www.ziyouz.com кутубхонаси
168
— Йўқ, яхши савол, — тасдиқлади Мансур. — Ўрганиб қолганлар, яъни, уст-устига срок олиб
қолаверадиганлар ҳам бор... Лекин мен кутар эдим. Айниқса, кейинги беш-олти ойнинг ўтиши оғир
бўлди. Сал нарсада тойиб кетиш мумкин-да... Уф-ф. Ҳим, кутубхонаси бор эди, китоб ўқирдим.
Телевизор бор. Иш, иш...
— Тушунарли. — Муовин яна бир хулоса ясади: — Сиз, демак, нисбатан яхши муҳитда бўлгансиз.
— Э, эсламаслик керак... — Сўнг нигоҳи синиқиб жилмайди. — Келганимдан кейин, тўрт ойдан сўнг
бир хат олдим. Туҳмат билан тушган домладан.
«Мансуржон, сен кетдинг, кўзда ёш қолди, Орқангдан отилган парча тош қолди».
— Яхши-я? — Мансурнинг кўзлари ғилқ ёшга тўлди. — Менга таъсир қилди. Ўзимиздаям шу одат
бор-ку, бир кишининг уйга киришини, келишини истамасангиз, орқасидан тош отиб қоласиз.
— Бор, бор, — деб тасдиқлади қоровул чол. — Олди-ортингга қора тош, яғринингга ялпоқ тош.
Бора-бора умбалоқ ош... — Чол ҳиринглаб кулди. — Ёмонга айтилади... Шу-шу, турмага қайтиб келма,
деганлари-да?
— Дурустсиз-ку, — деди мусиқа ўқитувчиси. — Бекорга яшамаган кўринасиз.
Чол рағбатдан мамнун бўлиб:
— Авф этасизлар, бизлар оми одам, — деди. — Лекин рухсат берсаларинг, яна бир гапни айтсам...
Ҳали қамоққа ўрганганлар ҳақида гапирганларингда эсимга тушиб кетди... Шу, ёшликда пахтани омоч
қўшилган от билан култиватсия қилар эдик-да. У пайтлар тракторлар кам...
— Биламиз.
— Шу от жонивор ўрганиб қолган экан. Пайкалнинг бошига боради — бурилади. Бу ёққа келиб, яна
бурилади. Шундай қилавериб, жувознинг отига ўхшаб қолган экан.
— Хўш-хўш?
— Кейин трактор келди... От тўғри йўлда юролмай қолди-да. Сал юради-ю, айланиб кетади. Баъзида
бошқа томонга кетиб қолади. Бошқа отларга ўхшаб юролмайдиган бўп қолган эди. Шу билан ўлиб
кетди.
Чол айтиб бўлиб, эшитувчиларга боқди. Ҳамманинг боши эгик, қаттиқ ҳаяжонда эдики, айниқса,
Мансурнинг ҳаяжони шошқин ва ҳайратли, наздида, директор ўринбосарининг-у ўзининг-да ҳалидан
бери қизиқтирган саволига қариянинг жўнгина мисоли энг жўяли жавоб бўлгандай эди.
Директор муовини чуқур хўрсиниб олиб:
— Озодлик ҳақида ўйлаб қолдим, — деди. — Тўғрими, Шотўра ака?
— Канешна, тўғри, — деди Шотўра.
Мансур унга ялт этиб қаради.
— Нима-нима?.. Ҳа-ҳа, тушундим. — Сўнг мунгланиб қолди-да, бир муддатдан кейин
ҳамсуҳбатларига ёрқин табассум билан бокди. Зўр иш бўлди-я!
— Озодликми? — гурс этказиб сўради директор муовини.
— Шундай... Ахир, Ўзбекистон мустақил бўлишидан олдин Русиянинг плугида эдими?
— Албатта, — деди муаллим.
— Биз масаланинг моҳиятига етдик, — тағин бир хулоса ясади директор ўринбосари. — Отахон,
сизга раҳмат. Ўринли мисол айтдингиз. Бошқа ўртоқлар ҳам, умуман, тўғри фикр юритишяпти... А,
Шотўра ака?
— Ўзлари-чи? — Муаллим янги шишани очаркан, чолга «елпинг» маъносида кабобга ишора қилди.
— Ҳе, курраси тушмагур, олифтасан-да, ука... Лекин саволларинг жўяли бўлди. Айрим фикр ва
мулоҳазаларинг ҳам маъноли...
Мансур шоён мамнун жилмайиб бош ирғади-ю:
— Қизиқ, — деди. — Жуда қизиқ... Энди, шуни билар эканмиз, ҳей, билатуриб, бунинг аксини
қиламиз-а?
— Балли. «Миз» деб гапирганинг учун энди раҳмат айтаман сенга.
Директор муовини алланечук керишди.
— Балки шуни ичмасмиз, — деди. — Кўплик қилади... Мансур акам ичмайдилар... — Шундай деб
туйқус иягини сийпалади. Ва хўмрайди. — Старик ҳам таранг қиляптилар. Техникумда ёрдамчи
хўжалик бор. — Моллар мораётгандир...
— Эшитяпсизми, қария? — сўради муаллим. — Сафдан қолаверсангиз, қолган умрингизни
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |