www.ziyouz.com кутубхонаси
235
— Отайизга раҳмат... Лекин у ярамас бир баҳона топиб, мани йироқлаштириши керак эди. Чунки,
ишонинг, мани кўрса, қалтираб кетовурарди.
— Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам депти-да.
— Шу-шу... — Кейин менга бир самимий тикилди. — Ўшанда, ишдан кетган кунларим Таваккал
акани ҳар соатда... кутардим. Ўлий агар, рос этивомман. Тағин нимани ўйлардим денг? Ўша главвраччи
урдирмоқчи бўлардим.
Иккимиз ҳам мазза қилиб кулдик. Лекин менинг кўнглимда шундай бир фикр ҳам илдиз ота
бошлади: «Бу жувоннинг Таваккалда кўнгли бор...»
Ҳа-ҳа, олдинги суҳбатдаям бир неча марта: «Қанийди...» деган сўзни айтган эди.
19
Шу пайт ёнимиздаги эшикдан (шу эшикдан ҳам ресторанга йўл бор) ҳар доимгидай хипча, башан
кийинган, қўнғирсоч Ҳусанжон қўлида бир дона нозик чиннигул билан чиқиб кела бошлади. Мен
ўрнимдан турдим: айтишим лозимки, бу — зал бошлиғи бошқа мижозлари билан қанчалик яқин
бўлмасин, менга бир дўсти каби қарар (бир суҳбатда менинг ундан икки кун олдин туғилганим маълум
бўлган, шундан кейин мен унга «Акангизман, ака деб чақиринг», дея ҳазиллашардим ҳам), бир кўрган
одамининг нима касб билан шуғулланишию «соққаси» кўп-озлигини ҳам бехато айтиб берар, аксари
ўрис официантларга бош экани, оврупоча муомалани ўрнига қўйиши ҳам менга ёқар эди.
— Ассалом алайкум! — У гулни хонимга берди.
Салом ҳам кўпроқ Гулсарага қаратилган эди. Биз ўзаро «ўпишдик», яъни, чаккамизни чаккамизга
тегизиб олдик. Кейин мен уни бўш курсига таклиф этдим. У ўтирмаёқ қўшни столдан тақсимча олиб,
шоколадлар қолдиғини жойлаб қўйди. Кейин шўхгина жилмайиб, фотиҳа ўқиди-да:
— Нега бу ерда яшириниб ўтирибсизлар? — деди. Мен бу саволни «ҳазил» деб ўйлаган бўлсам ҳам:
— Кимдан? Сизданми? — дедим. Шунга Гулсара ҳам каминани қўллаб тушди.
— Биз ошини кўчада ичадигонларданмиз, ўртоқ завзал!... Хўш, бойвачча клиентингиз келдими
яқинда?
Мен буларнинг, ҳарқалай, танишганларини, ўрталарида Таваккал ҳақида гап бўлганини ҳам
тусмолладим. Ва миямнинг қандайдир орқа томонидан бир ўй ўтди: «Гулсара ким-кимлар билан
ресторанга кирган бўлиши мумкин?»
— Клиентим, — дея қизғин табассум қилди Ҳусан, — мана, икки минут олдин шу ерда эди.
— А? — Мен ўрнимдан туриб кетаёздим. — Ҳозир қаерда? Шу ерда бўлса, топиш керак!
— Назаримда, кетди-ёв, — деди Ҳусан тепага, иккинчи қаватда жойлашган рестораннинг
деразаларига қараб. Битта ҳамроҳиям бор эди. Рашёт қилди-ю, холга чиқди. Сал оқсаброқ кўриндилар...
Нима, келганидан бехабармидинглар ?
— Дўстим, уни топиш керак, — дедим. — Менга сув билан ҳаводек зарур.
— Ҳа, бир кўрсак, ёмон бўлмасди, — деди Гулсара ҳам ҳаяжонини босиб. — Шўтда тунадими кеча?
Қачон келувди ўзи?...
Мен унинг ўзини тутолмай қолаётганини сездим: шунча саволни қаторлаштириб ташлади.
— Соат ўн бир яримдан буён ўтиришувди, — деди Ҳусан ўрнидан туриб. — Абеддаям бўлишди...
«Тановар»ни, билмадим, неча марта чалдирди...
Ҳусан тез бурилиб кетди. Мен Гулсарага қарадим.
У карахт тортиб қолган, кўзларида зса яна... йилтироқ шуълалар пайдо бўлган эди.
— Гулсара, менимча, у сизни севади, — дедим. — Кечирасиз, севиб қолган бўлиши керак.
— Ерунда, — деб юборди у бирдан. — У одам аёл кишига перчатка деб қарайди.
— Ў, хато қиляпсиз, — дедим. — Тўғри, уни бу йўруғда «оппоқ» дейиш мумкинмас.
— «Оппоқ?»
— Кечирасиз, шу сўз тилимга келиб қолди... Лекин, у аёл кишини ҳурмат қила биладиям.
— Биламиз, нима мақсадда ҳурмат қилишларини... — Гулсара олдимдаги «Родопи»дан олди. Мен
чақмоқ чақиб тутдим. — Тавба, ўзи «сурқаш»лар бир-бирни ҳимоя қилади деб эшитардим бир вақтлар.
Узр, улар гуруҳига сиз қўшилмагандирсиз балки... Аммо сиз тарафларда маҳаллийчилик...
— Гулсара, — дедим кескин. — Чалғиб кетяпмиз... У менинг синглимни, тоес, жиянимни ҳимоя
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |