17
У — Гулсара эди.
Қандайдир ҳаяжонланиб, нималардандир хижолат тортиб, аммо ичимдагини сиртимга асти
чиқармай, хаёл қилингки, у билан куни кеча хайрлашган каби бир қалбаки мамнуният билан олдига
йўналдим.
Гулсара, назаримда, менга бошдан-оёқ разм солиб чиқди-да, қандайдир керишиб, ўрнидан турди.
— О, товариш писател!
— Салом алайкум, Гулсарахон. — Унга эътибор беражагимни яшириш учун дарҳол узатилган
қўлини олдим. — Саломат бормилар? Юз долларга ўхшаб кетдилар?
— Ҳў-ў, — дея пичинг қилгандай кулиб қўйди. — Марҳамат, ўтиринг.
— Албатта... Бировни кутмаяпсизми?
— Йўқ, — деди у кескинлик билан. — Шу тротуардан ўтвоссам, ичкарида «Тановар» чалинвотган
экан. Битта маймоқ ўйнаётгандир-да, деб тўхтадим. — Кейин яйраб кулиб юборди. — Ўша ўтиришимиз
эсимга тушиб кетиб, шўтда ўтира қолдим... Между прочим, ман сизни ҳу ўтда кўрган эдим. Ўша
кишими-бошқами, деб ўйладим... Қарасам — сиз.
— Кейин тескари қараб олдингиз? — Ҳа..
— Биздан бирон гап ўтганмиди?
— Ой, што вм? Так просто... — У менга тик қаради. Овозида сезиларли ҳаяжон билан: — Ўзгариб
ке-тибманми? — деди.
— Менимча, йўқ, — дедим. — Фақат бу кийим-бошда биринчи марта кўришим.
— Конечно... Лекин ўзгарганман. Сиз... сиз ҳамма вақт одамни аяб гапирасиз. Бу — яхши одат,
лекин баъзан ёлғон сўзлашгаям мажбур бўлсангиз керак?
Мен «айб»имни бўйнимга олгандек бош ирғадим-у, Гулсаранинг бармоқдари беўхшов титраб
кетганини кўриб қолдим. Юзига боқсам, пастки қовоғи сал осилган.
— Ҳим, Гулсарахон, шаҳарни соғиниб тушган эдим, рости, — дедим. — Кейин, тасаввур этингки,
метродан чиқибоқ учовлон ўтирганимизни эсладим.
— Ну и ну!
— Ҳа... агар вақтингиз бўлса, мана шу ресторан остидаги чойхонага кириб, беш минут ўтирсак.
Одам кам. Салкин тушиб қолди... Ҳалақит беришмайди.
У менга қандайдир ачингандек қараб турган эди.
— Жоним билан, Қувватжон, — деди. — Сиз яхши одамсиз... Умуман, гаплашадиган гаплар
анчагина йиғилиб қолган. Ман бир-икки марта дачайизга бормоқчиям бўлдим. Но... Оёғим тортмади. —
Кейин кулиб юборди. — Тузукроқ бир вечердан чиққанимда, борардим албатта!
Мен ҳам кулдим.
Чойхона олдидаги ҳовузнинг суви яшил бўлиб кўринар, демак, кўпдан бери суви янгиланмаган,
умуман, чойхонадан файз кетиб қолган, бетон устунлар орасидаги кўпчилик столлар бўш, буфетда
қандайдир италияча куй ингранар, мутасадди йигит — пештахтага тирсаклаб олган қўнғироқсоч киши
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |