоқларининг осилиб кетиши — булар бари мени айтишга ноқулай бир 
хаёлга олиб борди. 
— Лекин у болакайга меҳрим тупшб қолувди, — деди оҳиста овозда. — Уям мани «опа» дер, манга 
эргашиб юрарди. Эҳтимол, эҳтимол, шунинг учун ман бир-икки йил яшаб қолдим у ерда... Ҳим, нима 
деятувдим? 
— Шу-шу... Фақат эрингизга ҳалигидай «айб санда» маъносида гап қилган эдингиз. 
— Ҳа. — Гулсаранинг чеҳраси бир зумда очилиб кетди. — Жа чийиллаворди-де... — Кейин ўзича 
хўп кулди, бошини сараклатди. Кейин бирдан хўрсинди. «Кетасанми?» деди. «Албатта, — дедим. — 
Ҳозир кетишим мумкин!» Ярамас... Кулди у. «Аҳдинг шунчалик 
экан, нега кетмаяпсан?» деди. «Биринчи хотинингизнинг куни бошимга тушиши мумкин, деб 
қўрқаман», дедим. — Э, этдим-ку, фитнанинг уяси бўларкан бунақа шахслар... Кечирасиз, дадам 
бунақамас эди. 
— Билдим. 
— У шўрлик аёл Жиззахданакан. Чегарада уни савдогар деб ўйлашганми, бошқалар қаторида 
сумкаларини тинтишган. Битта сумкасидан юз доллар чиққан... Ҳа-ҳа. Сўрашса, аёл «билмайман» деган. 
Кейин жанобларига қўнғироқ қилишади. Бу кишим: «Ман юз долларимни йўқотувдим», деб жавоб 
берадилар. Аёл бояқиш ҳибсга олинади. Уф, кейин аблаҳнинг ўзи уни гўёки авф этиб, озод қилиб 
юборади. Шу тариқа уларнинг ажралиши қонуний бўлади. Эр — оппоқ, хотин — қоп-қора. 
— Тавба. 
— Назаримда, хотинга айтган у: «Бола кўрмаганимизни овоза қилиб юрма», деган. 
— А-аа. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish