www.ziyouz.com кутубхонаси
170
— Жинни бўлдингизми? Ҳозир ёмон қиламан... — деди. Шунда чуқурга оёғи тушиб кетиб, ўтириб
қолди-ю, сермаланган таёқни шаппа ушлади, ушлаб тортди. Ўқитувчи бу ёққа тортди. Мансур калтакни
бўшатган бўлиб, зарб билан тортганди у энкайиб кетиб, яроғ қўлидан чиқди. Ва Мансурнинг биқинига
бир
тепди.
Мансур
яна
эпчиллик
қилди:
унинг
тўпиғидан
ушлаб
олди-ю, муаллим кети билан қорга тушди, ўтириб қолди ва бирдан бошини эгиб, ҳўнграй бошлади.
Мансур таёқни кўтарганча тек қолди-да, кейин уни четга отиб юборди.
— Жинни. Қутурдингизми?
Муаллим унга ёшли кўзларини чақчайтириб:
— Қутурдим! — дея чангалини очиб силжиган эди, Мансур унинг билакларига бир урди. У «вой-
вой»лаб, қўлини уқалаб қолди. — Қутурдим, — деди яна хириллаб. — Сен... Ҳе, кўзинг ўйилсин,
бойқуш! Туремшик! Бой...
Мансур пиқиллаб кулди. Шунда буларга яқин ке-либ тўхтаган қоровул билан директор ўринбосари
ўзаро йўталишиб ва нималарнидир пўнғиллашиб, Шотўранинг қошига келишди.
— Туринг ўрнингиздан, Тўрабой, — деб қоровул қўлини узатганди, Тўрабой итариб юборди.
— Бор, йўқол. Ҳе, соқол... — Сўнг директор ўринбосарига дўқ қилди: — Сен нимага ишшаясан?
— Тавба, қачон ишшайдим? Аксинча, сизни танимай турибман, Шотўра ака.
— Танимайсан... Ҳа, мени ҳеч ким танимайди. Билмайди. Ичимга қайсинг кириб чиқибсан?
Мансур ўйланиб:
— Албатта, мен ҳам билмайман, — деди. — Юринг, ўтни бошига борайлик. Шамоллаб қоласиз.
— Шамоллайин. Ўтиб кетсин... Ўлайин мен! Бутун умрим ёлғончиликда ўтган экан... — Кейин
бақириб юборди. — Алданиб юрган эканман!
— Энди, ҳаммамиз ҳам алданганмиз, — деди директор муовини. — Ўрнингиздан туринг, ака. Жуда
хунук...
— Ўлмапсиз сиздай хушрўй. — Шотўра инқиллаб ўрнидан турди. Мансурга ташланмоқчидек бир
хезланди-ю, кескин қўл силтади. — Келинглар. Эшитинглар... — Тағин бақириб юборди. — Кейин мени
тушунасизлар!
— Хўп-хўп, — деди муовин. Чол илдамлаб олдинга тушди. Мансур қидириниб таёқни топти-да,
суяна-суяна жила бошлади. Қоя олдига етишганида, қария чалаларни қалаб ва чўккалаб, тагига пуфлар
эди.
Ҳар ким ўз жойига ўтирди. Шотўра муаллим шишага тикилиб қолди-да, шарт олиб, орқасига
отганди, шиша бир айланиб, таги билан қорга кириб қолди.
— Яхши эмас, бу пулга келган, — дея Мансур туриб бориб, ароқни олди.
— Тўғри айтасиз. Менга беринг шуни, — дея қўлини чўзди директор муовини ва Шотўрага тикилди.
— Хўш, нима деганди ўша шогирдингиз?
— У мени ўлдирди. Мансур, эшит! — Муаллим тутаб, аланга олаётган чалаларга қараб турди-да,
бошини чайқатиб, тағин пиқ-пиқ йиғлади. — Уруғлик картишка оламан деб анави... дўконга кирсам,
мудир: «Домла, бу қиммат, тижорат баҳосида», деди. «Омборга киринг, ўзингизнинг ўқувчингиз —
мудир. Арзонга беради. Танлаб оласиз», деди. Мен галварс омборга бордим. Қарасам, ҳақиқатан ҳам
ўзимнинг ўқувчим... Сўрашдим. Мақсадни айтдим. Шундай — «бир қоп картишка керак, — дедим. —
Баҳор келяпти. Уч-тўрт сотих жойим бор, биласан. Шуни эксам, жиянларингга, кунимизга ярайди. Ким
билади, баҳорда нарх-наво кандай бўп кетади», дедим. У нима дейди денг? «Дўкондан олинг, домла.
Мен сизга картишка бермайман», дейди. «Нимага? — дедим. — Бу давлатнинг омбори бўлса,
картишканг арзон...» дедим. «Йўқ, ҳаммага берсам ҳам сизга бермайман», деди. «Нимага?» «Чунки сиз
менга нуқул икки баҳо қўярдингиз. Ҳар куни, сендан одам чиқмайди, дер эдингиз. Мана, мен одам
бўлдим. Сиз ким бўлдингиз?» Шундай деди. Бемалол. Пинак бузмай айтди.
— Ў, аблаҳ! Ким у ўзи? Кимнинг ўғли? — сўради Мансур.
— Э, нима фарқи бор.
— Да-да, баъзи ёшлар ҳам бузилди.
— Ким бузди?
— Ҳе, қирилиб кетсин ҳаммаси! Қуй анавиндан... Ичим ёниб кетяпти. — Сўнг Мансурга ўйчан
хўмрайиб боқди. — Ана шунақа, бойвачча. Мен чидаб юрибман, ўлмасдан... Ҳолбуки, ўзимни
ўлдиришим керак эди. У — менинг ўқувчим эди! Инсон... Худо-я тавба, бу кўргуликлар етти ухлаб
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |