Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
167
олдига? А?.. Бо-ор шунақа воқеалар, бўляпти ҳам. Тоққа бир тўрва ем опчиқиб, бирон камарга сочади-
да, пойлаб туради. Жонивор оч какликлар келиб қўнади. Чуғур-чуғур қилиб ея бошлаганда пақ этади. 
Қарабсизки, беш-ўнтаси думалаб, типирчилаб ётипти. Бо-ор, шундай қилиб овлаётган иплослар ҳам бо-
ор. 
Мансур ҳайрат-ла бошини сарак-сарак қилди. Қоровул чол эса дабдурустдан қарғади: 
— Ундайларга боққан бало бор. 
Мансур энди ҳайрат ва ич-тубида нурли бир се-винч билан уларга бир-бир қараб чиқди. Кейин: 
— Қизиқ, — деди. — Сизлар, умуман, қизиқ одамсизлар... — Сўнг ўйланиб, давом этди: — Мен ҳеч 
қачон бундай гапларни... Умуман, сизларни бир қарашда — шафқатсиз дейиш мумкин. Кейин, мана бу 
гапларингни эшитиб... 
— Шунақа, — деди муаллим. — Бизлар ҳардам-хаёл бўп қолганмиз. Ҳей, қария, буниям сихга 
тортинг... Пичоқ қани? Бўлакланг. Жигидан ажратинг. Мана бунинг тузи пастроқ бўлган экан... Шунақа, 
мулла Мансур! Бу ердаги... бу ерда ўтирганларгина эмас, умуман, одамлар ҳалигидай бўп қолган.. 
Тўғрими? Кўп қарама менга... Ундан кўра, хулосангни айт. Ҳали бошлаб эдинг-ку, бир нималарни? 
— Да, — деди директор ўринбосари. — Мансур ака, давом этинг... Бунинг устига, ўзимиз ҳам 
қизиқаётибмиз. 
— Калтароқ қил, — дашном берди муаллим. — Шу Мансур акангниям елкасидаги қовоқнинг оти — 
калла, бош. Балони тушунади буям. 
— Сиз яна халақит берсангиз, — деди муовин, — мен ҳам ўзимнинг гапимни тушунтиролмай 
қоламан... Жим! Отахон, ғўнғилламай ишни қилинг. Бўлмасам, техникумнинг қоровуллигидан умидни 
узаверинг. 
— Вой, мен бир нарса дедимми? Муни майдалаяп-ман, дуо ўқидим.. 
— Ичингизда ўқинг... Хўш, Мансур ака, мана, сиз ҳам, ҳарқалай, унча-мунча нарсани кўргансиз. — 
Сўнгра бирдан бошини хам қилиб қолди, кўзлари шўх чарақлаб, Мансурга термилиб қолди. — Ака, 
хулосадан олдин... Сизга бир савол берсам. 
— Марҳамат, — деди Мансур. 
— Айтинг-чи, қамоқдан чиққандан кейин, яъни, озод бўлганингиздан кейин ўзингизни қандай ҳис 
қилгансиз? 
Мансур бунинг жавоби анча муҳим эканини уқиб, илло, мусиқа муаллими ҳам ўзига диққат билан 
тикилиб турганини кўриб, ўйланиб қолди. 
— Хўш, чиққанимдан кейин... шу, қўлимга пича пул, йўл харжини беришди... Шу, қаерга 
боришимни билмай қолдим. Ҳолбуки, мен билар эдим: институтга олишмайди. Ўқиш тамом бўлган. 
Учинчи курсдан кетган эдим-да... Кейин, мени бирон ишга олишлариям маҳол — буниям билар эдим. 
Сўнгра, ука, кўп таниш-билишларнинг мендан юз ўгирганларигаям ишонган эдим. 
— Тушунарли. 
— Шундай. Нимага десангиз, қамоққа қайта тушган бир-иккита йигитларнинг гапларини эшитган 
эдим. Э, улар жуда хафа эди... 
— Улар аламзадаликдан гуноҳ қилиб қайта тушишганми? 
— Сабаби кўп... Аммо баъзилар борки, қамоққа ўрганиб қолишган. Менга ишонинг, уларни бугун 
озод қилинг, эртага албатта, қайтиб боришади. 
Муовин муаллимга маъноли жилмайди. 
— Сабаб? 
— Энди, сабаби шу-да: қўли ўрганиб қрлган ўғирликка... 
— Ҳа-а, сиз эса кўникиб кетдингиз-а озодликка? 
— Э, ука-е! — Мансур майин-ёқимтой жилмайиб чайқалди. — Озодликка нима етсин... Унинг 
қадрига, масалан, сиз ҳам етмайсиз. Сиз ҳам, Шотўра ака. Бобой ҳам... Ахир, табиб — табиб эмас, 
бошидан кечирган табиб, дейдилар-ку. 
— Бу мақолни биз ҳам биламиз, — деди Шотўра. — Лекин ҳе-еч қайтиб боргинг келмадими? 
— Нималар деяпсиз! 
— Да, сизнинг йўригангиз бошқа экан, — фикрини хулосалади директор ўринбосари. — Сиз, демак, 
ақл билан, тадбиркорлик билан иш тутгансиз. Қолаверса, турмага ўрганмагансиз... Кечирасиз, ўн йил 
ётдингиз. Наҳотки, сал бўлсаям ўрганмадингиз? Кечирасиз, бу синчковлигим учун. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish