САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
240
топилган мол-мулкнинг... ҳим, барибир фарзандларинг бор экан.
— Азизим, ман унинг давлатига тупураман! — деди Гулсара бирдан. — Ман ҳозир камбағалман...
Жуда! Қим, қанақа қилиб кун кечираёттанимми ёлғиз ўзим биламан, Аллоҳ билади. Тавба қилдим.
Аллақачон дўзах-да жойим тайёр бўлган. — У гангиб, шампандан тағин ҳўплади. Мен ҳам ичиб,
сўрадим:
— Кейин?
— Мана шу, — қўли билан орқа томонни кўрсатди, — уч хонали квартирасини берди. Ўйнашлари
билан майишат қиларкан... Ну, я так думаю.
— Ҳмм, шундай қилиб...
— Қўзичоқни еди ўрмонда, — деб қаҳқаҳа отди. Тавба, унинг овозида ҳам кўп ичувчи аёлларга хос
хириллаш бор экан — шунда сездим.
У эса қаттиқ кулганидан андак хижолат бўлиб, бирдан соатига қаради-ю, қошлари чимирилиб кетди.
— Сизни ушлаб қолдим, — дедим.
У мен илгари сира сезмаган бетакаллуф оҳангда:
— Ҳа, — деди. — Бир оз кечикдим... — Кейин ғижимланган гулни олди-ю, яна кулди. — Ўзим ҳам
шу гулга ўхшаб қолганман... Хўп денг, азизим.
— Йўқ, — дедим. — Кечирасиз, Таваккал ака билан учрашиб қолсам ёки қўнғироқ қилса, нима
дейин?
Гулсара худди тўкилиб кеттандай мунғайиб қолди. Кейин бошини аста қимирлатди.
— Билмайман, йўқ. — Кейин ғамгин кулимсиради, — шу пайт ҳозир бўлгандамиди... — Сўнгра
совуққон бир тарзда қўшимча қилди: — У мани унутди ҳисоб... Да-да, ўтиришимиззи, «Тановар»ни
унутмайди, албатта. Тиблисни ҳам. Аммо у аёлсиз турадиган, яшайдиган йигит эмас.
— Энди...
— Хайр, азизим.
— Хўп.
У чиннигулни яна бир-икки бор ҳидлади-да, устун томонга отиб юборди.
Кейин кетма-кет майдонга чиқдик. У метро томонга, мен радио қўмитаси томонга кетдим.
Очиғи, менинг кайфиятим яхшимас эди. Кўнглимда аллақандай — айтиб бўлмайдиган гумонлар.
24
Кўнгил сезади, деганлари рост экан (Мен «экан-пекан» каби кашфдан дарак берувчи сўзларни анча
қўлладим. Аммо уларнинг — «энди» эканига кўп марта амин бўлганман).
Ўша калдирғочларнинг, тўғрироғи, макиён қушчанинг «рашки» — эрини — «нималар»дандир
қизғаниши оқибатида олган сабоғим туфайли хотинимнинг айрим ҳолларда тагдор гаплар қилиб
қолишини — табиий деб ҳисоблаганим учун уйга ҳам тез-тез тушиб чиқадиган бўлиб қолган эдим.
Қиш. Тошкент қишининг аччиқ совуқлардан кейин келгувчи илимилиқ кунларидан бири эди. Баҳор
нафаси эсар, истироҳат боғимиздаги бир неча туп
бодом дафъатан гулга кирган, табиийки,
уларнинг
вақтли гуллаши бизни ачинтирар, айни чоғда кўзларни қувонтирар эди.
Ресторан жойлашган тепалик бағридаги бир неча туп дўланасимон дарахтлар хам оппоқ бўлиб
гуллаб қолганини кўрдим-у, кайфиятим яна-да кўтарилиб кетди. Кечаси — соат тўққизлар эди, чамамда.
Мен метро бекатидан чиқиб, курант томонга бораётувдим, у ердан автобусга чиқиб, Юнусободга
кетмоқчиман.
Ўша даҳада қурилган ёзувчилар уйидан менга ҳам беришган, бола-чақам ўша ерда туришади.
Хуллас, метродан чиқиб, кўлмак сувлар ялтираб турган кенггина хиёбондан
тез-тез юриб
борарканман, анави меҳмон дарахтларнинг гулларига кўзим тушиб, ҳалигидай қувонар эдим. Ва
ихтиёримдан ташқари ҳолда — чап тарафимда қолиб кетаётган рестораннинг бўғиқ сасларини ҳам
эшитиб, савқи табиий бир тарзда — ароқ, сигарет ва яна қандайдир ҳидларга тўла, нимаси биландир
жодугарнинг кулбасидек ўзига тортадиган ўша жой билан боғлиқ хотиралар миямнинг аллақаеридан
зув-зув ўтишар, улар орасида, аёнки, Таваккал билан Гулсара хоним дастурхонида ўтирганим
ва улар
ила боғлиқ хотиралар-да ғира-шира юз кўрсатиб ўтарди.
Ёзувчиликнинг бир ёмон жиҳати шундаки, ҳар дам, сония миянгу қалбингни банд этган асарни ёзиб