28
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
246
Таваккал ўрнидан ирғиб туриб, айвонга очиладиган эшик олдига борди. Сўнг эшикни ланг очиб,
негадир курткасини ечди-да, диванга отди.
— Ҳе, бу дунёнинг онасини... Пуф-ф. — Сўнг менга кескин қайрилди. — Қаранг, ука, гап нимада-ю,
мен нимани сўкаяпман... Аҳмоқлик шу-да.
— Сиз хонага отилиб кирдингиз.
У бош ирғаб, яна диванга чўкди. Ва қолган гаплар-ни, яъни, воқеани қандайдир ҳиссиз бир оҳангда
тезгина айтиб ташлади:
— Унинг билагидан ушлаб тортдим. Йигит бир нима деб эди, унга мана бу қўлимни чўздим.
«Оғзингаи юм», дедим шекилли. Гулсара додлаб юборди. Қаранг, Мен тек туриб қоддим... Шунда
иккита милиса пайдо бўлди. Ўзимча ўйлайманки, ҳалиги дежурни хотин чақирган. У билан
гаплашганда, важоҳатим ёмон эди, шекилли. Ким билади, ўзидан қўрққанми...
— Шу гапингиз тўғри, — дедим. — Сизни опке-тишдими, Таваккал ака?
— Ҳа, албатта... Анави сўтак ҳам бир нима деди мелисаларга. — Лекин Таваккал менга яна
хўрсиниш ифодаси каби бир нигоҳ билан бокди, — Гулсаранинг гапи гап эди. «Бу одам номерга
бостириб кирди. Биз танимаймиз. Афтига қаранглар, ғирт маст», деди. — Таваккал қаҳ-қаҳ отиб
кулворди. — Ичмаган эдим. Бир грамм ҳам... Гулсарага қараб кулдим. У креслога ўтириб, яна йиғлай
бошлади. Биласизми, унинг бу галги йиғисиям бошқача эди... Энди охирги гапини эшитинг.
Милисаларнинг
олдида
«Бу
одамни
биз
танимай-
миз», деб турган жувон йиғлаб туриб: «Мани эсдан чиқаринг, Таваккал ака. Бўлар иш бўлди. Сиззи
кўчайизга бегонаман. Манинг йўлим бўлак энди. Тамом», деди.
— Сиз лол-ҳайрон...
— Ҳа, милисалар мени итариб-итариб чиқаришди. Каридорга чиққанда, биттасининг қулоқ-
чеккасига қўйиб юборибман... Бандитлик-да. Лекин мени милиса зоти туртмаган эди, қамоқда
ётганимдаям... Ҳа-е...
— Кейин?
— Нима бўларди. Шуниси шайтонлаб қолди, униси чопиб бориб, дежурнининг телефонидан званит
қилди... Менга ҳамма нарса барибир эди. Ҳей, ундаи жойдаги креслога бориб ўтирдим. Беш-олтитаси
келиб эди, мен айтдим: «Тегманглар, қўл тегизсанглар, чатоқ бўлади. Хоҳлаган жойларингга ўзим
бораман», дедим. Улар ҳам қандайдир ишонишди. Энди ишонмасаям бир-иккитасининг жағ-пағи синар
эди.
— Кейин милисахонада уришди?
Таваккал бош ирғади.
— Ҳа..
— Кейин?
— Экспертиза қилишди. Тарсаки емаган милиса — одам экан. Гулсаранинг охирги гапларини айтиб
эди, тушунишди... Каттаси тушунди. Лекин формадаги милисани урганим учун товон тўладим ҳисоб.
Бор пулимни бериб қутилдим...
— Пулсиз чиққан бўлсангиз, нимага ичдингиз?
— Ҳа-я. — Таваккал ҳорғин кулиб, тикилиб ўтирди. — Ҳусанбой йигит экан. Отделениядан чиқсам,
кутиб турипти мени. Қучокдашиб кетдик.
— Кейин кафега бординглар?
— Ҳа, уйига яқин жойда битта хусусий ошхона бор экан. Мени меҳмон қилди. Уни қадрланг,
Қувватжон... Хўш, бор гап мана шулар, ука.
У яна ирғиб, ўрнидан турди-да, курткасини эгнига ташлаб, айвонга чиқди.
Мен ҳам чопонимни елкамга илиб, унинг ёнига борсам, шундоқ рўпарамизда ой, ҳа, ранги ўчган
тўлин ой турибди.
— Кўряпсизми? — деди Таваккал. Мен уни боғни томоша қилаяпти, деб ўйлаган эсам-да:
— Нимани? — дедим.
— Ойни-да, э, ёзувчи, — киноя қилди Таваккал. — Булут тўсди.
— Ҳа-ҳа. Ҳозир ўтиб кетади. Ой яна кўринади... Каллангизга бирон гап келдими?
— Ўзимни шу қора булутга ўхшатдим. Ойни нима десам экан, келинг, муҳаббат деб атайлик... Ҳа-
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |